Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланган яна 6 киши ушланди. Улар орасида аввалроқ пойтахтнинг «криминал авторитет» номига даъвогарлик қилган ва икки йилга қамалиб чиққан Аббосхон Ходжаев ҳам бор.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш назарда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳа Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари билан биргаликда такомилига етказилмоқда.
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ва безориликда гумонланиб 19 нафар шахс қўлга олинди.
Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходими 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди ва ундан 23,7 млн сўм зарар ундирилди.
Ўзбекистон 15 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлиги бўйича кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастури (PISA)да илк бор қатнашиб, сўнгги ўнталикка кирди. Тадқиқот ўқувчилар кўникмаларига ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва оиланинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъсир қилишини кўрсатди.
Ўзбекистонда 11 ойда «заправка»лар 110,4 миллиард сўмга тенг бўлган табиий газ ўғирлангани аниқланди. Жамият ва таъминотчи корхона мансабдорларига жиноят ишлари қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун 100 млн доллар қарз ажратди. Маблағлар, жумладан, корхоналарнинг иқтисодий зарбаларга чидамлилигини оширишга йўналтирилади.
ДХХ фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суднинг катта консультантини қўлга олди. У 2 кишининг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган. Шунингдек, маҳаллий тадбиркордан 6 минг доллар олишда гумонланган Сурхондарё вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси ҳам ушланди.
Бир қатор йирик халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки табиий офат юз берган тақдирда мамлакатларга қарз тўлашни кечиктириш имкони берилишини ваъда қилди.
Тармоқларда педагог 4 ёшли болани уриб, машғулот ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди ва педагогнинг ишдан бўшатилганини билдирди.
Тошкентдаги 14-сонли йўналишда ўта катта сиғимли электробуслар хизмат кўрсатишни бошлади. Улар King Long автобуслари ишлаб чиқарувчи завод томонидан бонус тариқасида берилган.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди. У 2017 йилдан буён Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи бўлиб ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнини эгаллади.
Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланиб Бузрук Бузруков қўлга олинди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича бешта янги лойиҳани маъқуллади. Улар орасида юқори сифатли нур терапияси орқали саратондан ўлимни камайтириш кабилар бор.
Арманистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медаль — 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган «Салимбой» лақабли тадбиркор Салим Абдувалиевни қўлга олди.
Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммалари маълумотлар базасини автоматлаштиришда юзага келган техник хато билан боғлиқ бўлганини маълум қилди.
Пойтахт халқ депутатлари кенгаши «Янги Тошкент» лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилишини маъқуллади.
Ўзбекистон Экология вазирлиги ва Tadweer (БАА) компанияси COP28 доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида «яшил» технологияларни жорий этиш, шунингдек, чиқиндиларни электрга айлантириш заводини ишга туширишни назарда тутувчи меморандумни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг