25 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
25 июль 2023, 22:15

25 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилган Россиядаги ўзбекистонликлар, гуруч нархига оид хабарлар, қизамиқ касаллигига чалинаётган беморлар, Франциянинг «Ланс» клубига ўтган футболчи Абдуқодир Ҳусанов, блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди
25 июль 2023, 22:00

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди

Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди. 25 июль куни бўлиб ўтган илк очиқ суд мажлисида ОАВ вакиллари иштирок этди. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

Олмалиқда икки нафар ўқувчи қизни уриб юборган Damas ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди
25 июль 2023, 21:58

Олмалиқда икки нафар ўқувчи қизни уриб юборган Damas ҳайдовчисига ҳукм чиқарилди

Май ойида Damas ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган, улардан бири 9 кундан кейин шифохонада вафот этган эди. Суд ҳайдовчига нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 2 йил транспорт бошқариш ҳуқуқини чеклаш жазосини тайинлади.

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси
25 июль 2023, 20:54

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси

Сўнгги ҳафталарда Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари иссиқхона газлари эмиссияси натижасида юзага келган глобал исиш туфайли пайдо бўлган, дейилади World Weather Attribution тадқиқотида.

Санэпидқўмита йил бошидан буён 164 кишида қизамиқ аниқланганини маълум қилди
25 июль 2023, 19:50

Санэпидқўмита йил бошидан буён 164 кишида қизамиқ аниқланганини маълум қилди

Санэпидқўмита хориждан келган қизамиқ билан оғриганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланаётганини маълум қилди. 2023 йил бошидан буён 306 кишидан қизамиқ шубҳаси билан қон намуналари олиниб, улардан 164 нафарида касаллик қайд этилганини маълум қилди.

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
25 июль 2023, 18:54

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Бухоро вилоятида шамол электр станцияси қурилиши доирасида баландлиги 100 метр, парраклари 84 метр бўлган илк турбина ўрнатилди. Бу қурилмадан яна 157 та ўрнатилиши керак. Станцияларнинг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.

Тошкент метрополитени вагонида кийим намойишини ўтказган моделлардан тушунтириш хати олинди
25 июль 2023, 18:49

Тошкент метрополитени вагонида кийим намойишини ўтказган моделлардан тушунтириш хати олинди

Модель ва дизайнер Мадина Махмудова (Rixdinas) Тошкент метрополитени вагонида кийимлар намойишини ўтказиб, видеосини тармоққа жойлади. Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси видео метрополитен билан келишилмай олингани учун моделлар билан тушунтириш ишлари олиб борди.

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
25 июль 2023, 17:30

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори билан энди спорт паспорти давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан берилади. Cпорт паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди
25 июль 2023, 16:53

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди
25 июль 2023, 16:17

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди

Давлат экология қўмитасининг собиқ бошлиғи, Экопартиянинг собиқ раҳбари, 2021 йилги сайловда президентликка номзоди қўйилган Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори этиб тайинланди. Олийгоҳга, шунингдек, Алимназар Исламкулов ҳам проректор бўлди.

Жасур Салихов Тошкентдаги Green University ректори бўлди
25 июль 2023, 16:03

Жасур Салихов Тошкентдаги Green University ректори бўлди

Жасур Салихов янги ташкил этилган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)га ректор этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети проректори лавозимида фаолият юритган.

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди
25 июль 2023, 15:49

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди

Наманган шаҳрида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas машинасини қутқариш пайтида ичида 5 нафар бола бўлган яна бир Damas каналга тушиб кетди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, бир нафари шифохонага ётқизилган.

Россиядаги ўзбекистонликлар уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилди
25 июль 2023, 15:39

Россиядаги ўзбекистонликлар уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.

Ўзбекистондаги камида 5 та банк АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатди
25 июль 2023, 15:18

Ўзбекистондаги камида 5 та банк АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатди

АҚШ Россиянинг «Юнистрим» тўлов тизимига санкция киритгач, Ўзбекистондаги камида 5 та банк у билан ишлашни тўхтатди. Тизимнинг ишлаши Қозоғистон, Арманистон ва Грузияда ҳам чекланди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда
25 июль 2023, 14:58

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

«Бозорлар гуруч билан таъминланган ва захиралар етарли». Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гуруч нархи ошиб кетиши ҳақидаги хабарларни рад этди
25 июль 2023, 14:43

«Бозорлар гуруч билан таъминланган ва захиралар етарли». Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гуруч нархи ошиб кетиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Тармоқларда Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистонда маҳсулот нархи ошиб кетиши ҳақида хабар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолат нархларга таъсирини кўрсатмаслиги, бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминлангани ва захиралар етарли эканини билдирди.

Сергелининг «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан бери электр энергияси йўқ. Ҳокимият изоҳ берди
25 июль 2023, 12:42

Сергелининг «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан бери электр энергияси йўқ. Ҳокимият изоҳ берди

Тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан ортиқ вақтдан бери электр энергияси йўқлиги хабари тарқалди. Туман ҳокимияти бу бўйича изоҳ бериб, электр таъминоти 25 июль соат 19:00 да тикланишини маълум қилди.

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда
25 июль 2023, 11:25

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда

Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди
25 июль 2023, 10:24

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди
25 июль 2023, 10:15

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди

Тошкентда енгил автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, ЙТҲ ҳолатини юзага келтирди, шу сабабли 28-йўналишдаги электробус ҳайдовчиси кескин тормоз босишга мажбур бўлди. Оқибатда автобус йўловчиларидан бири йиқилиб, шифохонага олиб кетилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг