Фарғонада 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ачилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига вафот этганларнинг оиласи ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда бахтсиз ҳодисани текшириб, ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларга «Дўстлик», II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали берилди (рўйхат).
Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. 7 киши шифохонага олиб кетилган. Президент топшириғига кўра тузилган Ҳукумат комиссияси Фарғонага жўнаб кетди.
Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди, бир машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.
Андижон вилоятида яшовчи 30 ёшли шахс Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. У Туркияда яшаган пайтида бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган.
Бақлажонли ёки қовоқчали икра, пиширилган сабзавотлардан тайёрланган қайла, уйда тайёрланган лечо, қишга сабзавотли аралашмаларни музлатиб қўйиш усули ва бошқалар — Zira.uz қиш мавсуми учун сабзавотли салатлар рецептларини тақдим этади.
Тошкентда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтаётган 17 ёшли пиёдани уриб юборди. Ўсмир вафот этган.
Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши айбланмоқда. Олий суднинг «Газета.uz»га маълум қилишича, судланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
28 июль куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микроГЭСнинг очилиши маросими ташкил этилди.
«Глобал исиш даври тугади, глобал қайнаш даври кириб келди», — дея маълум қилди БМТ раҳбари. Метеорологларнинг фикрича, жорий йилнинг июли кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлади. Бу ойда энг иссиқ уч ҳафта ва энг иссиқ уч кун қайд этилди.
ЙҲХББ «дислокация»дан воз кечади, дея маълум қилди президент. Уларнинг кўчаларда патруллик қилишни бошлаш-бошламаслигига аниқлик киритилмади. Ҳокимликларга йўл инфратузилмасини яхшилаш учун маслаҳатчиларни жалб этиш топширилди. Президент ер усти ва ерости ўтиш жойлари масаласини ҳам тилга олди.
Боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилган президент, ишдан олинган мутасаддилар, Абдуқодир Мўминов суди, нашида сабаб 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм ўзгартирилгани, шошилинч мурожаатлар учун ягона 112 рақами ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентдаги корхоналардан бирида директор бўлиб ишлаётган муаллифимиз Владимир Срапионов «Ўзгалар қарзининг оғирлиги» рукнида ортиқча тўланган ҚҚСни қайтариш билан боғлиқ ноаниқ вазият мавзусини давом эттиради.
Тошкентда аёл кишининг жасади топилган лифт носоз бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси. Саноат хавфсизлиги қўмитаси электр таъминотидаги узилиш туфайли лифт тўхтаб қолганини маълум қилди. «РЭС» эса электр ўчирилмаганини билдирди. Лифт рўйхатдан ўтказилмаган бўлган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашида туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Марказий банк раиси банк ва қарздорлар муносабатларини тартибга солувчи тавсиялардан асосий мақсад банкирларнинг ишдан ташқари вақтида ишламаслигини таъминлаш эканини таъкидлади. Шунингдек, регулятор раҳбари муаммоли қарзлар билан ишлаш бўйича энг самарали тизимлардан бири Россияники эканини айтди.
Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.
Президент қарори билан Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси» бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади. Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультети ТТАнинг Чирчиқ филиалига айлантирилади.
Президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди ва уч вилоят ЙҲХБ раҳбарларини ишдан бўшатди. Унинг таъкидлашича, ҳокимликлар ва «Ўзавтойўл» йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига эътибор бермай, фақат асфалт ётқизиш билан овора.
Шавкат Мирзиёев ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини ишдан олди. Улар орасида МФЙ раислари ва фермерларни ҳақоратлаган аудиоси билан танилган Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махманов ҳам бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг