Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.
Товар айланмасининг ўсиш темпи пасайиши ортидан Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги мақомини йўқотмоқда. Хитой Ўзбекистон бозорига экспорт ҳажмини кескин оширди ва яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва МДҲга боғлиқлиги камайиб, Европа Иттифоқи билан савдо алоқалари кенгайди.
Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.
29 август куни «Оқ-қовоқ ГЭС-10» станцияси модернизациядан сўнг яна ишга туширилди ва унинг қуввати 39,7 МВтга етказилди. Лойиҳа қиймати 18,5 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Jizzakh Auto томонидан 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашинасини Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари учун етказиб бериш бошланди.
Шавкат Мирзиёев «мамлакатдаги биринчи шундай имкониятга эга бўлган» Миллий тиббиёт маркази, шунингдек, оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари марказидаги шароитлар билан танишди. У муассасалардаги жиҳоз ва шароитларни президентга эмас, балки халққа кўрсатиш кераклигини таъкидлади.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.
Хитойнинг China Railway Beijing Group компанияси Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди. Товарларнинг биринчи партияси мамлакат шимолидаги Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга 15 кун ичида етиб келиши кутилмоқда.
Франция мактабларида янги ўқув йилидан мусулмонлар либоси — абайя кийиш тақиқланади. Мамлакат таълим вазирининг фикрича, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши уларнинг динини билдириб турмаслиги керак. Мамлакатда 2004 йилдан бери мактабларга диний рамзлар ёки кийимларда келиш мумкин эмас.
Бухоронинг Ғиждувон шашлиги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди (патентланди). Туман ҳокими энди ким бу номдаги шашликни пиширмоқчи бўлса, ҳокимиятдан рухсат олиб, тўлов қилиши кераклигини айтди. Адлия вазирлиги «Газета.uz»га бунинг учун ҳеч қандай рухсат ва тўлов шарт эмаслигини билдирди.
Ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида амалга оширилди.
Тунда Россиянинг 6 та ҳудудига, жумладан, Псковдаги халқаро аэропортга дронлар ҳужуми уюштирилди. Воқеа оқибатида 4 та Ил-76 самолёти зарар кўрди ва ёнғин юзага келди. Бошқа ҳудудларда учувчисиз техникалар ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.
Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.
Республика болалар кутубхонасига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев болалар билан китобхонликнинг афзалликлари, замонавий телефонларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гаплашди.
Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.
Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди. Кутубхона ўз эшикларини 31 август куни очади.
«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.
2018 йилдан буён ҳуқуқий эксперимент доирасида пойтахт ҳокимига бўйсунган Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси яна Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан буён Украинада тинч аҳоли ўлими сони 9,5 мингдан ошди, 17 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, дея таъкидлади БМТ.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Божхона расмийлаштируви маркази билан танишди. Унда масофавий электрон декларациялаш, хавфларни бошқариш ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Марказ расмийлаштирув вақтини 2 бараварга қисқартиради. Тизим фаолиятига тадбиркорлар баҳо бериши керак, деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг