Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
17 февраль 2023, 21:14

Жо Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

АҚШ президенти Ўзбекистон президентига йўллаган мактубида АҚШ учун Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакат сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа ҳисобланишини таъкидлади.

Иссиқхоналар, корхоналар, ижтимоий объектлар оммавий равишда газдан кўмирга ўтказилади
17 февраль 2023, 18:48 1

Иссиқхоналар, корхоналар, ижтимоий объектлар оммавий равишда газдан кўмирга ўтказилади

Ўзбекистонда газни тежаш мақсадида иссиқхоналар, цемент ва ғишт заводлари, болалар боғчалари, мактаб ва шифохоналарнинг бир қисми кўмир ёқилғисига ўтказилади. 2023 йилда 5407 та ижтимоий объект, 1147 та иссиқхона ва 250 та заводнинг кўмирдан фойдаланишга ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошди — Uzbekistan Airports
17 февраль 2023, 18:21

Ўзбекистонда йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошди — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева йўловчи ташиш ҳажми пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга ошганини маълум қилди. 2023 йилда янги маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этиш ва хорижий компанияларни жалб қилиш ҳисобига кўрсаткични 18 фоизга ошириш режалаштирилган.

Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда
17 февраль 2023, 18:10

Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда

Шаҳрисабзда гаплашиб юрган қизининг шахсий суратларини қўлга киритиб, ушбу расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва ундан 5 000 АҚШ доллар талаб қилганликда гумонланган йигит қўлга олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Сағиндиқ Турманов Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлди
17 февраль 2023, 17:16

Сағиндиқ Турманов Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Cағиндиқ Турманов тайинланди.

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди
17 февраль 2023, 16:42

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди. Бунга Шавкатбек Иргашев, Фарход Абдуллаев ва Бохадир Абдувалиевларнинг қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмагани, аҳоли билан мулоқот қилмагани сабаб бўлган.

2022 йилда дарахтларни ноқонуний кесишдан кўрилган зарар 10 млрд сўмни ташкил этди
17 февраль 2023, 16:35

2022 йилда дарахтларни ноқонуний кесишдан кўрилган зарар 10 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда
17 февраль 2023, 15:40

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув сатҳи 2 метргача пасайган
17 февраль 2023, 15:19

Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув сатҳи 2 метргача пасайган

Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув сатҳи 2 метргача пасайиб, ҳажм 36,8 млрд метр кубга тушган. Оқибатда қирғоқ бўйлари 15−50 метрга чекиниб, туз қатлами ҳосил бўлган. Сенатга кўра, бу ўзгаришлар ноёб қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича жаҳон рейтингидаги ўрнини яхшилади
17 февраль 2023, 14:59

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича жаҳон рейтингидаги ўрнини яхшилади

Open Data Inventory маълумотларнинг очиқлиги глобал рейтингида Ўзбекистон 40-ўринга кўтарилиб (2020 йилда 44-ўрин), Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда. Шунга қарамасдан, ифлосланиш бўлимидаги кўрсаткич 0 баллгача тушиб кетди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади
17 февраль 2023, 14:21

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

Дам олиш кунлари фақат айрим ҳудудлардагина ёмғир ёғади
17 февраль 2023, 12:17

Дам олиш кунлари фақат айрим ҳудудлардагина ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат жануби-шарқий қисмида ёмғир давом этади, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача, якшанба куни эса +12 даражагача исийди. Жойларда туман тушиши мумкин.

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан қопланади
17 февраль 2023, 11:42

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан қопланади

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда
17 февраль 2023, 11:36

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.

Туркияда икки киши зилзиладан деярли 11 кун ўтиб вайроналар остидан қутқариб олинди
17 февраль 2023, 11:19

Туркияда икки киши зилзиладан деярли 11 кун ўтиб вайроналар остидан қутқариб олинди

Қаҳрамонмараш зилзиласидан 261 соат (10 кун 21 соат) ўтиб Антокия шаҳрида икки эркак вайроналар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар шифохонага етказилган.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради
17 февраль 2023, 10:55

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бухоро вилоятига боради. У ерда маҳаллалар ҳаёти, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудни ривожлантириш масалалари муҳокамасида иштирок этади.

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда
17 февраль 2023, 10:27

Самарқандда фуқаролар 1 млн долларга радиоактив қурилма сотганликда гумонланмоқда

ДХХ ва Самарқанд вилояти ИИБ радиоактив ва заҳарли қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган фуқароларни аниқлагани айтилмоқда. Улар қурилмани 200 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олингани айтилмоқда.

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади
17 февраль 2023, 10:10

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади

Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди
17 февраль 2023, 09:56

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 410 сўмгача тушди

Тижорат банклари 17 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 410 сўм.

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди
17 февраль 2023, 09:50

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг