Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асони қабул қилди. Ижтимоий масалалар ва халқаро талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи палата Ўзбекистонда филиал очишни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Марғилонда бир йигит қизни яқинлашиб келаётган машинага ўтиришга мажбурлагани, қиз эса қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ гумонланувчиларнинг шахси аниқлангани ва улар шаҳар ИИБга чақирилганини билдирди.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.
Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.
Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.
Ўзбекистон аҳолисининг инфляция бўйича кутилмалари 6 ойлик пасайишидан сўнг августда кескин ошди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг хавфсирашида валюта курсининг ўсиши омили кучайди. Сўровномада қатнашганлар орасида нархлар 9−12 фоиздан кўпроқ ошишини кутаётганлар сони кўпайди.
Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль (7 та олтин, 1 та кумуш) билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
Тошкент вилоятида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилди.
Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида Ким Чен Ин билан учрашди. Шимолий Корея етакчиси Путин ва Россия расмийларининг қарорларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бош прокуратура Самарқанд ва Тошкент вилоятларида маҳаллий фуқаролар 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етказганини аниқлади. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.
Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.
Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.
Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров Россия Собиқ Иттифоқ давлатлари билан уришишга мажбур бўлиши, улар СССРдан ноқонуний ажралиб чиққани ҳақида фикр билдирди. Ўзбекистонлик депутатлар буни «носоғлом фикр» дея атаб, бу сўзларга жиддий муносабат билдириш шарт эмаслигини таъкидлади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.
Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 15 ва янги Apple Watch`лар намойиш этилди. Компаниянинг янги смартфонларида Lightning ўрнига USB-C порти бўлади. iPhone 15 Pro эса титан корпус билан чиқарилади. Янги қурилмалар ҳақида батафсил маълумот.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига чиқди (видео, фото).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг