Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
16 июнь 2023, 09:59

Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Жума куни пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди
16 июнь 2023, 09:56

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди

Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Адлия вазирлиги Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди
16 июнь 2023, 09:46

Адлия вазирлиги Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди

Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. ННТнинг асосий мақсади халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган ўзбекистонликлар билан ишлаш.

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
16 июнь 2023, 09:28

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

15 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 июнь 2023, 22:00

15 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузиб, жаримага тортилган АҚШ фуқароси, Наманганда ЖҚБ собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинлангани, ёниб кетган Қўқон бозори ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, эски банкнот ва тангаларни алмаштириш тиклангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Uzbekistan Airways Чехиядан LET L-410 самолётларини сотиб олади
15 июнь 2023, 20:22

Uzbekistan Airways Чехиядан LET L-410 самолётларини сотиб олади

Uzbekistan Airways Чехиянинг LET L-410-E20 енгил самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Улардан Ўзбекистонда ички йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган.

2023 йилда пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашади — Жаҳон банки
15 июнь 2023, 20:02

2023 йилда пул ўтказмаларининг ўсиши секинлашади — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2023 йилда пул ўтказмалари ўсиши секинлашишини башорат қилмоқда. Бу, айниқса, Европа ва Марказий Осиёда яққол сезилади, деб ҳисоблайди экспертлар.

«Ўзмиллийбанк» янги акция бошланганини эълон қилди
15 июнь 2023, 19:00

«Ўзмиллийбанк» янги акция бошланганини эълон қилди

15 июндан 15 сентябрга қадар «Ўзмиллийбанк»дан Solfy тўлов картаси билан Baraka Market`да харидларни амалга ошириб, Таиландга саёҳат ва бошқа қимматли совғаларни ютиб олиш имконияти мавжуд.

Наманган вилояти Жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинланди
15 июнь 2023, 18:40 1

Наманган вилояти Жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинланди

Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умид Рауповга тергов изоляторида сақланаётган шахсни қийноққа солгани учун уч йил муддатга озодлик чеклаш жазоси тайинланди. Суд жабрланувчининг даъволари йўқлиги ҳамда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирди.

Аттракциондан йиқилган фуқаролар ҳолати ўрта оғир даражада — ССВ
15 июнь 2023, 18:00

Аттракциондан йиқилган фуқаролар ҳолати ўрта оғир даражада — ССВ

ССВ маълум қилишича, «Анҳор — Локомотив» кўнгилочар боғида аттракциондан йиғилган икки фуқаронинг ҳолати ўрта оғир даражада. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразмда дарахтларни ноқонуний равишда кесган ферма раиси озодлиги 2 йилга чекланди
15 июнь 2023, 17:19

Хоразмда дарахтларни ноқонуний равишда кесган ферма раиси озодлиги 2 йилга чекланди

Қўшкўпир туманида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтни қўпорган ва 3 туп дарахтга шикаст етказган ферма раисининг озодлиги 2 йилга чекланди. Шунингдек, 193,8 млн сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ҳам қоплаши белгиланди.

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
15 июнь 2023, 17:15

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига олдиндан розилик олиш бўйича мурожаат қилмаганини ва компаниялар бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаганини маълум қилди.

«Intermed Innovation клиникасининг важлари ҳуқуқий асосга эга эмас» — ССВ
15 июнь 2023, 16:52

«Intermed Innovation клиникасининг важлари ҳуқуқий асосга эга эмас» — ССВ

ССВ Intermed Innovation хусусий клиникаси лицензиясини суд орқали бекор қилинганини маълум қилганди. Шундан сўнг, Intermed Innovation компанияси лицензияни бекор қилиш бўйича суд жараёнини ноқонуний деб атаган эди. Вазирлик клиниканинг баёнотига нисбатан муносабат билдирди.

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди
15 июнь 2023, 16:40

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди

Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида қурилиш вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушди, оқибатда икки яшар қизалоқ девор остида қолди. ФВВ ходимлари қизни қутқариб, шифокорга топширган.

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади
15 июнь 2023, 15:44

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди
15 июнь 2023, 15:12

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди

2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ
15 июнь 2023, 14:35

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ

Май ойида пойтахтдаги иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 2,5 фоизга кўтарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошди. Шаҳардаги ижара нархлари эса йил бошидан бери 12,1 фоизга камайди.

«Ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз». Шавкат Мирзиёев Қўқондаги бозорда юз берган ёнғин ҳақида
15 июнь 2023, 14:35

«Ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз». Шавкат Мирзиёев Қўқондаги бозорда юз берган ёнғин ҳақида

Шавкат Мирзиёев ёнғиндан зарар кўрган Қўқондаги бозор бир ой ичида тўлиқ тиклаб берилишини маълум қилди. «Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз», — деди президент.

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди
15 июнь 2023, 13:02

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди

Тошкентда 61 ёшли АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери талабларини бузгани ва безорилиги сабаб жаримага тортилди. У турмуш ўртоғи С.Разаковани турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, аёлига нисбатан тазйиқ ўтказган. Суд уни 990 минг сўм жаримага тортди.

Нукусда аёл 4-қаватдан қулаб вафот этди
15 июнь 2023, 12:39

Нукусда аёл 4-қаватдан қулаб вафот этди

Нукусда 27 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Аёлнинг руҳиятига ўтган йилнинг сентябрида эгизак чақалоқларидан айрилгани салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг