ЙПХ ходимлари энди дислокация жойи учун эмас, балки ҳудуд учун жавобгар бўлади
28 июль 2023, 22:02

ЙПХ ходимлари энди дислокация жойи учун эмас, балки ҳудуд учун жавобгар бўлади

ЙҲХББ «дислокация»дан воз кечади, дея маълум қилди президент. Уларнинг кўчаларда патруллик қилишни бошлаш-бошламаслигига аниқлик киритилмади. Ҳокимликларга йўл инфратузилмасини яхшилаш учун маслаҳатчиларни жалб этиш топширилди. Президент ер усти ва ерости ўтиш жойлари масаласини ҳам тилга олди.

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
28 июль 2023, 22:00

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилган президент, ишдан олинган мутасаддилар, Абдуқодир Мўминов суди, нашида сабаб 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм ўзгартирилгани, шошилинч мурожаатлар учун ягона 112 рақами ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Колонка: Ортиқча тўланган ҚҚС қайтариладими ёки йўқми? Қайтарилмайдиганга ўхшайди
28 июль 2023, 21:29

Колонка: Ортиқча тўланган ҚҚС қайтариладими ёки йўқми? Қайтарилмайдиганга ўхшайди

Тошкентдаги корхоналардан бирида директор бўлиб ишлаётган муаллифимиз Владимир Срапионов «Ўзгалар қарзининг оғирлиги» рукнида ортиқча тўланган ҚҚСни қайтариш билан боғлиқ ноаниқ вазият мавзусини давом эттиради.

Аёл кишининг жасади топилган лифт носоз бўлган — Бош прокуратура
28 июль 2023, 20:56 1

Аёл кишининг жасади топилган лифт носоз бўлган — Бош прокуратура

Тошкентда аёл кишининг жасади топилган лифт носоз бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси. Саноат хавфсизлиги қўмитаси электр таъминотидаги узилиш туфайли лифт тўхтаб қолганини маълум қилди. «РЭС» эса электр ўчирилмаганини билдирди. Лифт рўйхатдан ўтказилмаган бўлган.

Нашида туфайли 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди
28 июль 2023, 18:43

Нашида туфайли 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашида туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Муаммоли қарзлар бўйича тавсиялар банкирлар дам олиш кунларида ишлашининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган — МБ раиси
28 июль 2023, 18:23

Муаммоли қарзлар бўйича тавсиялар банкирлар дам олиш кунларида ишлашининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган — МБ раиси

Марказий банк раиси банк ва қарздорлар муносабатларини тартибга солувчи тавсиялардан асосий мақсад банкирларнинг ишдан ташқари вақтида ишламаслигини таъминлаш эканини таъкидлади. Шунингдек, регулятор раҳбари муаммоли қарзлар билан ишлаш бўйича энг самарали тизимлардан бири Россияники эканини айтди.

Ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини Қўқондаги вояга етмаганлар содир этган — президент
28 июль 2023, 18:17

Ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини Қўқондаги вояга етмаганлар содир этган — президент

Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.

Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси» бўйича магистратура мутахассисликлари очилади
28 июль 2023, 18:00

Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси» бўйича магистратура мутахассисликлари очилади

Президент қарори билан Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси» бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади. Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультети ТТАнинг Чирчиқ филиалига айлантирилади.

Президент ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди
28 июль 2023, 17:37

Президент ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди

Президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди ва уч вилоят ЙҲХБ раҳбарларини ишдан бўшатди. Унинг таъкидлашича, ҳокимликлар ва «Ўзавтойўл» йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига эътибор бермай, фақат асфалт ётқизиш билан овора.

Маҳалла раислари ва фермерларни сўккан Бандихон прокурори ишдан олинди
28 июль 2023, 17:34

Маҳалла раислари ва фермерларни сўккан Бандихон прокурори ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини ишдан олди. Улар орасида МФЙ раислари ва фермерларни ҳақоратлаган аудиоси билан танилган Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махманов ҳам бор.

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
28 июль 2023, 17:20

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
28 июль 2023, 17:11

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари Инамжон Ибрагимов лавозимидан озод этилди. У 2021 йил ноябь ойида ушбу лавозимга тайинланганди.

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида
28 июль 2023, 17:03

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида

Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида
28 июль 2023, 16:48

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.

Аҳолининг тезкор ва шошилинч мурожаатлари учун ягона 112 рақами ишга тушади
28 июль 2023, 16:27

Аҳолининг тезкор ва шошилинч мурожаатлари учун ягона 112 рақами ишга тушади

Ўзбекистонда 2024 йилдан босқичма-босқич аҳолининг барча тезкор ва шошилинч мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами (АҚШдаги 911 каби) ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.

Президент 15 нафар ИИБ бошлиғи ва 5 нафар прокурорни ишдан олди
28 июль 2023, 16:07

Президент 15 нафар ИИБ бошлиғи ва 5 нафар прокурорни ишдан олди

Президент 15 та туман (3 таси пойтахтда) ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини лавозимидан озод қилди. Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди, рақамлаштириш учун масъул ўринбосар Нажмиддин Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

«Нима иш қилиш кераклигини билмайди». Президент боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилди
28 июль 2023, 15:54

«Нима иш қилиш кераклигини билмайди». Президент боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилди

Президент Фарғонадаги йиғилишда «Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари боғчаларга бориб, 3−4 ёшли болакайларга „оқ-қорани фарқлаш“ бўйича маъруза ўқиш билан банд», дея яқинда болалар боғчасида содир бўлган воқеани эслади. У кадрлар танлаш тизимини қониқарсиз деб атади.

«Айрим ички ишлар раҳбарлари шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун қўймоқда» — Шавкат Мирзиёев
28 июль 2023, 15:50

«Айрим ички ишлар раҳбарлари шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун қўймоқда» — Шавкат Мирзиёев

Президент Фарғонада ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўтган 6 ой давомида олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган. «Айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкентдаги янги бино лифтидан йўқолган аёлнинг жасади топилди
28 июль 2023, 14:21

Тошкентдаги янги бино лифтидан йўқолган аёлнинг жасади топилди

Тошкентда почтачи бўлиб ишлаган 32 ёшли Ольга Леонтьева 24 июль куни хатларни ўз манзилига юборганидан сўнг уйига қайтмаган. Унинг жасади 28 июлга ўтар кечаси янги бинолардан бирининг лифтидан топилди. Бош прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоққа кўчирилди
28 июль 2023, 14:13

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоққа кўчирилди

Бунёдкор шоҳкўчасидаги 16 қатордан иборат йўлдан ўтказилган хавфли пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоқроққа кўчирилди. Мутасаддилар унинг ўрнида ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуришни таклиф қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг