Ўзбекистонда 1 мартдан Аи-80 бензини нархи ошади
27 февраль 2023, 18:17

Ўзбекистонда 1 мартдан Аи-80 бензини нархи ошади

Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.

Қозоғистон мартда «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошламоқчи
27 февраль 2023, 18:13

Қозоғистон мартда «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошламоқчи

Қозоғистон 2023 йилда Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 95,6 млн долларга баҳоланган.

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди
27 февраль 2023, 17:59

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жиззахда 218 дона балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди
27 февраль 2023, 17:33

Жиззахда 218 дона балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди

Дўстлик туманида 218 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайвонот дунёсига 28 млн сўм зарар белгиланди. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.

Тошкентда ноқонуний диний таълим берган 6 киши жаримага тортилди
27 февраль 2023, 17:31

Тошкентда ноқонуний диний таълим берган 6 киши жаримага тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ февраль ойида Сергели, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида ноқонуний диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланган 6 кишини аниқлади. Улар 300 минг сўмдан 3 млн сўмгача бўлган миқдорда жаримага тортилди.

«Сўз эркинлигининг чегарасини Адлия вазирлиги белгиламайди». Тармоқ фаоллари вазирлик эслатмасини қоралади
27 февраль 2023, 16:25

«Сўз эркинлигининг чегарасини Адлия вазирлиги белгиламайди». Тармоқ фаоллари вазирлик эслатмасини қоралади

Адлия вазирлиги ОАВ ва блогерларни «жамиятдаги муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар асосида ҳал қилиш»га чақириб, ОАВдаги туҳмат ва ҳақорат учун жазоларни эслатди. Фаоллар эса бу каби эслатмалардан «сўз эркинлиги ютқазаётгани», «эркин матбуот ҳали адлиянинг ўзига ҳам керак бўлиши»ни таъкидлади.

Қорақалпоғистонда сув, электр таъминотини яхшилаш ва шу каби лойиҳалар учун 20 млрд сўм ажратилди
27 февраль 2023, 16:04

Қорақалпоғистонда сув, электр таъминотини яхшилаш ва шу каби лойиҳалар учун 20 млрд сўм ажратилди

Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди
27 февраль 2023, 15:46

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди

Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади
27 февраль 2023, 15:36

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади

Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бўка ва Оҳангарондаги манзил-колонияларда пилла етиштирилади
27 февраль 2023, 15:27

Бўка ва Оҳангарондаги манзил-колонияларда пилла етиштирилади

Президент қарорига кўра, 2023 йил баҳоридан тажриба тариқасида Бўка ва Оҳангарон туманларидаги манзил-колонияларда пилла етиштириш амалиёти йўлга қўйилади.

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади
27 февраль 2023, 14:55

Солиқ иловасида кешбэк олиш учун энди Face ID талаб қилинади

Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.

Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлагани маълум бўлди
27 февраль 2023, 14:24 1

Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлагани маълум бўлди

2022 йил декабрда Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган. У Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида биринчи ўринбосар ва кенгаш ҳамраиси бўлиб иштирок этди.

Тошкентда иқтисодчи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади
27 февраль 2023, 13:30

Тошкентда иқтисодчи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади

17 март куни Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида британиялик олим, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбирда унинг ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Озарбайжон билан 500 млн долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади
27 февраль 2023, 13:03

Ўзбекистон Озарбайжон билан 500 млн долларлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади

Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Томонлар лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш учун $500 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди.

Жиззахда ота қизининг синфдошларини калтаклади
27 февраль 2023, 13:00

Жиззахда ота қизининг синфдошларини калтаклади

Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади. Воқеага болаларнинг қизга гап отгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲларда 6 киши вафот этди
27 февраль 2023, 11:43

Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲларда 6 киши вафот этди

16−23 февраль кунлари Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ўлим билан боғлиқ 4 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 6 нафар инсон вафот этди.

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади
27 февраль 2023, 11:36

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво аста-секин исиб, ҳарорат кундузи +22 даражагача етади. 27−28 февраль кунлари тоғларда қор кўчиши хавфи бор. 3 мартда эса Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди
27 февраль 2023, 11:16

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Қозоғистон Хитойнинг Украинадаги уруш бўйича «тинчлик режаси»ни қўллаб-қувватлади
27 февраль 2023, 10:36

Қозоғистон Хитойнинг Украинадаги уруш бўйича «тинчлик режаси»ни қўллаб-қувватлади

Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Хитойнинг «Украина инқирози»ни ҳал қилиш бўйича «тинчлик режаси»га муносабат билдирди. Аввалроқ Россия ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Зеленский таклифда «тинчлик режаси»ни кўрмаган, Байден эса буни фақат Россия учун манфаатли деб ҳисоблайди.

«Ўзавтойўлбелги» корхонаси мансабдорлари 2,7 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
27 февраль 2023, 10:33

«Ўзавтойўлбелги» корхонаси мансабдорлари 2,7 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

«Ўзавтойўлбелги» ДУК мансабдорлари 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Улар ўзларига таниш фирмалар билан 9 млрд сўмлик шартнома тузиб, йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг