Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди
29 июнь 2023, 10:14

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг туман-шаҳарларида 2 балли даражада сезилди.

Украинанинг Краматорск шаҳрига қилинган ракета ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
29 июнь 2023, 09:51

Украинанинг Краматорск шаҳрига қилинган ракета ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Россия армияси томонидан Украинанинг Краматорск шаҳри ўққа тутилиши чоғида кафега ракета келиб тушди. 12 киши, жумладан, 3 ўсмир ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ аҳоли (улар орасида 8 ойлик чақалоқ ҳам бор) жароҳат олди.

ДХХ қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
28 июнь 2023, 20:07

ДХХ қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан яқинда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан қарийб 14 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди, уларнинг аксарияти Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.

Испаниянинг Talgo компанияси Ўзбекистон учун яна тўртта Afrosiyob электропоездини ишлаб чиқаради
28 июнь 2023, 19:35

Испаниянинг Talgo компанияси Ўзбекистон учун яна тўртта Afrosiyob электропоездини ишлаб чиқаради

Испаниянинг Patentes Talgo компанияси раҳбари Карлос Паласио Ориол Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниевга компания Ўзбекистон учун яна тўртта Afrosiyob электропоезди ишлаб чиқаришга тайёрлигини маълум қилди.

Costa Coffee халқаро тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда
28 июнь 2023, 19:23

Costa Coffee халқаро тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Тошкентда Costa Coffee халқаро тармоғи қаҳвахонаси очилади. Бренд ижтимоий тармоқларда бу «жуда тез орада» содир бўлиши ҳақида хабар берган.

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқига хорижий етакчилардан табриклар келди
28 июнь 2023, 16:06

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқига хорижий етакчилардан табриклар келди

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келди.

Alfraganus мажмуасида Sheraton бренди остидаги меҳмонхона очилади
28 июнь 2023, 15:00

Alfraganus мажмуасида Sheraton бренди остидаги меҳмонхона очилади

Ўзбекистон пойтахтида 2025 йилда премиум тоифасидаги Sheraton меҳмонхонаси очилади. У Марказий Осиёдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бирига айланиши кутилмоқда.

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди
28 июнь 2023, 14:18

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди

Бухоро шаҳарида фуқаро 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказди. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.

Ўзбекистонда ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди
28 июнь 2023, 12:09

Ўзбекистонда ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди

ОАВни қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та низом тасдиқланди. Уларда танловлар ташкил этиш, ОАВ ходимларига чет тилларни ўрганиш учун имтиёз бериш кабилар кўзда тутилган.

Ўзбекистонда «Ёш чегарачилар» клублари ташкил этилади
28 июнь 2023, 10:20

Ўзбекистонда «Ёш чегарачилар» клублари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг чегараолди шаҳар ва туманларидаги мактабларда «Ёш чегарачилар» клублари ташкил этилади. Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 июнь 2023, 22:00

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Июль ойидаги об-ҳаво прогнози, Ҳайит намози ўқилиши сабаб вақтинча ёпиладиган айрим кўчалар, Жиззахда каналдан топилган чақалоқнинг жасади, Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон орден билан мукофотланди
27 июнь 2023, 20:10

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон орден билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
27 июнь 2023, 19:50

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.

Бокуда ўтказилган муғом фестивалида Ўзбекистон вакили Гран-Прини қўлга киритди
27 июнь 2023, 19:27

Бокуда ўтказилган муғом фестивалида Ўзбекистон вакили Гран-Прини қўлга киритди

Озарбайжонда бўлиб ўтган «Муғом олами» VI халқаро фестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, Шоҳжаҳон Ёриев иккинчи ҳамда Дўстмурод Негмуродов учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Германия иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрмоқда
27 июнь 2023, 19:06

Германия иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрмоқда

Германия ҳукумати мамлакатда жазирама ҳарорат тез-тез кузатилаётгани сабабли иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш кампаниясини бошламоқда.

ХДП пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилашни таклиф этмоқда
27 июнь 2023, 19:00

ХДП пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилашни таклиф этмоқда

27 июнь санасида ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятида сайловолди учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram`да Stories пайдо бўлади
27 июнь 2023, 16:51

Telegram`да Stories пайдо бўлади

Telegram мессенжери Stories функциясини ишга туширади. Уларни 6 соатдан 48 соатгача кўринадиган қилиб жойлаш мумкин бўлади.

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди
27 июнь 2023, 15:53

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.

Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
27 июнь 2023, 15:46

Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 00:00 дан 7:30 гача тўхтатилади (рўйхат).

ССВ тиббий суғурта учун шахсий маълумотларни интернет орқали узатмасликка чақирди
27 июнь 2023, 15:07

ССВ тиббий суғурта учун шахсий маълумотларни интернет орқали узатмасликка чақирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиникаларда рўйхатдан ўтмаганларга давлат тиббий суғурта тизимида хизматлар пулли кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Рўйхатдан ўтиш фақатгина поликлиникага шахсий ташриф билан амалга оширилади. Ҳужжатларнинг нусхаларини интернет орқали юбориш мумкин эмас.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг