Ўзбекистонда октябрь ойи якуни бўйича барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга ўсиб, 183 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 62 фоизга кўпайди. Ой давомида қарийб 40 мингта янги маҳаллий автомобиль сотилди, электромобиллар сотуви эса 26 фоизга камайди.
Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш доир принциплар мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам хизматининг Damas автомобили қарама-қарши йўналишдаги Cobalt билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 103 хизмати ҳайдовчиси вафот этди, унинг ҳамроҳи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Тошкентда қозоғистонлик қўшиқчи Jah Khalib концерти бўлиб ўтган Humo Arena мажмуасига киришда тиқилинч ва тартибсизликлар юз берди. Миллий гвардия маълумотларига кўра, мингдан ортиқ фуқаро сканерланган чипталарни такроран тақдим этгани учун киритилмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Италияда шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача қизлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган Афруза Ҳамдамовага 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн сўм пул мукофоти берилди. Шахматчи Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳоли Яккасарой туманидаги «Ялпиз» ресторанининг дудбўронлари, шовқин ва ҳид бўйича шикоят қилгани учун ошхона иши вақтинча тўхтатилганини билдирди. Ресторан вакилларининг «Газета.uz»га маълум қилишича, муассаса 3−4 кунга «таъмирлаш ишлари учун» ёпилган.
Жалақудуқ туманида ҳоким ёрдамчиси хонадонларга 38,1 тонна кўмир ажратиб бериш учун маҳалла фаолидан 600 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда. У 7 млн сўмни олаётганда қўлга тушган.
Юнусобод туманидаги бекатларнинг бирида 51-сонли электробус ва 2М-сонли King Long автобуси тўқнашди. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги ва ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинлангани хабар қилинди.
24 ноябрь куни Tehnikum Blogger Awards 2023 блогерлар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, ҳамда унда 7Media компанияси стратегик Digital-ҳамкор сифатида иштирок этди.
Санэпидқўмита Наманган вилоятида ҳозирда 255 та қизамиққа чалинган бемор даволанаётганини билдирди. Уларнинг 62 фоизи 1 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. 10 ой давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Францияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Тошкентнинг Бобур ва Фурқат кўчаларида «ақлли» бекатлар синовдан ўтказилади. Бекатлар келаётган автобусларни кўрсатувчи табло ҳамда Wi-Fi билан жиҳозланади. Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пулли, велосипедлар учун эса бепул тўхташ жойларини синовдан ўтказилади.
Сенатда маъқулланган қонунга кўра, энди ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланади. Қонун билан Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.
Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўмгача оширилиши тасдиқланди.
Президент билан учрашувдан сўнг «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисоботлари тингланди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилди.
Сабзи фақат ош ёки шўрвага эмас, пишириқларга ҳам ажойиб маъза беради. Сабзи солиб маффинлар, пирог, хушбўй кекс, бодом қўшилган сабзили печенье ҳатто торт тайёрласа бўлади. Zira.uz тақдим этган рецептлар билан танишинг.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Бухородаги хусусий боғча тарбияловчиси 2 ёшли болани ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарбияловчи ишдан олинганини маълум қилди.
Президент БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитида сўзлаб, 2024 йилда «яшил» иқтисодиёт, инновациялар, логистика, муқобил энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун СПЕКАнинг Мақсадли жамғармасини тузишни қўллаб-қувватлади.
ҲАМАС, Исроил билан тузилган келишувга кўра, гаровга олинган 13 нафар исроилликни Қизил хоч ташкилотига топширди. Гуруҳ, шунингдек, 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам асирликдан озод қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг