Тошкент шаҳрининг Сергели туманида MAN ва HOWO юкмашиналари ҳамда Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда юк машиналари ҳайдовчилари жароҳат олди.
«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ АҚШнинг General Electric Global Parts and Products GmbH корпорацияси билан 60 млн долларлик шартнома имзолади. Шартнома доирасида Ўзбекистондаги электростанцияларнинг энергоблоклари модернизация қилинади ва янги эҳтиёт қисмлари етказиб берилади.
Фарғонада «Қизил китоб»га киритилган 83 дона тошбақани чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Улардан 5 донаси нотўғри ташилганлиги сабабли зарарланган. Жонзотлар суд қарори чиққунига қадар ҳайвонот боғига топширилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали либосда саҳнага чиққани лицензия талабларини бузиш деб баҳолангани учун огоҳлантирди. Ташкилот актрисанинг фотосуратларида оёқ ва кўйлакнинг тепа қисмини хиралаштирди.
Беларусь фуқароларига мамлакатга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Энди дронларни фақат юридик шахслар ва ташкилотлар тадбиркорлик ҳамда профессионал фаолият мақсадида ишлатиши мумкин.
Хитойнинг King Long компанияси «Тошшаҳартрансхизмат»га 18 метрли электробусни топширди. Хабар қилинишича, у яқин кунларда йўналишлардан бирида ҳаракатлана бошлайди.
26 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди. 5 соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди. Нишон ҳар йили 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни арафасида топширилади. У билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул берилади.
Тожикистон ҳудудларида электр энергиясида оммавий узилишлар кузатилмоқда. Қатор шаҳарлар аҳолисининг сўзларига кўра, электр токи кундузи ҳам, кечаси ҳам ўчирилмоқда. Энергетика хизматлари буни қиш олдидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани билан изоҳлади.
Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.
Навбатдаги «Алифбо ислоҳоти»га жамоатчилик муносабати, CAU (Akfa) университети атрофидаги можаро тафсилотлари, «Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошлангани, эмланмаганлар орасида тарқалаётган кўкйўтал, Чилонзорда яна дарахткушлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистон ҳукумати «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида олти ойга ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда маҳаллий бозорнинг 50 фоизини эгаллаган Қозоғистон уни нархи кескин ошди.
«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади. Президент аҳоли чипта сотишдаги коррупция, вагонлардаги шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатишдан норозилиги ҳамда соҳага ислоҳотлар зарурлигини маълум қилди. Юк ташувчи темир йўл станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш таклиф этилмоқда.
«Антиструмин» йод препаратини ишлаб чиқарувчи Samo компанияси фаолияти текширилмоқда. Ножўя таъсирлар туфайли касалхонага ётқизилган болаларнинг ота-оналари ушбу препаратни қўллаш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Расмийлар эса болаларда ЎРВИ бўлиши мумкин деган фикрда.
Шайхонтоҳур туманида 1 та МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида 3 млрд 838 млн сўмлик зарар етди. Бу ҳажмдаги газ 29 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади. Корхонанинг, шунингдек, электрдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи борлиги маълум бўлди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, кўкйўтал касаллиги мавсумий бўлиб, асосан эмланмаганлар орасида тарқалади. «Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол», — деди у.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳасини жамоатчилик турлича қарши олди: бунинг «ҳаммага керакли ўзгариш» экани айтилаётган бир пайтда «ўзгартириш учун мантиқий сабаб топа олмаётган»лар ва «тўрт ҳарфнинг ўзгариши ислоҳот эмас» дегувчилар бор. Муносабатлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг