Компьютер электроникасининг жаҳондаги етакчи брендларидан бири ASUS 31 октябрь куни эълон қилинган «Мен келажак дунёсини қандай кўраман» номли болалар расмлари танлови ғолибларини эълон қилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилади. Вазирликнинг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Уларнинг вазифалари ҳамда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистонлик шахматчилар бошқа йўналишларда ҳам медалларга сазовор бўлди.
ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга етадиган зарар 21,6 млрд долларгача ошиши кутилмоқда, бу — ЯИМнинг 4,7 фоизига тенг.
Наманган шаҳрига Анваржон Отаходжаев янги ҳоким бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.
2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ноябрь ойида Тошкентда уй ижарасининг ўртача нархи 2,1 фоизга пасайиб, квадрат метри учун 9,3 долларни ташкил этди, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Пойтахтнинг 10 та туманида ижара нархи тушган, бунда энг арзон ҳудудлар Сергели ва Бектемир бўлиб турибди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Дарсларга 11 январдан қайтилади.
Тармоқларда Бухоро шаҳрида қурилиши тахмин қилинган туризм маркази комплекси сурати тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги сурат эълон қилинган хабар «ҳеч қандай қонуний асосга эга» эмаслигини таъкидлади. Ҳокимлик, шу билан бирга, шундай сайёҳлик комплекси қурилиши режалаштирилганини тасдиқлади.
Янги Наманган туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 19 ва 14 ёшли қизлари печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этди.
Сешанбадан нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 19−21 декабрь кунлари ҳарорат кечаси −0…−10 даражагача, кундузи −2…−7 даражагача пасаяди. Жумадан ҳаво +9 даражагача исийди.
Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этиб, октябрга нисбатан 0,7 фоизга пасайди. Энг юқори даража пенсионерлар ва таълим соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархлари Тошкентда аҳоли учун 7500 сўм этиб белгиланди. Тарифлар, шунингдек, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам оширилди.
Сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етиб, 23,8 фоизни ташкил этди. Муддати 1 йилдан ортиқ бўлган барча депозитлар бўйича ўртача ставка 10 йиллик рекорд — 20,7 фоизгача ошди.
Янги йил байрами арафасида Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Пойтахтда ўтган 11 ой давомида автобуслар иштироки билан боғлиқ 94 та ЙТҲ содир бўлди. Улардан 34 тасига автобус ҳайдовчиларининг ўзлари сабабчи бўлгани қайд этилди.
Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Энергетика тизимига 10 млрд сўмга яқин зарар етган.
Россия ҳамкорлигида Чирчиқ ва Жиззах вилоятида очилган технопаркларни Ўзбекистоннинг яна учта вилоятида қуриш режалаштирилмоқда, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда фаоллаштиришга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев.
Humo Air авиакомпанияси ўзининг илк А320 самолётида Тошкентдан Нукус, Қарши, Самарқанд ва Урганчга илк парвозларини амалга оширди. Чипталар 159,5 минг сўмдан бошланади (олдинроқ харидда, багажсиз). Шиори «Одамлар учади» бўлган компания келаси йил хорижга ҳам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг