Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди
18 июнь 2023, 10:23

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.

Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясига раис этиб сайланди
17 июнь 2023, 21:17

Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясига раис этиб сайланди

«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари Улуғбек Розуқулов Гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача федерацияни компаниянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқов бошқариб келган.

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради
17 июнь 2023, 21:04

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
17 июнь 2023, 20:31

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тойлоқ туманида ҳокимият захирасидаги 18 сотих ерни 75 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев уни қийноққа солган ИИО ходимларига чора кўрилмаётганидан шикоят қилди
17 июнь 2023, 20:14

Тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев уни қийноққа солган ИИО ходимларига чора кўрилмаётганидан шикоят қилди

Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.

ОАВ: Россиядан Ўзбекистонга йилига 6 млрд куб метр газ етказиб берилиши мумкин
17 июнь 2023, 18:32

ОАВ: Россиядан Ўзбекистонга йилига 6 млрд куб метр газ етказиб берилиши мумкин

Янги шартнома бўйича Россиядан Ўзбекистонга қувур орқали қарийб 6 млрд куб метр газ етказиб берилади, деб ёзмоқда «Коммерсантъ». Таҳлилчиларга кўра, «Газпром» гази Ўзбекистонга ўз эҳтиёжларини қондириш имконини беради, бироқ Хитойга газ экспорти бўйича шартномани бажариш учун етарли бўлмайди.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар тоифаси белгиланди
17 июнь 2023, 16:40

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар тоифаси белгиланди

Энди кам таъминланган, руҳий ҳолати бузилган ва ўз ҳуқуқлари бузилган шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Давлат гранти бўйича 2023/2024 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
17 июнь 2023, 15:15

Давлат гранти бўйича 2023/2024 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.

Самарқандда эркак уч нафар фарзандини ўлдирди
17 июнь 2023, 14:52

Самарқандда эркак уч нафар фарзандини ўлдирди

Самарқандда эркак чет элда ишловчи хотини билан жанжаллашиб, жаҳл устида икки қиз ва бир ўғлини ўлдирди.

Uzbekistan Airways 19−20 июнда Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қаршига қўшимча рейслар қўяди
17 июнь 2023, 12:50

Uzbekistan Airways 19−20 июнда Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қаршига қўшимча рейслар қўяди

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қўшимча парвоз амалга оширади.

Ўзбекистонда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин бўлди
17 июнь 2023, 12:06

Ўзбекистонда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин бўлди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Қашқадарёда газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида бир киши вафот этди
17 июнь 2023, 11:37

Қашқадарёда газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида бир киши вафот этди

Китоб туманида қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди, улардан бири шифохонада вафот этди.

Тошкентда велосипедчини президент кортежи ўтишидан олдин фуқаро кийимидаги эркак калтаклади
17 июнь 2023, 10:54

Тошкентда велосипедчини президент кортежи ўтишидан олдин фуқаро кийимидаги эркак калтаклади

Велосипедчи Андрей Баришев Мустақиллик шоҳ кўчасида президент кортежи ўтишидан сал аввал фуқаро кийимидаги шахс томонидан калтакланди. «У менга ҳеч ким эмаслигимни айтиб бақирди, соқолимдан тортди, юзимга уриб, ҳақоратлади… Нега улар одамларга ҳуқуқи йўқ ҳайвондек муносабатда бўлишади?» — дейди у.

Нима тайёрлаймиз: Турк ошхонасидан таом ва ширинликлар
17 июнь 2023, 09:26

Нима тайёрлаймиз: Турк ошхонасидан таом ва ширинликлар

Туркча пиде, бурек, симит, менемен, туркча рататуй, тайёр фило хамиридан пистали пахлава ва бошқалар — Zira.uz машхур турк ошхонасига мансуб таом ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
17 июнь 2023, 06:14

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 6 та туманида 2 дан 4 баллгача ер силкиниши қайд этилди. Эпицентр Сариосиё тумани бўлди.

Uzbekistan Airways янги A320neo самолётини қабул қилиб олди. Компания ливреясини ҳам янгиламоқда
16 июнь 2023, 23:35

Uzbekistan Airways янги A320neo самолётини қабул қилиб олди. Компания ливреясини ҳам янгиламоқда

Uzbekistan Airways парки ўн саккизинчи Airbus — A320neo самолёти билан тўлдирилди. Самолётда битта класс бўлади — эконом. Кейинроқ салон икки тоифалига айлантирилади. Фюзелаж ранги ҳам соддалаштирилган — компания тез орада самолётлар ташқи кўринишини янгилашни режалаштирмоқда.

Июнь ойида ўртача ҳарорат бўйича жаҳон рекорди янгиланди
16 июнь 2023, 22:24

Июнь ойида ўртача ҳарорат бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Июнь ойи бошидаги глобал ўртача ҳарорат «сезиларли фарқ» билан аввалги барча рекордларни янгилади. Ҳарорат илк бор 1,5 даражага — «глобал исиш чегараси»га қадар кўтарилди.

Ўзбекистонга импорт қилинадиган автомобиллар нархи қанчага пасаяди ($10 ва $20 минглик моделлар мисолида)
16 июнь 2023, 21:44 1

Ўзбекистонга импорт қилинадиган автомобиллар нархи қанчага пасаяди ($10 ва $20 минглик моделлар мисолида)

Ўзбекистонга олиб келинган автомобиллар учун божхона тўловлари камайтирилгани улар нархига қандай таъсир кўрсатиши тахминий ҳисоб-китоб қилинди. Жумладан, двигатель ҳажми 1000 куб см гача, нархи 10 минг доллар бўлган автомобилнинг якуний нархи 14 мингдан 12 минг долларгача пасаяди.

ОТP Bank «Ипотека-банк»нинг бошқарув ҳуқуқини қўлга киритди
16 июнь 2023, 21:00

ОТP Bank «Ипотека-банк»нинг бошқарув ҳуқуқини қўлга киритди

ОТP Bank «Ипотека-банк»даги 75% давлат улушини сотиб олиб, бошқарув ҳуқуқини қўлга киритди. Давлатнинг қолган 25 фоизи 3 йил ичида харид қилинади.

Ўзбекистонда айрим автомобиллар учун импорт божлари пасайтирилди
16 июнь 2023, 20:30

Ўзбекистонда айрим автомобиллар учун импорт божлари пасайтирилди

Ўзбекистон президенти двигатели ҳажми 1000 дан 1200 см кубгача бўлган автомобилларни олиб киришда божхона тўловларини камайтиришни кўзда тутган қарорни имзолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг