Қашқадарёлик фуқаро уйида Қизил китобга киритилган эчкиэмар ва тошбақаларни сақлаётгани аниқланди
13 июль 2023, 19:37

Қашқадарёлик фуқаро уйида Қизил китобга киритилган эчкиэмар ва тошбақаларни сақлаётгани аниқланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида фуқаро уйида тўққизта бўз эчкиэмар ва бешта Ўрта Осиё чўл тошбақасини қонунга хилоф равишда сақлаётгани, улардан бири нобуд бўлгани аниқланди. Шунингдек, у икки илонни ўлдириб, ҳовлисига осиб қўйган. Табиатга етказилган зарар салкам 51,5 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди
13 июль 2023, 18:57

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди

Ипакчилик қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди. Сайтда унинг ипакчилик соҳасидаги компаниялар билан алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этилган. Давлат хизматчиси раддия эълон қилиш, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

Пойтахтдаги уч туманнинг айрим ҳудудларида 14 июль куни «свет» ўчирилади
13 июль 2023, 17:50

Пойтахтдаги уч туманнинг айрим ҳудудларида 14 июль куни «свет» ўчирилади

Тошкент шаҳридаги Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида 14 июль куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
13 июль 2023, 16:13

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди
13 июль 2023, 16:02 1

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди

Бандихон прокурорига маҳалла раисларини ҳақоратлагани учун интизомий чора қўлланилди. Лекин прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаcи билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак эди.

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июль куни бўлиб ўтади
13 июль 2023, 15:46

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 июль куни бўлиб ўтади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.

Хивада Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади
13 июль 2023, 14:51

Хивада Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

Президент қарори билан 2024 йил Хивада «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Самарқанд вилоятида ёш йигит итни оқими кучли бўлган каналга улоқтирди
13 июль 2023, 14:10

Самарқанд вилоятида ёш йигит итни оқими кучли бўлган каналга улоқтирди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир йигит итни оқими кучли бўлган каналга ташлади, бошқаси жараённи видеога олди. Уларнинг иккиси ҳам ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Ит омон қолган.

UzAuto Motors 17 июлдан Асакадаги заводни тўлиқ қайта ишга туширади
13 июль 2023, 12:41

UzAuto Motors 17 июлдан Асакадаги заводни тўлиқ қайта ишга туширади

UzAuto Motors`нинг Асакадаги заводи 17 июлдан тўлиқ қайта ишга тушади. Компания матбуот хизмати ҳозирда линиялар босқичма-босқич ишга туширилаётганини маълум қилди. Ой бошида завод фаолияти модернизация ишлари сабаб вақтинча тўхтатилганди.

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди
13 июль 2023, 12:10

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди

Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.

Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида кескин пасайиш кузатилди
13 июль 2023, 12:05

Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида кескин пасайиш кузатилди

Июнь ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида 123 минг дона автомобиль сотилди, бу май ойига нисбатан 21 фоизга кам. Сотувлар бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам пасайди. Шу билан бирга, хориж автомобиллари ва электромобилларга талаб ортди.

Эксклюзив ҳуқуқларга эга компаниялар реестрга киритилади
13 июль 2023, 11:58

Эксклюзив ҳуқуқларга эга компаниялар реестрга киритилади

2023 йил октябридан Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқлар берилган компаниялар реестрини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу реестрни юритиш ва камситмаслик шартларига риоя этилишини назорат қилишга Рақобат қўмитаси жавобгар бўлади. Қўмита «Биз сизни тинглаймиз» лойиҳасини ҳам амалга оширади.

DAhO бренди остидаги замонавий мажмуанинг қурилиш лойиҳаси тасдиқланди
13 июль 2023, 11:00

DAhO бренди остидаги замонавий мажмуанинг қурилиш лойиҳаси тасдиқланди

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши DAhO кўп функцияли замонавий мажмуанинг қурилиш ва меъморий лойиҳасини тасдиқлади.

Айрим таълим муассасаларида «Аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилади
13 июль 2023, 10:59

Айрим таълим муассасаларида «Аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилади

Президент қарори билан 2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида «Аския ва қизиқчилик санъати» йўналиши очилади.

Ғазалкентда қотилликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
13 июль 2023, 10:59

Ғазалкентда қотилликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида пойтахтнинг Олмазор туманида қотиллик содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар ушланди.

Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда, аммо валюта курси ўзгариши бўйича хавотирлар ортди
13 июль 2023, 10:48

Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда, аммо валюта курси ўзгариши бўйича хавотирлар ортди

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасаймоқда. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича июнь ойида ўтказилган сўровида бизнес ва уй хўжаликлари келгуси 12 ой ичида нархларнинг ошишига асосан валюта курсининг ўзгариши таъсир қилишини қайд этган.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 650 сўмга чиқди. Бу — тарихий максимум
13 июль 2023, 10:10

Банкларда долларнинг сотув курси 11 650 сўмга чиқди. Бу — тарихий максимум

Тижорат банклари 13 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 535−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650 сўм.

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади
13 июль 2023, 10:00

G7 давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги декларацияни имзолади

НАТО саммитида «Катта еттилик» давлатлари Украина хавфсизлигини узоқ муддатда таъминлашга ваъда берди. Бунда Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатга техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Қирғизистон суди «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди
13 июль 2023, 09:39

Қирғизистон суди «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди

Бишкек суди Қирғизистон Маданият вазирлиги даъвоси бўйича «Азаттиқ» радиосини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди — томонлар келишувга эришди. Нашр мамлакатда 2022 йилда қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақида хабар бергани учун блокланган, унда, расмийларга кўра, «нотўғри маълумотлар» мавжуд эди.

12 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
12 июль 2023, 22:00

12 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ўзбекистонда камайган яшиллик даражаси, хиёнат қилганга ўрин йўқлигини айтган Мирзиёев, фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар, Ўзбекистон-Россия ўртасида газ учун тўлов, экспорт чеклови бекор қилингая, рекорд даражада кўп пиёз сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг