Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.
2023 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириб, ҳудудларнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда иштирок этди.
БМТга кўра, 2024 йилда глобал иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2,4% гача секинлашади. Ҳисоботда айтилишича, тўсиқлар сирасига юқори фоиз ставкалари, конфликтларнинг кучайиши, суст халқаро савдо ва иқлим фалокатлари кабилар киради.
«Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятидаги давлат улуши 72 миллиард сўмга сотилди. Шампан, газли ва кўпикланадиган винолар ишлаб чиқарувчи заводнинг харидори Euro Pack компанияси бўлди.
АҚШ Меҳнат муносабатлари кенгаши SpaceX компаниясини Илон Маскнинг оммавий хатти-ҳаракатларини танқид қилиб хат ёзган бир қанча ходимларни ноқонуний равишда ишдан бўшатишда айблади.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларига декабрь ойидаги маошларини тўлаш кечикмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буни бухгалтерия ҳисобини юритиш янги тизимига ўтгани билан изоҳлади ва беш иш куни ичида иш ҳақини тўлиқ молиялаштиришга ишонтирди.
Туркияда кучли зилзиладан деярли бир йил ўтиб бино қулаши бўйича биринчи суд жараёни бошланди. Адиямандаги меҳмонхона қурилишида совуққонликка йўл қўйганликда айбланган 11 нафар шахс судланмоқда. Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида 72 киши, жумладан, 24 бола ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳри Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг собиқ судьяси ҳаракатсизлик, далилларни сохталаштириш, товламачилик ва адолатсиз ҳукм чиқаришда гумонланмоқда.
Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Декабрь ойи охирида ҳам худди шу вилоятда кучсиз зилзила қайд этилганди.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов компаниянинг кредит рейтинги пасайгани ва S&P халқаро рейтинг агентлиги прогнози ёмонлашгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, бу компанияга «вазиятни тўғрилаш» учун сигнал бўлди.
Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган камида 4 нафар йигит машиналарда хавфли ҳаракатлар содир этди. Суд уларга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Йигитларнинг ота-оналарига ҳам чора кўрилди.
Тошкентнинг икки туманида истеъмолчилар иссиқ сувда қора зарралар пайдо бўлганидан шикоят қилди. Veolia Energy Tashkent бунга 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир чиқиши сабаб бўлганини билдирди. Компания ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатишга тайёр.
Asialuxe Travel Туркиядаги илғор меҳмонхоналарнинг эксклюзив вакилига айланди. Туроператор меҳмонхоналарнинг тўлиқ рўйхати билан танишишни ва дам олишни максимал даражада фойда билан банд қилишни таклиф қилмоқда.
Тошкент шаҳри судида бир ойлик танаффусдан сўнг «Док-1 Макс» иши бўйича суд қайта бошланди. Унда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дорилари истеъмоли оқибатида 18 бола ногиронлик орттириб олгани, заҳарланиш сабаб яна 3 бола вафот этгани маълум қилинди. Судланувчилар икки нафарга кўпайди.
2023 йилда Ўзбекистонда 283 минг 788 та никоҳ қайд этилиб, уларнинг 85 минг 279 тасида (30 фоиз) аёл эриниинг фамилиясига ўтди. 74 нафар эркак 70 ёшдан кейин, 4418 нафар эркак эса 20 ёшгача фарзандли бўлди.
Адлия вазирлиги 2023 йил Ўзбекистонда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилганини маълум қилди. Ушбу исмлар аввалги йилларда ҳам етакчилик қилганди.
Марказий банк 1 июлдан қарз юки ҳисобини барча кредитлар кесимида жорий этишни режалаштирмоқда. Регулятор бу санадан бошлаб ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида қарз берувчиларга мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги бўйича талаб қўймоқчи.
КХДР Жанубий Кореянинг Пенгнёнг ва Ёнпёнг ороллари томон 200 га яқин снаряд учирди. Жанубий Корея ҳукумати буни «провокация» деб атади ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинишини билдирди.
Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими фуқародан 10 минг доллар олганликда гумонланмоқда. У фуқарога АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза олиб бериш ва уни Қўшма Штатларга юборишини айтган. ДХХ бундай ҳолатларни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам аниқлади.
Электр истеъмоли (10−15 кВт) учун қувват чегарасининг бекор қилиниши Тошкент электр тармоқларида авариялар сонини бир неча баробарга оширди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Вазирлик ҳисоблагичларнинг дастурий таъминотини такомиллаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг