Эндиликда ОТМларда давлат гранти бутун ўқиш даври учун бир талабага берилмай, ҳар йили юқори баҳолар олган талабалар орасида қайта тақсимланади. «Грантга кирган талаба кейинги ўқув йилида ҳам грант учун курашиши керак», — деди «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» директори Адҳам Худойқулов.
Сардоба туманидаги 5-мактабда ўқувчилар Massa`нинг «Думба» клипини томоша қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдиргани учун синф раҳбари, директор ва унинг ўринбосари ишдан олинганини билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Иккинчи жаҳон урушининг барча қатнашчилари ва ногиронларига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг янги элчиси Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Хитой раиси Си Цзиньпин 2019 йилдан бери илк бор Европа бўйлаб турнега чиқди — у Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради. Турне Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишмовчиликлари ва Россиянинг Украина билан уруши туфайли кескинлашган муносабатлар даврига тўғри келди.
Гурлан туманидаги 23-боғчада бир-бири билан уришган болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилди. Шунингдек, айни шу тарбиячи эътиборсизлиги сабабли бошқа бир ҳолатда боланинг қўлини эшик қисиб қолгани аниқланди. Унинг бармоғига игна тиқилмаган, балки даволаш учун махсус сим қўйилган.
Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади, дея хабар берди Кремль. Парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Тадбиркор Диёра Усмонова марҳум Бобур Усмонов (Алишер Усмоновнинг жияни) билан биринчи турмушида бўлган оиладаги зўравонлик ҳақида гапирди. «Зўравонлик тўрт йил давом этган, мия чайқалиши, кўплаб қонлар ва кўкаришлар пайдо бўлганди», — деди у.
Исроил шарқий Рафаҳда жон сақлаётган ўн минглаб ғазоликларни шаҳардаги эҳтимолий ҳарбий амалиётлар фонида гуманитар ҳудудга кўчиб ўтишга чақирди.
Ўзбекистонда январь-апрель ойлари оралиғида давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Апрель ойидаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.
Марказий банк келгусида фискал интизомга риоя қилиниши ва бюджет харажатларининг йил бошида белгиланган даражалари доирасида амалга оширилиши инфляцияга талаб томондан қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе жамоанинг U-23 Осиё кубогидаги натижалари ва финалдаги Японияга қарши мағлубият ҳақида гапирди.
Антикоррупция агентлиги кадастр соҳасида коррупциявий жинояти учун судланган шахслар фаолият олиб бораётгани ва такрор жиноятлар содир этаётганини аниқлади. Хусусун, пора бўйича ушланганларнинг 33 нафари аввал ҳам шундай жиноят учун судланган.
Март ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Февралда 12 тонна қимматбаҳо металл сотилганди.
Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.
Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши инфляцияни қўшимча 2,4 фоиз пунктга оширади, дори воситалари ва айрим коммунал хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши эса 1 фоиз пунктга оширади, дея хабар қилди МБ. Регулятор бунинг фонида аҳоли реал даромадларининг бироз пасайишини кутмоқда.
III Xалқаро инвестиция форуми доирасида иқтисодиёт соҳасидаги халқаро экспертлар, шунингдек, BI Group компаниясини ўз ичига олган йирик хорижий бизнес вакиллари «арзон» шаҳарларни ривожлантириш бўйича мунозаралар ўтказилди.
9−11 май кунлари тўққизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8, 9 май кунлари Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг