26 июль куни электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилди — 250,7 млн кВт/соат. Энергетика вазирлиги иссиқ ҳавода электр тармоқларининг узатиш қуввати 25 фоизга пасайганини билдириб, вазиятни тўғри тушунишни сўради ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.
Британия менежмент университетидаги Касб ва саноат маркази талабаларни карьерасида ва шахсий ривожланишида қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб берди.
Марказий банк ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун бюджет дефицитини белгиланган параметрлар даражасидан ошмаслигини таъминлаш муҳимлигини қайд этди. Регулятор инфляция даражаси 8,5−9,5 фоиз атрофида бўлиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирган.
Президент фармонига кўра, пойтахтдаги яшил ҳудуд 5 минг гектарга етказилади (ҳозир 900 гектар). Ҳужжатда Янги Тошкентдаги 50 гектар майдонда аквапарк ва 35 гектарда сунъий кўл ташкил қилиниши белгиланган. Аквапарк қурилиши учун 200 млн доллар ажратилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.
Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимлар сақланиб қолмоқда.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.
Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди. Мамлакатда 1,3 млн камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этди. Йил якунигача кўрсаткич 12 фоизга тушиб, 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилиши режалаштирилган.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.
Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари, Фарғонада кесиб ташланган 1213 туп дарахт, Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция, электромобил импорти ошгани, тестда қатнашадиган 948 мингдан ортиқ абитуриент, 7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон президенти фармони билан Содир Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Энергетика тизимидаги юк ортиши муносабати билан Тошкентнинг еттита туманида электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг электр таъминотини тиклаш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг