Қурилиш вазирлиги Олмалиқда 9 қаватли уй қурилишини тўхтатди
17 апрель 2023, 22:44

Қурилиш вазирлиги Олмалиқда 9 қаватли уй қурилишини тўхтатди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда қурилаётган 9 қаватли уйнинг таянч устунлари арматуралари ингичкалиги, улар орасидаги масофанинг катталиги ҳамда бетон сифати пастлиги айтилган видео тарқалди. Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги иш тўхтатилгани, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

17 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 апрель 2023, 22:00

17 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рамазон ҳайитида 3 кун дам, ҳафталик об-ҳаво прогнози, пойтахтнинг янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилгани, автобусда аёл ва эркаклар ҳудудлари белгиланган эълонлар, 5 қаватли бино қурилишидан норози «Ракат» маҳалласи аҳолиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ходими 3 гектар ерни 4 минг долларга сотишга уринганликда гумонланиб қўлга олинди
17 апрель 2023, 20:44

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ходими 3 гектар ерни 4 минг долларга сотишга уринганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг ер назорати инспектори ҳокимият балансидаги 3 гектар ерни очиқ электрон платформа орқали ютиб бериш эвазига 4 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлаштирилди
17 апрель 2023, 17:35

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлаштирилди

Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.

Наманган шаҳридаги корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 апрель 2023, 16:57

Наманган шаҳридаги корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган
17 апрель 2023, 14:54

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди
17 апрель 2023, 13:18

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди

Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.

Пойтахтдаги маҳалла аҳолиси 5 қаватли бино қурилишидан норози
17 апрель 2023, 13:08

Пойтахтдаги маҳалла аҳолиси 5 қаватли бино қурилишидан норози

Тошкент шаҳридаги «Ракат» маҳалласи аҳолиси ўз кўчасида лойиҳада кўзда тутилган 3 қаватли уй ўрнига 5 қаватли бино қурилаётганидан норози бўлмоқда. Қурилиш бошқармаси ва МИБ буюртмачига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборганини маълум қилди.

Ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади
17 апрель 2023, 11:44

Ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади

Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12…+15 даража бўлади. 19 апрелдан ҳарорат аста-секин кўтарилади ва +20…+25 даражага етади.

Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди
17 апрель 2023, 11:39

Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди
17 апрель 2023, 11:14

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди

Пойтахт туманларидан бирининг мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 доллар пора олгани айтилмоқда. Яна бир ҳолатда мономарказ директори 300 доллар олганликда айбланиб ушланди.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди
17 апрель 2023, 10:50

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди

17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди
17 апрель 2023, 10:46

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди

Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин
17 апрель 2023, 10:30 1

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкин.

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмга етди
17 апрель 2023, 09:53

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмга етди

Тижорат банклари 17 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 500 сўм.

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган
17 апрель 2023, 09:51

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган

Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди
17 апрель 2023, 09:23

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди

Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди
16 апрель 2023, 12:30

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Сергели туманида Cobalt тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
16 апрель 2023, 12:02

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди

Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.

Балерина Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди
16 апрель 2023, 10:58

Балерина Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг