Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади
1 январь 2025, 13:18

Амирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлда ҳаракат 12 январгача бир томонлама бўлади

Тошкент вилоятидаги Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракат 12 январгача бир томонлама ташкил этилади.

Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
1 январь 2025, 10:20

Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

31 декабрь куни Тошкент шаҳрида бир тасмада кетаётган BMW, Lacetti, Cobalt, Matiz ва Spark олдинма-кетин бир бирига урилди. Ҳеч ким жароҳат олмади.

Президент: Инсон қадри учун, инсон бахти учун биргаликда ҳаракат қиламиз
1 январь 2025, 00:02

Президент: Инсон қадри учун, инсон бахти учун биргаликда ҳаракат қиламиз

Шавкат Мирзиёев янги йил табригида 2024 йил «барқарорлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик натижасида» қутли ва баракали бўлганини таъкидлади. «Асосий мақсадимиз инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир», — деди у.

ЖСТ талабларига жавоб бериш мақсадида экспортчилар харажатларини компенсациялаш тўхтатилмоқда
31 декабрь 2024, 21:25

ЖСТ талабларига жавоб бериш мақсадида экспортчилар харажатларини компенсациялаш тўхтатилмоқда

Ўзбекистонда экспортчиларнинг транспорт харажатларини давлат бюджетидан субсидиялаш амалиёти бекор қилинмоқда. Ушбу чора ЖСТ талабларига жавоб бериш учун қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 2024 йилда 133,8 млрд сўм, 2023 йилда 509,9 млрд сўм маблағ ажратилганди.

Ўзбекистон 2024 йилда: сиёсат, иқтисодиёт ва жамиятдаги асосий воқеликлар
31 декабрь 2024, 18:11

Ўзбекистон 2024 йилда: сиёсат, иқтисодиёт ва жамиятдаги асосий воқеликлар

2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.

Президент давлат сирлари тўғрисидаги янги қонунни имзолади. Асосий маълумотлар
31 декабрь 2024, 15:56

Президент давлат сирлари тўғрисидаги янги қонунни имзолади. Асосий маълумотлар

Президент 1993 йилдаги эски қонун ўрнини босувчи «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан давлат сирларининг алоҳида тоифалари, уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги органларнинг ваколатлари, махфийлик даражаси ва маълумотларни махфийлаштириш муддати белгиланди.

Ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача Россиядан чиқиб кетиши керак
31 декабрь 2024, 09:09

Ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача Россиядан чиқиб кетиши керак

Россияда бўлган ноқонуний мигрантлар ўз мақомини тартибга солиши ёки 2025 йил 30 апрелгача мамлакатдан чиқиб кетиши шарт, бу ҳақда Путин фармон имзолади. Ҳарбий хизматни ўташ учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган муҳожирлар депортация қилинмайди.

Ўсимлик ёғини олиб киришда ноль бож ставкаси узайтирилди, аммо бу гал парранда гўшти билан бундай бўлмади
30 декабрь 2024, 22:13

Ўсимлик ёғини олиб киришда ноль бож ставкаси узайтирилди, аммо бу гал парранда гўшти билан бундай бўлмади

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, ўсимлик ёғи импортида божхона божининг ноль ставкалари 2026 йил 1 январгача амал қиладиган бўлди. Шу билан бирга, парранда гўштини олиб кириш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатини узайтирмасликка қарор қилинди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «яшил» энергетика коридори тўғрисида таъсис шартномасини имзолади
30 декабрь 2024, 21:13

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «яшил» энергетика коридори тўғрисида таъсис шартномасини имзолади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон магистраль электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
30 декабрь 2024, 17:40

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден «қишга кириб бораётган» Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ушбу ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ва «бошқа ўта муҳим қурол-яроғлар»ни ўз ичига олади.

Янги йил дастурхони: байрамдан «омон» чиқиш бўйича тавсиялар
30 декабрь 2024, 17:19

Янги йил дастурхони: байрамдан «омон» чиқиш бўйича тавсиялар

Янги йил дастурхонига тортиладиган неъматлар хилма-хиллигидан ошқозонни қийнаб қўйиш ҳеч гапмас. Фойдали бўлар дея, бу материалда байрам кунида овқатланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ССВ берган тавсияларни келтиряпмиз. Ёқимли иштаҳа!

Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар апрелдан ҚҚС тўловчига айланади
30 декабрь 2024, 15:24

Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар апрелдан ҚҚС тўловчига айланади

2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади. ҚҚС ҳисоботлари солиқ органлари томонидан автоматик шакллантириб борилади.

Ўзбекистонда 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди
30 декабрь 2024, 14:59

Ўзбекистонда 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

Президент фармони билан ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари 2028 йилгача оширилмайди. Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркиби тасдиқланди
30 декабрь 2024, 14:41

Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркиби тасдиқланди

Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқлади. 46 нафар тадбиркорлар орасида Зафар Ҳошимов, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Мурод Назаров, Click, Amirsoy таъсисчилари ва бошқалар бор.

АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди
30 декабрь 2024, 10:23

АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди

АҚШнинг 39-президенти, мамлакатни 1977 йилдан 1981 йилгача бошқарган Жимми Картер 100 ёшда вафот этди. У тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Сиёсатчи 2015 йилдан бери онкологик касалликдан азият чекарди. Жо Байден 9 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Ўзбекистонга 60 га яқин товар импорти учун ноль бож ставкалари қўлланиши 2026 йилгача узайтирилди
30 декабрь 2024, 10:09

Ўзбекистонга 60 га яқин товар импорти учун ноль бож ставкалари қўлланиши 2026 йилгача узайтирилди

Ўзбекистонда 59 турдаги озиқ-овқат ва бошқа товарлар, жумладан, гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларга импорт божининг ноль ставкаси қўлланиши 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Қарор ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Chilon Lubricants Ўзбекистонда ишончини мустаҳкамламоқда ва сифат стандартларини ўрнатмоқда
30 декабрь 2024, 09:00

Chilon Lubricants Ўзбекистонда ишончини мустаҳкамламоқда ва сифат стандартларини ўрнатмоқда

Саноат учун суртиш материаллари ишлаб чиқарувчи Chilon Lubricants компанияси 11 йилдан буён ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда, қувватларини кенгайтириб, Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Бар рекламасида йигит етти нафар қизнинг кетига урди. Бар устидан ариза ёзилди
29 декабрь 2024, 19:45

Бар рекламасида йигит етти нафар қизнинг кетига урди. Бар устидан ариза ёзилди

Пойтахтдаги Escada lounge bar янги йил шоуси рекламаси акс этган видеони эълон қилди. Унда йигит шоу кунларига мос равишда етти нафар қизнинг кетига ва оёқларига зарба берганини кўриш мумкин. Тошкентда яшовчи аёл реклама бўйича ИИОга ариза киритди.

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти
29 декабрь 2024, 18:56

«Россия айбига иқрор бўлиши керак» — Озарбайжон президенти

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, AZAL самолёти «Россия томонидан уриб туширилган» деб «аниқ айтиш мумкин». У Россия томонини «масалани бостиришга» уринишда айблади. Россия айбини тан олиши ва Озарбайжон ҳамда жабрланганларга товон тўлаши керак, деди у.

Ўзбекистонда 30−31 декабрь ва 1−5 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
29 декабрь 2024, 18:53

Ўзбекистонда 30−31 декабрь ва 1−5 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ҳафта боши булутли ва ёғинли, ўрталари қуруқ ва совуқроқ бўлиши, охирида эса баъзи вилоятлар ва тоғларда қор ёғиши кутиляпти. Янги йил арафаси ҳаво илиқроқ бўлса-да, 2025 йилнинг илк уч кунида ҳароратнинг бироз пасайиши кузатилади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг