Президент Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофотнинг тақдирлаш маросимида «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини таъкидлади. У Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази ҳамда коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф қилди.
Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Қатар амири коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументини очиб берди. «Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади», — дейилади хабарда.
«НОҚулай шаҳар» лойиҳасининг навбатдаги сонида пойтахт қандай қилиб ўз аҳолисини, жумладан, ногиронлиги бор инсонлар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва фарзандларини аравачада олиб кетаётган ота-оналарни юқорига кўтарилиб, пастга тушишга мажбурлаётганини тасвирга олдик.
Икром Хидиров Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).
Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.
Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмагани ва макропруденциал вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани сабабли битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишига чекловлар киритди. Шунингдек, регулятор 4 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.
Сешанбага ўтар кечаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида ҳозирча 118 киши ҳалок бўлгани, 500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШда бунгача мағлуб бўлмаган Кевин Гонсалес устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди ва WBA чемпионлиги унвони учун мажбурий даъвогарга айланди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг икки нафар масъул ходими ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси собиқ раҳбарини қўлга олди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда геология-қидирув ишлари 2−3 километрдан 4−5 километр чуқурликкача туширилгани қайд этилди. Энди ушбу қидирув ишларини 6−7 километрга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини қабул қилди. У Россиядан заргарлик буюмлари олмосларини олиб киришни, шунингдек, ўта нозик товарлар ва технологияларни реэкспорт қилишни тақиқлашдан иборат.
Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги уйда содир бўлган ёнғин оқибатида аёл ҳамда унинг 8 ва 5 ёшли икки қизи ҳалок бўлди.
Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси 10−12 декабрь кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловида 89,6 фоиз овоз тўплади. Бу Сисининг учинчи президентлик муддати ҳисобланади.
19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида қатнашиш учун Қатар амири Тошкентга келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлади.
Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.
Тошкент шаҳрида фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб олти нафар шахс қўлга олинди. Пойтахт ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг