Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйди. Милиция болаларнинг оилалари миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаб келаётгани ва шу туфайли мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.
Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилиш маросими бўлди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаганди.
Ўзбекистондаги олийгоҳлар талабаларига 25 декабрдан 7 январгача маҳаллий йўналишдаги поездлар учун 50 фоизли чегирма берилади. У бизнес класс вагонлар ва «Афросиёб» электропоездига нисбатан амал қилмайди.
Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмай, ҳаракатланишни бошлади. Оқибатда бир йўловчи йиқилиб, пешанасидан жароҳат олди, қўли эса синди.
5−6 декабрь кунлари Туркий давлатлар географик кенгаши, Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида «Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Президент жадидчилик ҳаракатига бағишланган конференция иштирокчиларига мурожаатида ҳар йили августни «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш белгиланаётганини маълум қилди. Шунингдек, маҳаллаларда хотира бурчакларини ташкил этиш, жадидларга аталган тўпламлар тайёрлаш режа қилинмоқда.
Ўзбекистон техникумларида ўқишнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда ўқувчи муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун белгилаб олинган миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур. Академик қарзларни топшириш таътил вақтида пулли ташкил этилади.
Fitch халқаро рейтинг агентлиги «шаҳар рейтинг жараёнида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилгани» сабабли Тошкентнинг кредит рейтингларини қайтариб олди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини яхшилаш мақсадида 240 млн доллар миқдорида қарз ажратади. Лойиҳа орқали кўприклар ва дренаж тизимларини кучайтириш, транспорт қатнови сиғими, сифати ва хавфсизлигини ҳамда иқлимга чидамлилигини ошириш кўзда тутилган.
305 километрли «Тошкент-Самарқанд» пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг дастлабки техник-иқтисодий асоси Австрия компанияси томонидан тақдим этилди.
Пойтахт ҳокимлиги «Сказка» боғида реконструкция ишлари якунланганини маълум қилди. Ёритиш тизими ва йўлаклар, кичик ҳовузлар янгиланди, ёғоч ҳайкалларнинг бир қисми қайтарилди, янги ўриндиқлар ва болалар майдончаси пайдо бўлди. Бу ишларни бажаришга қарийб 3 млрд сўм сарфланди.
Visit Dubai дунёнинг энг машҳур туристик шахраларидан бирида таътил ўтказиётганда манфаатли харидлар учун қайси жойларга бориш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.
2023 йил бошидан буён дунё бўйлаб 94 нафар журналист ва ОАВ ходимлари ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти Ғазо уруши қурбони саналади. 400 га яқин журналист турли мамлакатлар қамоқхоналарида қолмоқда.
16 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли»нинг «Тузель» (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Аввалроқ «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларида иш режими қисқарганди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон номи турли жойларда ҳар хил ва нотўғри ёзилишини таъкидлаб, алифбо ислоҳоти бўйича баҳсларга қатъий нуқта қўйишни ҳамда айрим ўзгаришларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади. «Гап бизнинг миллатимиз ва юртимиз номи ҳақида кетяпти», — деди у.
Ўзбекистонда истеъмолчиларга газ тўлиқ етказиб бериляпти, етишмовчиликлар йўқ, дея таъкидлади «Ҳудудгазтаъминот». Компания фуқаролардан газ жиҳозларини фақат зарурат туғилганда ишлатишни, уйдан чиқаётганда имкон қадар иситиш мосламаларини ўчиришни сўради.
Душанба ва сешанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−20 даража, кундузи −3…−12 даража атрофида бўлади. Жойларда туман тушиб, яхмалак юзага келади. Чоршанбадан жумагача ҳарорат +7 даражагача кўтарилиши ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб бензин ишлаб чиқаришни икки баравар — кунига 1000 тоннагача оширишини маълум қилди. Қиш мавсумида «ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан» шундай қарор қабул қилинган.
Андижонда давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма аниқланди. Корхона 33 дона майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг