2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.
Онкологлар Тошкент бюджетида саратонга чалинганлар билан ишлаш тажрибасидан бутун мамлакат бўйлаб фойдаланиладиган ҳоспис қурилиши учун «пул йўқлиги»дан норози. Парламентда ҳокимлик вакили пул етишмаслигини айтди. Депутатлар чора кўриш ва апрелга қадар қилинган ишлар юзасидан ҳисобот беришни сўради.
Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми босқичма-босқич камайиши кузатилмоқда, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Ўтказмалар миқдоридаги камайиш Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани, сўм курсининг рублга нисбатан мустаҳкамлангани ва рубль инфляцияси билан изоҳланган.
Ўзбекистон газ, нефть ва газ конденсатини қазиб олишни қисқартиришда давом этмоқда. Ноябрь ойида бу ҳажм 3,79 млрд куб метрни ташкил этди (2022 йил ноябрига нисбатан 10,2 фоизга кам), йил бошидан буён эса пасайиш 4,5 млрд куб метрдан ошди. Ўтган ойда бензин ишлаб чиқариш ҳам камайган.
Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси 8 ва 10 ёшли икки болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар жароҳатланди.
Электр ҳисоблагичлар харид қилишни тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф қилинмоқда. Бунга молиявий имкониятлар етишмаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. 2024 йилдан бизнес учун газ ва электрга 100 фоиз олдиндан тўлов тизимини қайтариш ҳам режа қилинмоқда.
UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактацияни 22 декабрь куни соат 12:00 да очади. Шартнома фақат онлайн тарзда расмийлаштирилади ва шу кунларда барча дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилиб, автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Келаси йил охиригача Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда. Мамлакат аллақачон ташкилот доирасидаги ўнлаб келишувларни денонсация қилган. Кишинёв Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўрмоқда.
Рақобат қўмитаси томонидан вилоятлардаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин маҳсулотларининг назорат харидлари ўтказилди. Натижада бензин сифати талабга жавоб бермаган 20 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган.
Россия ТИВ расмийси Мария Захарова россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.
Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.
АҚШнинг Колорадо штати суди 2021 йилда Капитолийга бостириб кирганликда айблаб собиқ президент Дональд Трампга бўлажак сайловларнинг ушбу штатдаги жараёнларида қатнашишни тақиқлади. Бу шу турдаги илк суд қарори бўлиб, сайловолди пойгасига таъсир қилиши мумкин, дейди ОАВ ва таҳлилчилар.
2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд долларга (+26,2 фоиз) етди. Импорт экспортдан қарийб 11 млрд долларга ошди. Олтин экспорти 2,3 баравар кўпайиб, рекорд даража — 8,1 млрд долларни ташкил этди. Самолётлар, автомобиллар, нефть ва бошқа ресурслар импорти юқорилади.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди. Жамоатчилик таклифни мустақилликка тажовуз сифатида баҳолаб, ТИВ расмий нота юбориши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.
2024 йилги давлат бюджетидан ҳар бир етим болага сотиб олинадиган бир хонали квартира учун 137,5 млн сўм ажратилиши белгиланган. Сенатор бу пулга ҳатто чекка ҳудудларда ҳам квартира топиш қийинлигини айтди. Вазир Жамшид Қўшқоров бу масала кўриб чиқилиб, ўзгартириш киритилишини таъкидлади.
Жўрабек Мирзамаҳмудов нега Ўзбекистон октябрь ойида Россиядан ҳам газ импорт қилишни бошлаганига изоҳ берди. «Асосий сабаб — ортиб бораётган талаб, ўсиб бораётган истеъмол», — деди энергетика вазири. У, шунингдек, Россиядан газ олиб келиш учун тайёр инфраструктура бўлганини қайд этди.
Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктириб, 145 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланди. Қўмита раисининг ўринбосари у ойлаб кузатилгани ва ноябрь охирида ишдан бўшатилганини маълум қилди. Жиноий гуруҳнинг бир неча аъзолари чет элга қочиб кетгани айтилмоқда.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг