Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёси қирғоғи емирилмоқда
27 январь 2023, 10:01

Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёси қирғоғи емирилмоқда

Тармоқларда Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг вилоят ФВБ емирилиш оқибатини бартараф этиш жараёнларини бошлади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 375 сўмгача кўтарилди
27 январь 2023, 09:52

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 375 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 27 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.

Сирдарёдаги уйда портлаш бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди
27 январь 2023, 09:45

Сирдарёдаги уйда портлаш бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди

Гулистондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлди. Оқибатда 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага олиб кетилди.

Тошкент вилоятида Lacetti музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди
27 январь 2023, 09:41

Тошкент вилоятида Lacetti музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди

Чиноз туманида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди. Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари уларга ва автомашинага махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатди.

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди
27 январь 2023, 09:35

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналишининг йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январь 2023, 23:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг Twitter`да аудиториясини тиклаб олгани, автобус катталигидаги астероиднинг сунъий йўлдошлардан ҳам пастроқ масофадан учиб ўтаётгани, элчихона автомобилларидан фойдаланган Япония бош вазири ўғлининг жанжал марказида қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент ҳокими в. б. «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини алмаштирди
26 январь 2023, 22:40

Тошкент ҳокими в. б. «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини алмаштирди

Яқинда тайинланган Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилишига буюртмачи вазифасини бажарувчи «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини ҳам алмаштирди.

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 январь 2023, 22:00

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

2023 йилда ЯИМ ва инфляциянинг прогнозлари, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ГЭС қурилиши шартномаси ва $1,6 млрдлик келишувлар, асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган МБ, Қирғизистонга борган Шавкат Мирзиёев, Андижонда ўлдириб кетилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди — ИТИМ
26 январь 2023, 21:55

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди — ИТИМ

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 3,8 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар йил давомида 16,5 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 24 фоизга ошган. Шу билан бирга, пойтахтда ижарага бериладиган уй-жойлар 34 фоизга қимматлашди.

«Humo ва Uzcard интеграцияси бўйича келишувга эришдик» — МБ раиси
26 январь 2023, 21:36

«Humo ва Uzcard интеграцияси бўйича келишувга эришдик» — МБ раиси

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари узоқ музокаралардан сўнг ўзаро интеграция бўйича келишувга эришди, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари. Биринчи босқичда банкоматларни ҳар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилишга мослаштириш режалаштирилган. Бу ишлар май ойигача якунланиши мумкин.

2022 йилда Ўзбекистонга рекорд даражада — 16,9 млрд доллар жўнатилди
26 январь 2023, 20:37

2022 йилда Ўзбекистонга рекорд даражада — 16,9 млрд доллар жўнатилди

2022 йилда Ўзбекистонга рекорд даражада -16,9 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди, бу 2021 йилга нисбатан 2,1 баробар кўпдир. Бу маблағларнинг катта қисми Россиядан. Ўзбекистондан бошқа давлатларга 2,1 млрд долларлик хорижий валюта жўнатилган.

Видео: Навоийда Afrosiyob поезди қўйлар подасини уриб кетди
26 январь 2023, 18:25

Видео: Навоийда Afrosiyob поезди қўйлар подасини уриб кетди

Тошкент-Бухоро йўналишидаги Afrosiyob поезди Навоий вилоятида қўйлар подасини уриб юборди. 1000 га яқин қўй темирйўлни нотўғри жойда кесиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Ҳайвонларнинг эгаси қоидабузарлик учун маъмурий жазога тортилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди
26 январь 2023, 17:47

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди

Президент рафиқаси билан бирга Бишкекка борди. Аэропортда меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 27 январь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида тўққизта олтин медални қўлга киритди
26 январь 2023, 17:35

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида тўққизта олтин медални қўлга киритди

Таиландда ўтказилаётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистонлик боксчи йигитлар мусобақада 11 та медаль — 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронзага сазовор бўлди.

Қорақалпоғистонда икки автомобиль бир-бирига йўл бермагани сабаб йўловчи ҳалок бўлди
26 январь 2023, 17:27

Қорақалпоғистонда икки автомобиль бир-бирига йўл бермагани сабаб йўловчи ҳалок бўлди

Нукусда бир-бирига йўл бермаган Damas ва Gentra тўқнашиб кетди. Оқибатида Damas йўловчиси жароҳат олиб, шифохонада вафот этди.

Ўзбекистонда 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5−5 фоизни ташкил этади
26 январь 2023, 17:25

Ўзбекистонда 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5−5 фоизни ташкил этади

Марказий банк 2023 йил охиригача мамлакат иқтисодиёти 4,5−5% даражасида ўсишини прогноз қилмоқда. Кутилаётган инфляция даражаси эса 8,5−9,5% бўлади. Бу йил пул-кредит сиёсатининг таъсир доираси базавий инфляциянинг ўсиш динамикаси ҳамда ташқи иқтисодий шароитлардаги хатарлар сабаб қисқариши мумкин.

Британия менежмент университети 2023 йил учун қабулни бошлади
26 январь 2023, 17:00

Британия менежмент университети 2023 йил учун қабулни бошлади

Британия менежмент университети янги форматдаги қабул тартиби, янги кампус ва дастурлар асосида рўйхатга олиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС қурилиши бўйича инвестиция шартномасини имзолади
26 январь 2023, 16:50

Ўзбекистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС қурилиши бўйича инвестиция шартномасини имзолади

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи арафасида икки давлат ўртасида Жалолобод вилоятида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳанинг асосий уч томонлама битими июль ойида имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги модда муҳокамага қўйилмади
26 январь 2023, 16:42

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги модда муҳокамага қўйилмади

Сенат ишчи гуруҳи оиладаги зўравонликни жиноят сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаган. Аммо Адлия вазирлиги ҳужжатни энг асосий қисмисиз муҳокамага қўйган. Саида Мирзиёеванинг фикрича, оиладаги зўравонликка жиноий жазо белгиланмас экан, «бир жойда қотиб тураверамиз».

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди
26 январь 2023, 16:03

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тўртта машина — Spark, Lacetti, Nexia-3 ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи жароҳат олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг