Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкент туманида фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинадиган бўлди. У бир неча кун олдин белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилганига қарамай, бу ҳаракатини қайта содир этган.
ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим мавзе ҳамда маҳаллаларга, шунингдек, 3 та АГТКШга 29 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 га қадар газ етказиб бериш тўхтатилади.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Тошкентдаги омборхонада юз берган портлашда шикастланган автомобиллар утилизацияга юборилади, деб хабар берди BYD. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади, дея таъкидлади компания.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада чиққан кучли портлаш тафсилотлари: ёнғин келтирган зарарлар, вафот этган ва жароҳатланганлар, «Ан-Наср» футбол клубидан кетган Жалолиддин Машарипов, Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоезд ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига сўзсиз амал қилади, деди мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев. У, шунингдек, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар ўтказишга чақириб, Қозоғистон Россиянинг ҳудудий даъволаридан қўрқмаслигини айтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Сарвар Хамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди.
Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.
Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Альбус Дамблдор ролини ижро этган актёр Майкл Гамбон 82 ёшида пневмониядан кўз юмди.
Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни очган тадбиркорларга битимга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилди.
Сергели туманидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.
Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига уч кун муддатда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш сабабларини ўрганиш, талафотларни бартараф этиш ҳамда фуқароларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.
Россия Украинада қўллаган Эрон камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган компонентлар мавжудлиги аниқланди, дея ёзмоқда Guardian. Европа компаниялари маҳсулотлари Эронга бир нечта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб кирилгани таъкидланган.
Ўзбекистонда суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилади. Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этишда юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва протест билдириш тартиби белгиланди.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбари 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат муассасаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ аҳолисини Озарбайжон тақдим этган реинтеграция шартлари билан таништириш таклиф қилинди.
Байрам муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига Afrosiyob электропоездларининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг