Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та тезюрар поезд, Чехиянинг Skoda компаниясидан 30 та электропоезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун давлат кафолати остида 535 млн евро миқдорида кредитлар жалб этилади.
01 777 RRR автомобиль рақами кимошди савдосида 894 млн сўмга сотилиб, Ўзбекистонда юридик шахслар учун энг қиммат «чиройли» рақам бўлди. Бир ярим соатлик савдода нарх 3 баробарга ошди.
Халқаро валюта жамғармаси 2023 йил якунларига кўра Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига баҳосини бироз яхшилади. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ошиши кутилмоқда. Худди шу кўрсаткич 2024 йил учун ҳам прогноз қилинмоқда.
Тошкент ҳокимлиги Хитойнинг BYD компаниясидан 2000 дона K9UD eBus электробусларини харид қилади. 200 та автобуснинг биринчи партияси 2024 йилда келтирилиши керак.
Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширишни кўриб чиқишга тайёр, агарда «Ўзбекистон томони Хитойга қараганда яхшироқ нарх ва шартларни таклиф қилса». Мамлакат Энергетика вазирлиги Россия нефти Ўзбекистон бозорида қозоқ нефтининг сиқиб чиқараётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Учтепа туман ҳокимлиги коллектор қурилишида 5 нафар ходимни тупроқ босиб қолганини маълум қилди. Қайд этилишича, улардан 2 нафари вафот этди, 1 нафари касалхонада, қолганларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.
Тошкентнинг Учтепа туманида уч нафар қурувчини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда. Улар ФВБнинг 16 нафар қутқарувчилари томонидан 2 соатдан буён қидирилмоқда.
«Чилонзор» қозонхонаси фаолиятини тўхтатиши сабаб Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча ҳудудларида 12 октябрда иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Ўзбекистон ССР Қурилиш вазирлиги, Наманган ва Самарқанд вилоятларини бошқарган Назир Ражабов 84 ёшида вафот этди.
Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими «Рамсар» конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди. Бунгача Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008) ҳамда Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) мазкур рўйхатдан жой олган.
12−13 октябрь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳри аҳолиси 10−17 октябрь кунлари Янгиҳаёт туманидаги мавзе ва кўчаларни номлаш бўйича таклифларини йўллаши мумкин. «Газета.uz» аввалроқ пойтахтдаги 200 га яқин географик объектнинг номи йўқлиги ҳақида ёзганди.
Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.
Президент «Ўзбекистон темир йўллари»нинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича асосий қарзини тўлаш муддатини фоиз ставкаларини ўзгартирмаган ҳолда узайтиришни маъқуллади. Юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 150 млн доллар кредит ажратилмоқда.
ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.
Давлат-хусусий шериклик доирасида Тошкент, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзалларини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, «Навоий-Учқудуқ» участкасини электрлаштириш, «Тошкент-Ангрен» иккинчи электрлаштирилган линиясини қуриш ва бошқа лойиҳалар самарадорлигини ўрганиш топширилди.
Андижон давлат университетида талабаларга ортиқча стипендия ҳисоблаш, ТТЖдан тушган пулларни ўзлаштириш ва талабаларга ҳисобланган рағбатлантириш маблағлари тарқатмаслик йўли билан жами 39,3 млрд сўм нақд пул талон-торож қилингани аниқланди.
Хитойдан автомобиль қисмлари юкланган 22 контейнерли поезд душанба куни «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Афғонистон» транспорт йўли орқали Афғонистонга келди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ негизида йил охирига қадар инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш (тезюрар поездлар учун алоҳида) ҳамда вокзал бошқаруви бўйича алоҳида компаниялар ташкил этилади. Президент компанияни холдингга айлантириш режасини сентябрь ойида эълон қилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг