Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат қарзи бўйича шарҳида мамлакат йил давомида қайси ташкилотлардан қанча ташқи қарз олгани ва қайси соҳаларга йўналтиргани бўйича маълумот берди. Йил давомида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 4,49 млрд долларлик 23 та ташқи қарз битими имзоланган.
2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.
Тижорат банклари 17 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 030−12 060 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 150 сўм.
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Медаль учун кечган сўнгги баҳсда у ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Veolia Energy Tashkent маълум қилишича, таъминот тахминан соат 23:00 да қайта тикланади.
2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда «Манчестер Сити» пенальтилар сериясида «Севилья»ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди. Фото.
Лойиҳа бўйича умумий майдони 693 гектарни ташкил этган «Тошкент-Шарқий» аэропорти 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари камайиши режа қилинмоқда. 25 та самолётни сиғдирувчи аэропортда ҳозирда 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.
АҚШ Эронни Россияга Украина шаҳарларини ўққа тутишда фойдаланаётган ҳужум дронларини етказиб беришни тўхтатишга ундамоқда, деб ёзди FT. Бунинг эвазига Вашингтон Теҳронга қарши янги санкциялар киритмасликка ва аллақачон киритилган чекловларга «қатъий амал қилмасликка» ваъда бермоқда.
Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади, бунинг учун ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.
Хитой июнь ойида ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси рекорд даражага етганидан сўнг бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Ҳукумат ўз қарорини статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш зарурати билан изоҳлади.
«Ўзбекнефтгаз» конларда қудуқ қазиш жараёнидаги геологик хатарларни камайтириш, шунингдек, конлар, геологик ва техник маълумотларни рақамлаштириш ҳисобига 64,4 млн доллар иқтисодий фойда кўргани ҳақида маълумот берди.
Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.
Тошкентда 2022 йил июль ойига нисбатан уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди. Шунингдек, пойтахтда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Август-сентябрда талабаларнинг пойтахтга қайтиши билан талаб ошиши ва ушбу сегментга қизиқиш ортиши айтилган.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.
ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.
Июнь ойидаги кескин пасайишдан кейин июлда автомобиль бозорида сотувлар 17 фоизга ошди. Энг катта ўсиш (28,9 фоиз) электромобиллар бозорида қайд этилди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,3 фоизга кўпайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг