Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди
16 август 2023, 21:04

Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди

Хитой июнь ойида ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси рекорд даражага етганидан сўнг бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Ҳукумат ўз қарорини статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш зарурати билан изоҳлади.

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида
16 август 2023, 18:52

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» конларда қудуқ қазиш жараёнидаги геологик хатарларни камайтириш, шунингдек, конлар, геологик ва техник маълумотларни рақамлаштириш ҳисобига 64,4 млн доллар иқтисодий фойда кўргани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги
16 август 2023, 17:45

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ
16 август 2023, 17:36

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентда 2022 йил июль ойига нисбатан уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди. Шунингдек, пойтахтда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Август-сентябрда талабаларнинг пойтахтга қайтиши билан талаб ошиши ва ушбу сегментга қизиқиш ортиши айтилган.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 17:17

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.

Хориждан келтирилган салкам 5,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ
16 август 2023, 17:08

Хориждан келтирилган салкам 5,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ

Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
16 август 2023, 16:05

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди

ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.

Июнь ойидаги кескин пасайишдан сўнг июлда автомобиль бозорида 17 фоизлик ўсиш кузатилди
16 август 2023, 15:28

Июнь ойидаги кескин пасайишдан сўнг июлда автомобиль бозорида 17 фоизлик ўсиш кузатилди

Июнь ойидаги кескин пасайишдан кейин июлда автомобиль бозорида сотувлар 17 фоизга ошди. Энг катта ўсиш (28,9 фоиз) электромобиллар бозорида қайд этилди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,3 фоизга кўпайди.

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди
16 август 2023, 15:12

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди
16 август 2023, 14:50

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги
16 август 2023, 12:47 1

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди
16 август 2023, 12:08 1

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда
16 август 2023, 12:02

Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 11:49

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
16 август 2023, 11:24

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан
16 август 2023, 11:17

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.

Қирғизистонда болаларга зарар етказувчи ахборотни тақиқловчи қонун қабул қилинди
16 август 2023, 11:15

Қирғизистонда болаларга зарар етказувчи ахборотни тақиқловчи қонун қабул қилинди

Қирғизистон президенти қонунчиликка ОАВда «болалар саломатлиги ёки ривожланишига зарар етказувчи» маълумотларни тарқатишни тақиқловчи тузатишларни имзолади. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқиб, уни «цензура учун яна бир восита» деб атади.

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди
16 август 2023, 10:17

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади
16 август 2023, 10:04

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Импорт автомобилларни фақат расмий дилерлар сотиши бўйича талаб бекор қилинди
16 август 2023, 09:46

Импорт автомобилларни фақат расмий дилерлар сотиши бўйича талаб бекор қилинди

Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг