Жўрабек Мирзамаҳмудов нега Ўзбекистон октябрь ойида Россиядан ҳам газ импорт қилишни бошлаганига изоҳ берди. «Асосий сабаб — ортиб бораётган талаб, ўсиб бораётган истеъмол», — деди энергетика вазири. У, шунингдек, Россиядан газ олиб келиш учун тайёр инфраструктура бўлганини қайд этди.
Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктириб, 145 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланди. Қўмита раисининг ўринбосари у ойлаб кузатилгани ва ноябрь охирида ишдан бўшатилганини маълум қилди. Жиноий гуруҳнинг бир неча аъзолари чет элга қочиб кетгани айтилмоқда.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.
Сенатда маъқулланган қонунга кўра, дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар 8,5 миллион сўмдан 25,5 миллион сўмгача, мансабдорлар эса 17 миллион сўмдан 34 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси билан жазоланади. 1 туп дарахт кесган шахс унинг ўрнига 100 туп дарахт экиши белгиланмоқда.
Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти бўлган Тошкент Kimyo халқаро университети ректори Жанполат Кудайбергенов 45 ёшида вафот этди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.
Уч қаватли кўп функцияли савдо марказидаги чакана савдо майдони тадбиркорлар ва дўкон эгалари учун кўчмас мулк сифатида ва тижорат билан шуғулланиш учун фойдали сармоядир.
АҚШга ноқонуний киришга уринган 120 га яқин Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди. Фуқароларнинг аксарияти Мексика орқали чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган. «Икки−уч йилда топганимизни 3 ойда бериб келдик», — дейди улардан бири.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир этилди, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларидир. Президент барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш топшириғини берди.
Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни муҳокамаларсиз қабул қилди. Расмийлар байроқдаги қуёш нурлари шаклини баъзилар кунгабоқарга ўхшатгани сабабли ўзгартирмоқчи. Президент бу унинг ташаббуси эканини тан олиб, ўзгаришлар учун «кўп маблағ керак эмаслигини» айтди.
Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.
Президент IT соҳасига доир йиғилишда маҳалла қўмиталари ходимлари планшет ва компьютерлар билан таъминланса ҳам, рақамли ечимлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. «Рақамли маҳалла» тизимини ишга тушириш, «Халқ назорати» платформасини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Пойтахт ИИББ товламачилик, безорилик ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевга икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, IT-park ҳудудида Англия ҳуқуқини жорий этиш, резидентлар учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, сунъий интеллект асосида биометрик идентификация қилиш, электр таъминоти биллингига доир режалар юзасидан тақдимот қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз эҳтиёжлари учун ҳамда тиббиёт форумларига ташриф буюрадиган меҳмонларга совға сифатида тендер орқали 435 млн сўмлик кундалик, блокнот, ручка ва бошқаларни харид қилди. Тендер бир корхонанинг таъсисчилари ўртасида ўтказилган.
Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди.
Қурилиш соҳасида иш ўринларини қонунийлаштириш учун 1 апрелдан айрим объектларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёрини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унга кўра, бу биринчи босқичда давлат бюджетидан молиялаштириладиган қурилишларга қўлланилади.
2024 йилдан IT компаниялари бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади. 50 дан ортиқ мутахассисни ишли қилган компанияларнинг бир йиллик иш ҳақи харажатининг 15 фоизгача қисми қоплаб берилади. Шавкат Мирзиёев соҳа учун 65 млрд сўм ажратилишини маълум қилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида нақд пул муомаласини қисқартириш бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гап айрим тўловларни фақат банк карталари орқали тўлаш ҳақида бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг