Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
13 октябр 2023, 17:28

Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди

Марғилон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро аниқланди.

Тошкентда Lenovo Day йирик саноат тадбири бўлиб ўтди
13 октябр 2023, 17:00

Тошкентда Lenovo Day йирик саноат тадбири бўлиб ўтди

Lenovo Day Tashkent саноат форумида IDC, Intel ҳамда Veeam компаниялари вакиллари иштирок этиб, Марказий Осиёдаги IT-бозорининг тенденциялари ва мавжуд муаммоларинини муҳокама қилдилар.

«Ўзэнергоинспекция» 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олдини олди
13 октябр 2023, 15:45 1

«Ўзэнергоинспекция» 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олдини олди

Тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ўзбекистондаги хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки карбонат ангидрид эмиссиясини камайтириш лойиҳасини имзолади
13 октябр 2023, 15:10

Ўзбекистон ва Жаҳон банки карбонат ангидрид эмиссиясини камайтириш лойиҳасини имзолади

Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида 2027 йилга қадар карбонат ангидрид эмиссиясини 60 млн тоннага камайтирувчи ва энергия тарифларини либераллаштиришга ёрдам берадиган лойиҳа бўйича келишув имзоланди. Маблағларнинг бир қисми кам таъминланганларни энергия нархининг ошишидан ҳимоя қилишга сарфланади.

Bell: Россия санкциялар фонида қўшни давлатлардан импортни салкам 40 фоизга оширди
13 октябр 2023, 15:04

Bell: Россия санкциялар фонида қўшни давлатлардан импортни салкам 40 фоизга оширди

Санкциялар остидаги Россия қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан товарлар импортини салкам 40 фоизга оширди, деб ёзмоқда The Bell. Бунга параллель тарзда Европанинг минтақага экспорти, айниқса, микроэлектроника, транспорт ускуналари, компьютер ва бошқа электрон ускуналар экспорти ўсди.

Тошкентда аёл фарзандини калтаклади
13 октябр 2023, 14:31

Тошкентда аёл фарзандини калтаклади

Миробод туманида аёл фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни калтаклади. Аёл ўша вақтда яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлганини айтди. Туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13 октябр 2023, 12:44

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди
13 октябр 2023, 12:40

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Александр Лукашенко билан учрашди

Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортида энг катта улушни шафтоли, гилос ва пиёз эгаллади
13 октябр 2023, 12:26

Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортида энг катта улушни шафтоли, гилос ва пиёз эгаллади

Январь-август ойларида Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин), гилос, пиёз, узум, майиз, ўрик, қовун, тарвуз ҳамда помидор эгаллади. Мамлакат мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозори Россия бўлиб турибди.

Россиянинг «Газпромнефть» компанияси Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилашда кўмаклашади
13 октябр 2023, 11:39

Россиянинг «Газпромнефть» компанияси Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилашда кўмаклашади

«Ўзбекнефтгаз» конларида қудуқларни қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасига «Газпромнефть» операторлик қилади. Компания технологиялари, тажрибаси қудуқларни қуриш вақтини 20 фоиздан кўпроқ муддатга қисқартиришга ёрдам бериши айтилмоқда. Бу бўйича рус компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» шартнома имзолади.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
13 октябр 2023, 11:33

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ бола зўравонликка учраш хавфи остида қолмоқда
13 октябр 2023, 11:20

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ бола зўравонликка учраш хавфи остида қолмоқда

Ўзбекистонда Меҳрибонлик ва «Мурувват» уйлари, тутинган оилаларда тарбияланаётган 1,5 мингдан ортиқ болага нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, сўнгги 3 йилда 2072 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, уларнинг 86 фоизи ота-оналик мажбуриятини бажармаган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатлари Инвестициялар вазирлиги ҳисобига кенгайтирилди
13 октябр 2023, 11:05

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатлари Инвестициялар вазирлиги ҳисобига кенгайтирилди

Президент фармони билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига илгари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлган ваколатлар берилди. Энди вазирлик давлат саноат сиёсати учун масъул бўлади, Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказини қайтариб олади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Видео
13 октябр 2023, 11:04

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Видео

13 октябрнинг эрта тонгидан Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор ёға бошлади. Қамчиқ довонида қорнинг ерга юқиши тезлашган. ЙҲХХ ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради.

Нурмат Отабеков Санэпидқўм раисига биринчи ўринбосар бўлди
13 октябр 2023, 10:53

Нурмат Отабеков Санэпидқўм раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.

Россияда гиёҳванд модда савдосида гумонланган ўзбекистонлик собиқ ИИО ходими қўлга олинди
13 октябр 2023, 10:49

Россияда гиёҳванд модда савдосида гумонланган ўзбекистонлик собиқ ИИО ходими қўлга олинди

Россиянинг Саранск шаҳрида гиёҳванд модда савдосида гумонланган 55 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У кўп йиллар аввал Ўзбекистон ички ишлар органларида ишлаган ва 2005 йилда ишдан бўшаганидан сўнг оиласи билан Россияга кўчиб кетган.

Элдор Арипов Марказий Осиёда мусодара ва чекловсиз савдо зонасини шакллантиришга чақирди
13 октябр 2023, 10:21

Элдор Арипов Марказий Осиёда мусодара ва чекловсиз савдо зонасини шакллантиришга чақирди

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2017 йилгача Марказий Осиёда бирлашиш ҳақида гапиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, минтақада мусодара ва чекловсиз тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантиришга чақирди.

«Бу биринчиси эмас». «Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи адвокатларига босим ўтказилаётгани айтилмоқда
13 октябр 2023, 10:06

«Бу биринчиси эмас». «Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи адвокатларига босим ўтказилаётгани айтилмоқда

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи, Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг адвокатлари уларга терговчи томонидан босим бўлаётганини айтиб, суддан уларни ҳимояга олишни сўради. С.К.га унинг ҳимоя позициясига таъсир қиладиган ҳолатлар бўлса, мурожаат қилиши мумкинлиги билдирилди.

Темир йўл вокзалларига кутиб олувчи ва кузатувчиларнинг паспортсиз киришларига рухсат берилади
12 октябр 2023, 23:12

Темир йўл вокзалларига кутиб олувчи ва кузатувчиларнинг паспортсиз киришларига рухсат берилади

Ўзбекистонда эндиликда кутиб олиш ва кузатиб қўйишда фуқароларга вокзалларга паспортсиз киришга рухсат этилади. Перрон ва поездлар бундан мустасно.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
12 октябр 2023, 22:05

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг