Uzbekistan Airways Россияга парвозлар сонини кўпайтирмоқда
2 февраль 2023, 11:25

Uzbekistan Airways Россияга парвозлар сонини кўпайтирмоқда

Uzbekistan Airways Express 26 мартдан Тошкент-Омск, 28 мартдан Тошкент-Нижний Новгород, 27 мартдан Наманган-Оренбург ҳамда 31 мартдан Наманган-Нижневартовск йўналиши бўйича янги қатновларни йўлга қўяди.

«Қизил китоб»га киритилган сақоқушни ўлдирганларга қонуний чора кўрилади — Табиат ресурслари вазирлиги
2 февраль 2023, 10:38

«Қизил китоб»га киритилган сақоқушни ўлдирганларга қонуний чора кўрилади — Табиат ресурслари вазирлиги

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги кўлда «Қизил китоб»га киритилган сақоқушни тутиб, ўлдирган шахснинг маълумотлари қонуний чора кўриш учун прокуратурага юборилди. У «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ов қилиш тўғрисида»ги қонунларни бузган.

«Ҳаммани ларзага келтирди». Сенатор Тошкентда вафот этган 12 ёшли қиз воқеасига муносабат билдирди
2 февраль 2023, 10:01

«Ҳаммани ларзага келтирди». Сенатор Тошкентда вафот этган 12 ёшли қиз воқеасига муносабат билдирди

Сенатор Гулнора Маруфова Янгиҳаётда мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилган 12 ёшли қиз воқеасига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, нормал ҳолатдаги одам бу қотилликни, албатта, қоралайди. «Қизчанинг ота-онасига ҳам тўзим берсин, бу жуда оғир ҳолат», — деди Маруфова.

Банкларда доллар курси икки кунлик тушишдан сўнг яна кўтарилди
2 февраль 2023, 09:55

Банкларда доллар курси икки кунлик тушишдан сўнг яна кўтарилди

Тижорат банклари 2 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 305 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.

Олмаота ва Ал-Кувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
2 февраль 2023, 09:43

Олмаота ва Ал-Кувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

FlyArystan авиакомпанияси 18 мартдан Олмаотадан Самарқандга парвозларни тиклайди. Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Кувайт ва Самарқандни 15 февралдан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди
2 февраль 2023, 09:39

АҚШ Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги санкцияларига тушган 10 нафар шахс рўйхатида Ўзбекистон фуқароси Макс Пифлакс ҳам бор. У «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш бўйича чекловлардан қочаётган» шахс сифатида қайд этилган.

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди
2 февраль 2023, 09:34

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда эрта турмуш ва эрта туғруқ масаласи долзарблигича қолаётгани айтилди
1 февраль 2023, 23:39

Ўзбекистонда эрта турмуш ва эрта туғруқ масаласи долзарблигича қолаётгани айтилди

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиевага кўра, Ўзбекистонда эрта турмуш ҳалигача долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Баъзан 18 ёшга тўлмаганлар ўртасида туғруқ ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. «Бу муаммоларни ўргандик ва ҳудудларга мос режалар ишлаб чиқдик», — деди у.

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 февраль 2023, 22:33

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янгиҳаётда ўлдириб кетилган 12 ёшли қиз, ота-оналарга болаларини мактабдан ўзлари олиб кетишини сўраган Оила бошқармаси, Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилгани, «заправка»лар очилиши,Кушербаевга янги тайинлов, онлайн мактаб шаҳодатномаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда — сенатор
1 февраль 2023, 21:17

Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда — сенатор

Сенатор Гулнора Маруфова Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари камайгани, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортганини маълум қилди. «Бунда, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, жамиятимиз ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти», — деди у.

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида
1 февраль 2023, 21:10

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида

Шавкат Мирзиёев энергия ресурслари тақчиллиги шароитида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича таклифларни санаб ўтди. Давлат аҳолидан электр энергиясини бир кВт/соатига 1000 сўмдан сотиб олишни бошлайди, иссиқхоналар ва ғишт заводларини кўмирга ўтказади ва ҳоказо.

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди
1 февраль 2023, 20:51

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси бўлди

Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади. Бу лавозим унга президент администрацияси томонидан таклиф қилинган.

«Адолатсиз ҳукм чиқарилди» — Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси
1 февраль 2023, 18:50

«Адолатсиз ҳукм чиқарилди» — Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси

Нукус воқеалари иши бўйича 16 йилга қамалган Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси Ринат Тажимуратов «Газета.uz»га берган интервьюсида суд иши ва апелляция бериш режалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, айблов «тўлиқ ютқазди», акасининг айби ва ташқи кучларнинг эҳтимолий таъсирини исботлай олмади.

Пойтахт Оила бошқармаси ота-оналардан фарзандларига мактабга бориб-қайтишда ҳамроҳлик қилишни сўради
1 февраль 2023, 17:44

Пойтахт Оила бошқармаси ота-оналардан фарзандларига мактабга бориб-қайтишда ҳамроҳлик қилишни сўради

Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Янгиҳаётда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганидан сўнг ота-оналарга мурожаат қилди. Бошқарма улардан фарзандларининг мактабга бориш-келишида ҳамроҳлик қилишни ҳамда доимо алоқада бўлишни сўради.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди
1 февраль 2023, 16:56

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Энди битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

2 февралдан барча ҳудудлардаги газ «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади
1 февраль 2023, 16:49

2 февралдан барча ҳудудлардаги газ «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

2 февралдан барча ҳудудлардаги «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади. АГТКШлар фаолияти маҳаллий ҳокимликларнинг рўйхати асосида йўлга қўйилади. Чекловлар газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Ўзбекистонда январь ойида инфляция 0,8 фоизгача пасайди. Бу — сўнгги 3 йилдаги энг паст кўрсаткич
1 февраль 2023, 16:18

Ўзбекистонда январь ойида инфляция 0,8 фоизгача пасайди. Бу — сўнгги 3 йилдаги энг паст кўрсаткич

Январь ойида Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг паст ойлик инфляция қайд этилди — 0,82%. Сут ва тухум нархи ошиши секинлашди, шакар ва сариёғ кетма-кет тўртинчи ой арзонлади. Пиёз нархи эса ой давомида кескин ошган — 44,7% га.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Словакиянинг янги элчисини қабул қилди
1 февраль 2023, 15:14

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Словакиянинг янги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Словакиянинг янги элчиси Виктор Борецкийни қабул қилди. Аввалги элчи ўз миссиясини декабрь ойида якунлаганди.

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 февраль 2023, 14:05

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд.

«Агробанк» АҚШ банки билан вакиллик муносабатларини ўрнатди
1 февраль 2023, 13:00

«Агробанк» АҚШ банки билан вакиллик муносабатларини ўрнатди

The Bank of New York Mellon`да «Агробанк»нинг ҳисобварағи очилди. АҚШ банки билан ўрнатилган муносабат жаҳон молия бозорида банкнинг мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг