Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
27 июль 2023, 17:11

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

26 июль куни электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилди — 250,7 млн кВт/соат. Энергетика вазирлиги иссиқ ҳавода электр тармоқларининг узатиш қуввати 25 фоизга пасайганини билдириб, вазиятни тўғри тушунишни сўради ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради
27 июль 2023, 15:32

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи
27 июль 2023, 15:11

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.

Тошкентдаги Британия менежмент университети талабаларни иш ва ҳаётга қандай тайёрлайди
27 июль 2023, 13:00

Тошкентдаги Британия менежмент университети талабаларни иш ва ҳаётга қандай тайёрлайди

Британия менежмент университетидаги Касб ва саноат маркази талабаларни карьерасида ва шахсий ривожланишида қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб берди.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун бюджет дефицити белгиланган даражадан ошмаслиги муҳим — МБ
27 июль 2023, 12:59

Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун бюджет дефицити белгиланган даражадан ошмаслиги муҳим — МБ

Марказий банк ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун бюджет дефицитини белгиланган параметрлар даражасидан ошмаслигини таъминлаш муҳимлигини қайд этди. Регулятор инфляция даражаси 8,5−9,5 фоиз атрофида бўлиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирган.

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн
27 июль 2023, 12:37

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн

Президент фармонига кўра, пойтахтдаги яшил ҳудуд 5 минг гектарга етказилади (ҳозир 900 гектар). Ҳужжатда Янги Тошкентдаги 50 гектар майдонда аквапарк ва 35 гектарда сунъий кўл ташкил қилиниши белгиланган. Аквапарк қурилиши учун 200 млн доллар ажратилади.

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди
27 июль 2023, 12:24

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.

Озодбек Назарбеков яна маданият вазири бўлди, у энди туризмга жавобгар эмас
27 июль 2023, 12:12

Озодбек Назарбеков яна маданият вазири бўлди, у энди туризмга жавобгар эмас

Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
27 июль 2023, 12:07

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регуляторнинг қайд этишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасайишига қарамасдан, нархларга талаб омиллари билан боғлиқ босимлар сақланиб қолмоқда.

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита
27 июль 2023, 11:44

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
27 июль 2023, 11:08

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди
27 июль 2023, 10:31 1

Камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди. Мамлакатда 1,3 млн камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этди. Йил якунигача кўрсаткич 12 фоизга тушиб, 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилиши режалаштирилган.

Тошкент аэропортига фақат битта компания таксилари кира олиши қонунни бузмоқда — Рақобат қўмитаси
27 июль 2023, 10:11

Тошкент аэропортига фақат битта компания таксилари кира олиши қонунни бузмоқда — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади
27 июль 2023, 09:07

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади

Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди
27 июль 2023, 05:33

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди

Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда
26 июль 2023, 23:48

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.

Нукусга янги ҳоким тайинланди
26 июль 2023, 22:02

Нукусга янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
26 июль 2023, 22:00

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари, Фарғонада кесиб ташланган 1213 туп дарахт, Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция, электромобил импорти ошгани, тестда қатнашадиган 948 мингдан ортиқ абитуриент, 7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон Марказий банки раисига ўринбосар тайинланди
26 июль 2023, 20:37

Ўзбекистон Марказий банки раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Содир Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкентнинг еттита туманида электр энергияси таъминотида вақтинчалик чеклов жорий этилди
26 июль 2023, 19:12

Тошкентнинг еттита туманида электр энергияси таъминотида вақтинчалик чеклов жорий этилди

Энергетика тизимидаги юк ортиши муносабати билан Тошкентнинг еттита туманида электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг электр таъминотини тиклаш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг