Uzbekistan Airways баҳор-ёз жадвалига ўтади
20 февраль 2023, 16:52

Uzbekistan Airways баҳор-ёз жадвалига ўтади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 26 мартдан баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтади. Мавсумда Нью-Йорк, Франкфурт, Рига, Тель-Авив, Боку, Тбилиси каби халқаро йўналишлардаги авиақатновлар ва маҳаллий рейслар сони оширилади.

Пойтахт ИИББ номаълум шахс мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган видеога изоҳ берди
20 февраль 2023, 16:21

Пойтахт ИИББ номаълум шахс мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб олган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаб яқинида 12 ёшли ўқувчининг қўлидан ушлаб олган эркакнинг шахси аниқланди. Туман ички ишлар ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.

Қорақалпоғистонда Opel Astra ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
20 февраль 2023, 15:56

Қорақалпоғистонда Opel Astra ва Matiz иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Беруний туманида Opel Astra ва Matiz иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа сабаб Matiz автомобилидаги йўловчи вафот этди. Иккита ҳайдовчи жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилди.

АҚШ президенти Жо Байден Украинага борди
20 февраль 2023, 15:27

АҚШ президенти Жо Байден Украинага борди

АҚШ президенти Жо Байден Киевга борди. У Украина президенти Владимир Зеленский билан Михайловский майдонида кўришди. Оқ уй раҳбарининг мамлакатга ташрифи ҳеч қаерда эълон қилинмаганди.

Тошкентда «Монедан Кандинскийгача» мультимедиа кўргазмаси намойиш этилади
20 февраль 2023, 14:57

Тошкентда «Монедан Кандинскийгача» мультимедиа кўргазмаси намойиш этилади

1 март куни Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да «Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб» мультимедиа кўргазма намойиш этилади. У ерда ташрифчилар тўққиз нафар модернизм рассомларининг асарларини томоша қилиши мумкин.

Сурхондарёнинг иккита туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланди
20 февраль 2023, 14:38

Сурхондарёнинг иккита туманида ноқонуний дарахт кесганлар аниқланди

Термиз туманида Ободонлаштириш бошқармаси истироҳат боғидаги 1 туп дарахтни кесгани учун бошқарма бош муҳандиси 3 млн сўм жаримага тортилди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига қарийб 5 млн сўм зарар етди. Яна бир фуқаро саксовул кесиб, ўсимлик дунёсига 3,1 млн сўм зарар етказди.

Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди
20 февраль 2023, 14:24

Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқ фаоли Аброр Мухтор Алий 6 млн сўм жаримага тортилди. У аввалроқ журналист Никита Макаренкони ҳақорат қилганди.

Ҳукумат Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қуради
20 февраль 2023, 12:38

Ҳукумат Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қуради

Ҳукумат пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун махсус давлат муассасаси ташкил этилади ва унга ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратилади. Дастлаб транспортлар кўп тўпланувчи 4 та манзилда тураргоҳ барпо этилади. Улар онлайн аукционда тадбиркорларга сотилади.

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этиш учун 79,5 млрд сўм ажратилади
20 февраль 2023, 12:24

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этиш учун 79,5 млрд сўм ажратилади

Президент фармони билан мактабларда 100 мингта бепул тўгарак ташкил этилади. Бу учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилади.

Ҳафта давомида ҳарорат 22 даражагача исийди
20 февраль 2023, 11:41

Ҳафта давомида ҳарорат 22 даражагача исийди

Ўзбекистонда душанбадан жумагача ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Фақат чоршанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +2…+7, кундузи +13…+18, айрим кунларда +20…+22 даражагача исийди.

ОТВ талабаларни тоифаларга ажратиш топшириғига изоҳ берди
20 февраль 2023, 11:08

ОТВ талабаларни тоифаларга ажратиш топшириғига изоҳ берди

Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш топшириғини берганди. Вазирлик буни «маънавий-моддий муаммоларни бартараф этиш, мураббийлар билан дўстлик муҳитини яратиш» дея изоҳлади. Тартиблар ОТМларнинг ички қоидаларига алоқадор экани айтилди.

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча собиқ президентларини Дубайга тўплади
20 февраль 2023, 11:07

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча собиқ президентларини Дубайга тўплади

Дубайда Қирғизистоннинг амалдаги ва беш нафар собиқ президентининг учрашуви бўлиб ўтди. «Собиқ президентлар хафаликларини айтишди ва камчиликларини тан олишди. Энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди. Айнан шу менинг мақсадим эди», — деди президент Садир Жапаров.

Туркманистон юборган бепул газ Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолисига тарқатилмоқда
20 февраль 2023, 10:58

Туркманистон юборган бепул газ Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолисига тарқатилмоқда

Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган 2 минг тонна бепул суюлтирилган газнинг ярми Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилмоқда. Қолган минг тонна газ Хоразм вилоятига юборилади.

Фарғона горнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди
20 февраль 2023, 10:47

Фарғона горнизонида жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди

Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу вақтда шаҳар атрофида машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникалар ҳаракатланади. Синовларни маъсуллар кузатиб боради.

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди
20 февраль 2023, 10:33

Тошкентда 2 та ЙТҲда 5 киши жароҳатланди

Сергели ва Юнусобод туманларида рўй берган 2 ЙТҲда жами 5 киши жароҳат олди. Машиналардан бири ёниб кетди. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланади
20 февраль 2023, 10:25

«Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланади

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатидаги пиёдалар ўтиш йўлагида савдо шохобчалари тикланади. Бекат шаҳарсозлик нормаларига жавоб бериши ва йўловчи оқимининг меъёридалиги сабаб танланган. Пандемияда фаолияти тўхтатилган шохобчаларни тадбиркорларга ижарага бериш бўйича аниқ тартиб ҳозирча йўқ.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 400 сўмгача тушди
20 февраль 2023, 10:16

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 400 сўмгача тушди

Тижорат банклари 20 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 340 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда
20 февраль 2023, 09:13

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтга келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамчи сифатида кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Бунда волонтёрлар бир нечта талабларга жавоб бериши керак бўлади.

Бектемирда рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди
19 февраль 2023, 22:11

Бектемирда рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

2022 йилнинг кузида ўз хотинини «бир неча бор қилган хиёнатлари туфайли» 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди. «Хотинимни бунақа йўл тутиши менга жуда ёмон таъсир қилди», — деди эркак суд залида.

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради
19 февраль 2023, 16:57

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг