Ўзбекистонда йилнинг дастлабки 7 ойида қарийб 21 871 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Қайд этилган ҳолатларнинг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.
Oson тўлов хизмати 5 сентябрдан халқаро пул ўтказмалари ва хорижий хизматлар учун тўловларни вақтинча тўхтатди. PayWay ҳам барча халқаро йўналишларда, шу жумладан, Россиядан ва Россияга пул ўтказмаларини тўхтатмоқда ва буни Марказий банкнинг талаби билан изоҳлади.
Ўзбекистонда август ойида 26,2 млрд сўмлик табиий газ ва 19,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатлар, ўтган ойда бўлгани каби, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида энг кўп қайд этилган.
Россиянинг Кемерово вилояти Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали очилди. Ҳайкал муаллифи Константин Зенич саналади. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, шоирнинг қабрини зиёрат қилди.
Президент қарори билан «Қишлоқ қурилиш банк» тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозори соҳасидаги вазифалари, функция ва ваколатларини ўз зиммасига олиб, ушбу соҳа регуляторига айланади. ИЛМА, шунингдек, капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» тартибларини белгилайди.
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Экология вазирлиги томонидан 40 минг нусхада Қизил китоб нашр этилган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчиларига «экологик онг ва маданиятни шакллантириш» мақсадида тарқатилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Ушбу кўкрак нишони билан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади. Шунингдек, «Миллий клиринг маркази» ташкил этилади.
Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9 фоиздан пастлигича қолмоқда. Ўтган ойда тухум, гуруч, гўшт, сут қимматлади, ун, ёғ ва шакар эса арзонлади. Бензин, метан ва пропан нархи ошишда давом этмоқда.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг 16 шаҳридан 100 мингга яқин югурувчилар иштирок этди.
Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар зали томидан плита қулаб тушди. Университет хабар қилишича, воқеа сабаб икки талаба жароҳатланган.
Туркияда гимнастика бўйича бўлиб ўтган World Challenge Cup series мусобақасида Оксана Чусовитина олтин, Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди.
Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.
Ўзбекистон бюджет кўрсаткичлари ёмонлашишининг сабабларидан бири — электр энергияси тарифлари ислоҳоти кейинга қолдирилгани, дея қайд этди Fitch агентлиги. Тўлиқ миқёсдаги энергетика ислоҳоти қанчалик узоққа чўзилса, йил охирида 5,1 фоиз бўлиши кутилаётган бюджет тақчиллиги шунчалик секин пасаяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг