Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди
1 август 2023, 19:00

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди. Интернетда тахмин қилинганидек, унинг бошқа партияга аъзо бўлиш режаси ҳозирча йўқ.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳамкорликни муҳокама қилди
1 август 2023, 18:22

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.

Қонунчилик палатаси томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди
1 август 2023, 17:57

Қонунчилик палатаси томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Май ойида ушбу қонун лойиҳаси «яна ҳам такомиллаштириш кераклиги» сабаб фақатгина концептуал тартибда қабул қилинганди.

АҚШ «Толибон»ни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди
1 август 2023, 17:48

АҚШ «Толибон»ни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди

АҚШ «Толибон» ҳаракатини «инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи сиёсатини, айниқса, аёлларга нисбатан қайта кўриб чиқишга» чақирди. «Толибон», ўз навбатида, Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини қайтаришни сўради.

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
1 август 2023, 16:50

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
1 август 2023, 16:17

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди
1 август 2023, 15:57

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.

Ўзбекистонда жорий йилги давлат бюджети дефицити чегараси оширилиши мумкин
1 август 2023, 15:56

Ўзбекистонда жорий йилги давлат бюджети дефицити чегараси оширилиши мумкин

Президент қарори лойиҳаси билан 2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 5 фоизгача ёки 53,4 трлн сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Агар ҳукумат яна харажатлар чегарасидан ўтиб кетса, бу давлат харажатларининг 1,8 млрд долларга ошишига олиб келади.

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди
1 август 2023, 15:33

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди
1 август 2023, 15:32

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
1 август 2023, 15:20

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.

Махсус давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлади
1 август 2023, 14:52

Махсус давлат корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлади

АЖ шаклида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлиши режалаштирилган «Тошкент инвест» давлат компанияси ташкил этилмоқда. У тадбиркорлар билан биргаликда пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширади. Компания Тошкент тараққиёт жамғармасини ҳам бошқаради.

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда
1 август 2023, 13:42

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда

2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради
1 август 2023, 12:50

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради

Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди
1 август 2023, 11:29

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди

Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.

Нарх пуфаклари салбий таъсирининг олдини олиш учун ипотека кредитларига максимал чегара қўйганмиз — МБ раиси
1 август 2023, 10:57

Нарх пуфаклари салбий таъсирининг олдини олиш учун ипотека кредитларига максимал чегара қўйганмиз — МБ раиси

Марказий банк раиси нарх пуфаклари ёрилаётган вақтида банкларга бўладиган салбий таъсирнинг олдини олиш учун ипотека кредитлари ажратишда максимал чегаралар белгиланганини айтди. Аввалроқ Тошкент шаҳридаги уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал қийматлари ўртасидаги фарқ 210 млн сўмга етганди.

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди
1 август 2023, 10:30

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари тармоқдан узилган фуқарони унга қайта улаб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди
1 август 2023, 10:01

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди

Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди
1 август 2023, 09:48

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 1 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 560−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 675 сўм.

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди
1 август 2023, 09:20

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди

Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг