Париж Олимпиадасининг 3-куни: ўзбекистонлик 2 боксчи медаллар учун курашни давом эттиради
29 июль 2024, 22:54

Париж Олимпиадасининг 3-куни: ўзбекистонлик 2 боксчи медаллар учун курашни давом эттиради

Олимпия ўйинларининг 3-кунида Баҳодир Жалолов ва Руслан Абдуллаев чорак финалга чиқди. Қиличбоз Зайнаб Дайибекова илк баҳсида енгилди. Дзюдочи Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошев эса 2-даврасида мусобақани тарк этди. Сузиш ва эшкак эшиш баҳсларида ҳам ўзбекистонликлар кейинги босқичга ўта олмади.

Байден собиқ президентлар дахлсизлигини бекор қилишни таклиф қилмоқда
29 июль 2024, 22:54

Байден собиқ президентлар дахлсизлигини бекор қилишни таклиф қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг собиқ раҳбарларини жиноий жавобгарликка иммунитетини ва Олий суд судьяларининг ваколат муддатини чеклайдиган ислоҳотларни таклиф қилди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас. АҚШ президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деди Байден.

Венесуэладаги президентлик сайловларида Николас Мадуро ғолиб бўлди, мухолифат натижаларни тан олмаяпти
29 июль 2024, 22:18

Венесуэладаги президентлик сайловларида Николас Мадуро ғолиб бўлди, мухолифат натижаларни тан олмаяпти

Венесуэла сайлов кенгаши мамлакатни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифат ҳукуматни сохтакорликда айблади. Бир қатор Лотин Америкаси давлатлари ҳам натижаларни тан олишдан бош тортди.

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради
29 июль 2024, 21:36

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.

«Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз» — Шавкат Мирзиёев
29 июль 2024, 20:47

«Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади. У жаҳонда ишонч инқирози ҳукм сураётганини, мамлакатда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни «бузғунчи ёт ғоя ва оқимлар»дан асраш ишларини янги босқичга кўтариш талаб этилаётганини алоҳида таъкидлади.

«Тошкент иссиқлик маркази»нинг 2,5 млрд сўмлик даромади асоссиз экани аниқланди
29 июль 2024, 20:28

«Тошкент иссиқлик маркази»нинг 2,5 млрд сўмлик даромади асоссиз экани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Тошкент иссиқлик маркази» 2023 йилда меъёрдан 4,7 млн метр куб ортиқча сув сарфлаб, бу орқали 2,5 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганини аниқлади. ТИМга нисбатан иш қўзғатилди ва ушбу маблағни қайтариш бўйича кўрсатма берилди.

Сирдарёда 21 туп дарахт кесганлар 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди
29 июль 2024, 16:34

Сирдарёда 21 туп дарахт кесганлар 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сайхунобод туманида 21 туп қайрағоч дарахтини кесиб, уларни сотган уч киши 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қолаверса, 1 млрд сўмдан ортиқ зарар ундириши белгиланди.

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди
29 июль 2024, 15:44

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди

Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Чорвоқ соҳилидаги Боғистон қишлоғи чиқиндига тўлди: ёрдам керак (фото)
29 июль 2024, 15:36 1

Чорвоқ соҳилидаги Боғистон қишлоғи чиқиндига тўлди: ёрдам керак (фото)

Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Шайх Умар Валий мақбараси зиёратгоҳи жойлашган гўзал Боғистон қишлоғи чиқиндихонага айланмоқда. Евгения Мўминова ачинарли вазият ҳақида гапириб, бу жой сайёҳлар ва табиий гўзалликни йўқотмасдан олдин муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қилди.

Ҳафта ўртасидан ҳарорат кўтарилади
29 июль 2024, 14:24

Ҳафта ўртасидан ҳарорат кўтарилади

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасидан эса ҳарорат 2−3 даражага кўтарилади.

«Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш менинг миссиям» — Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабаси ҳақида
29 июль 2024, 14:19

«Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш менинг миссиям» — Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабаси ҳақида

Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.

ОТМларда 2024/25-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди
29 июль 2024, 14:09

ОТМларда 2024/25-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди. Қиймат ўтган ўқув йилига қараганда 15 фоизга оширилган.

Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
29 июль 2024, 13:08

Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. У икки кишини Англияга ишга юбориши учун олган 4,5 минг долларнинг бир қисмини қайтараётганида қўлга тушди.

1 августдан нималар ўзгаради?
29 июль 2024, 11:53

1 августдан нималар ўзгаради?

Футзал мухлисларига поезд учун чегирма берилади, авторақамлар тасодифий генерация йўли билан берилади, тиббиёт чиқиндилари иссиқлик энергияси учун ишлатилади — 1 августдан нималар ўзгаради?

«Афросиёб» электрпоездлари қатновини бир соат олдинга ўзгартириш таклиф этилмоқда
29 июль 2024, 11:17

«Афросиёб» электрпоездлари қатновини бир соат олдинга ўзгартириш таклиф этилмоқда

«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновини 1 соат олдин бошлаш таклиф қилинмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлади. Йўловчилар мазкур ўзгартириш бўйича ўз муносабатларини билдириши мумкин.

Париж-2024: 29 июль куни ўзбекистонликларни қандай мусобақалар кутмоқда?
29 июль 2024, 08:53

Париж-2024: 29 июль куни ўзбекистонликларни қандай мусобақалар кутмоқда?

Душанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида қиличбоз Зайнаб Дайибекова, дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова, академик эшкак эшувчи Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев баҳсларга киришади. Боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
29 июль 2024, 06:17 1

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Париж-2024: Дзюдочи Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди
28 июль 2024, 21:45

Париж-2024: Дзюдочи Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.

Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди
28 июль 2024, 16:33 1

Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли дорбоз ва эколог Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.

Париж-2024: «Финалдан анча олдинги финал». Дзюдочи Диёра Келдиёрова япониялик олимпиада чемпионини мағлуб этди
28 июль 2024, 16:31

Париж-2024: «Финалдан анча олдинги финал». Дзюдочи Диёра Келдиёрова япониялик олимпиада чемпионини мағлуб этди

Париж олимпиадасининг дзюдо бўйича баҳсларида Диёра Келдиёрова амалдаги жаҳон ҳамда Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ута Абэни мағлуб этди. 2019 йилдан бери жаҳон турнирларида енгилмаган Ута кўзда ёш билан мусобақани тарк этди. Диёра Келдиёрова эса яна бир рақибини енгиб, ярим финалга чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг