Хоразмда фермер ноқонуний сунъий кўл ташкил қилиб, нобудгарчиликка йўл қўйгани айтилмоқда
3 февраль 2023, 11:44

Хоразмда фермер ноқонуний сунъий кўл ташкил қилиб, нобудгарчиликка йўл қўйгани айтилмоқда

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 7,3 гектар суғориладиган ерда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилганликда гумонланмоқда. Бунинг ортидан у нобудгарчиликка йўл қўйиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди
3 февраль 2023, 10:45

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон 2022 йилда енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилди
3 февраль 2023, 10:40

Ўзбекистон 2022 йилда енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилди

Ўзбекистон 2022 йилда 34 та давлатдан енгил автомобил импорт қилди. Статистика агентлигига кўра, энг кўп машина Хитойдан (11 159 дона) олиб келинган. Кейинги ўринларда Корея, Қозоғистон ва Россия қайд этилган.

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш давлат комиссияси ташкил этилди
3 февраль 2023, 10:26

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш давлат комиссияси ташкил этилди

Президент фармони билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. У махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилайди, дастурларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди
3 февраль 2023, 10:03

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди

Тижорат банклари 3 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 225 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этади
3 февраль 2023, 09:39

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этади

Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда. Ўтган йилда инфекцияга текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган.

Фото: Намангандаги Ахсикент харобаларидан Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди
3 февраль 2023, 08:27

Фото: Намангандаги Ахсикент харобаларидан Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди

Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент шаҳри харобаларидан ноёб танга, Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди. Реставраторлар буюмларни таъмирламоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 февраль 2023, 22:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швецияда банкротга учраган компаниялар сони рекорд даражага етгани, АҚШ Адлия вазирлигининг президент Жо Байден уйида режали тинтув ўтказгани, ширин ичимликларнинг эркакларда калликни келтириб чиқаришга алоқадорлиги аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 февраль 2023, 22:00

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жасади топилган 12 ёшли қиз воқеасига жамоатчиликнинг муносабати, ерости газ сақлаш иншооти қайта ишга тушишини айтган президент, Ўзбекистоннинг демократия рейтингидаги ўрни, сақоқушни ўлдирган шахс ушлангани, ўзбекистонликка қарши санкция қиритган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Арнасойда Қизил китобга киритилган сақоқушни ўлдирган шахс ушланди
2 февраль 2023, 21:14

Арнасойда Қизил китобга киритилган сақоқушни ўлдирган шахс ушланди

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди. У бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўраб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтди.

Нукус иши бўйича ҳукм чиқарилганда суд залида нималар содир бўлди — «Газета.uz» репортажи
2 февраль 2023, 18:39

Нукус иши бўйича ҳукм чиқарилганда суд залида нималар содир бўлди — «Газета.uz» репортажи

Каллиханованинг шартли ҳукмини зал олқишлади, Тажимуратов унинг елкасига қоқиб қўйди. Тажимуратов ҳукми охирги бўлиб эълон қилинди. У ҳукмни тинглаётганда ҳайрон эмаслигини кўрсатиб, бошини қимирлатди ва бир неча марта муштини кўтарди. Ҳукм қандай чиқарилгани — «Газета.uz» репортажида.

Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади
2 февраль 2023, 18:16

Ўзбекистон демократия рейтингида 149-ўринни эгаллади

2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон EIU «Демократия индекси»да бир поғона кўтарилиб, 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Мамлакатда демократияга берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади ва бу кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ.

Андижонда ҳоким ёрдамчиси президентга маҳаллада 25 нафар ишсиз борлигини айтди. Улар юздан ортиқ бўлиши мумкин
2 февраль 2023, 17:23

Андижонда ҳоким ёрдамчиси президентга маҳаллада 25 нафар ишсиз борлигини айтди. Улар юздан ортиқ бўлиши мумкин

Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳоким ёрдамчиси билан маҳалладаги ишсизлик даражасини муҳокама қилди. Маҳалла аҳолисини иш билан таъминлаш бўйича маълумотлар айтилди, бироқ ишсизлар бўйича келтирилган рақамлар банд аҳоли сонига тўғри келмаяпти.

TBC Bank акция бўйича квартира ютиб олган аёл ҳақида гапириб берди
2 февраль 2023, 17:00

TBC Bank акция бўйича квартира ютиб олган аёл ҳақида гапириб берди

Муиба Эргашева TBC Bank «Орзудаги квартира» акциясида иштирок этиб, Тошкентда уч хонали квартира ютиб олди. Ушбу ютуқ ҳақида TBC Bank ва ғолибнинг ўзи айтиб берди.

«Яна билвосита ота-она айбдорми?». Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилганига жамоатчилик муносабатлари
2 февраль 2023, 16:12

«Яна билвосита ота-она айбдорми?». Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилганига жамоатчилик муносабатлари

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қиз мурдаси жинсий зўрлаш белгилари билан топилгани одамларни жунбишга келтирди. Жамоатчилик бундай жиноятлар учун жазо кучайтирилиши лозим, деган фикрда. Айни вақтда, фаоллар «боланинг хавфсизлигини ота-онанинг бўйнига юклашни масъулиятсизлик» деб баҳоламоқда.

Англияда ўқитувчиларнинг сўнгги 10 йилдаги энг йирик иш ташлаши кузатилди
2 февраль 2023, 15:50

Англияда ўқитувчиларнинг сўнгги 10 йилдаги энг йирик иш ташлаши кузатилди

1 февраль куни Англиядаги мактабларнинг ярмидан кўпида давомат пасайиб кетди ёки ўқитувчиларнинг иш ташлаши давомида ёпилди. 200 мингдан ортиқ таълим ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш ва маошларни оширишни талаб қилиб, кўчаларга чиқди.

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳума — Нурзада Утамбетова
2 февраль 2023, 15:26

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳума — Нурзада Утамбетова

«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган яна бир инсоннинг шахсига аниқлик киритди. У Нурзада Утамбетова бўлиб, узоқ йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг Қорақалпоғистондаги филиалида фаолият юритган ва нафақага чиққан бўлган.

Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёноти текширилиши керак — HRW
2 февраль 2023, 13:24

Даулетмурат Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёноти текширилиши керак — HRW

Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган
2 февраль 2023, 11:43

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин — президент
2 февраль 2023, 11:41

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев бир вақтлар ёпилган, ҳажми 2,5−3 млрд куб метр бўлган Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга тушишини маълум қилди. Иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистонда, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг