«Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилик қилади.
Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 24 нафари шифохонага ётқизилган, аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Вазирлик 16 ёшли боланинг ўлимини тасдиқлади.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонада портлаш хавфи бўлган ва ёнувчи моддалар бўлмаган, дея хабар қилди «Газета.uz»га Халқаро логистика маркази (United Cargo Center) вакили. Расмий идоралар воқеа юзасидан ўрганиш ўтказмоқда. Мажмуа ҳақида нималар маълум?
Кечаси Тошкентдаги Қурувчилар даҳасида жойлашган омборда юз берган кучли портлаш ёнғинга сабаб бўлди. Кўп қаватли уйларнинг ойналари синган. Жабрланганлар бор, аммо уларнинг сони очиқлангани йўқ. Воқеа жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. «Газета.uz» мухбирлари у ердан фоторепортаж тайёрлади.
«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.
Европа Иттифоқи FOCUS кино ва театр мактаби билан биргаликда болалар учун кинолойиҳани амалга оширмоқда. Ўсмирлар учун бепул ўқув модули Ўзбекистон ёшлари ўртасида кино ва театр соҳасида таълим сифатини оширишга қаратилган.
Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинадаги уруш ҳақидаги риторикасини геноцидга чорлаш деб ҳисоблаш мумкин, дея таъкидлади БМТ комиссияси. Россия армиясининг ҳарбий жиноятлари, жумладан, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари ва қийноқларга йўл қўйганига оид кўплаб далиллар ҳам тўпланди.
Тунда Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин қуршаб олинган, уни ўчириш ишлари давом этмоқда (фото, видео).
«Ўзбек томони шусиз ҳам Ўзбекистонга оқиб турган сувни қандай олишининг Қирғизистонга фарқи йўқ», дея маълум қилди мамлакат президенти Садир Жапаров. У Фарғонага Кампиробод сув омборидан сув қувури ётқизиш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.
Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.
Берлинда Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.
Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича жиноят иши судга юборилгани, «Док-1 Макс» ишининг суд тафсилотлари, «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берган ССВ раҳбари, Ватанга муҳаббат ҳақида гапирган президент, «маҳалла еттилиги» дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари ҳамда Майами халқаро аэропорти (АҚШ) маркетинг бўйича директори Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам қатновларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Сенатнинг 45-ялпи мажлисида фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, педогогнинг мақоми ва ер тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сенаторлар Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлаш ҳамда омбудсман ўринбосарини сайлаш ҳақидаги қонунларни ҳам муҳокама қилади.
Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этган, жиноят қилиши мумкин бўлган ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантириши мумкин. Буни назарда тутувчи қарор лойиҳасида тарбияси оғир ўсмирларни мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартибини жорий этиш ҳам белгиланган.
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинган.
Тошкентда Ўзбекистон, АҚШ, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош штаблари бошлиқлари минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.
Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг