English Speaking Nation дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистондаги мактабларда 520 нафар инглиз тили ўқитувчисини ўқитади. Бу ўзбек ўқитувчиларининг мулоқот, ёзиш, тинглаш ва тил ўргатиш кўникмаларини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Сардоба фожиаси ҳақида гапирган сув хўжалиги вазири, байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонун, кунига 400 литргача сув сарфлаётган тошкентликлар, Қурбон ҳайитига қўшимча авиарейс ва поездлар, 307 млрд сўмга сотилган Cобиқ Algoritm заводи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Атлантика океанидаги тўрт кунлик қидирувлардан сўнг OceanGate компаниясининг «Титаник» қолдиқлари томон йўл олган «Титан» сувости кемаси қолдиқлари топилди. Унинг бортида бўлган беш киши, жумладан, компания асосчиси ҳалок бўлган. У ўз кемаси хавфсиз эмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган эди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Сурхондарё «Тўпаланг ГЭС» корхонасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан пресс-тур ташкил этилди. Учрашувда корхона бошқарув раиси махаллий ва хорижий ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент−Наманган−Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Сенат ялпи мажлисида сенатор Борий Алихонов Ўзбекистонда олинадиган чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилишини билдирди. Унга кўра, мамлакатда жон бошига сув сарфи миқдори юқорилигича қолмоқда. Хусусан, пойтахтда суткалик сув сарфи жон бошига 400 литргача етади.
Uzbekistan Airways 27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди.
Сентябрь ойидан Олмаотада автотураргоҳлар учун табақалаштирилган тўлов жорий этилиши режалаштирилмоқда — нарх марказга нисбатан жойлашувга боғлиқ бўлади. Шаҳарда, шунингдек, кўчалар бўйидаги тўхташ жойлари қонунийлаштирилиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобус рейслари кўпайди — Чорвоққа ҳар куни 4 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм.
Қўқондаги кийим-кечак бозорида дўконга кирувчи харидорлар йўли тўсиб қўйилгани сабабли сотувчилар ўртасида жанжал содир бўлди. Воқеа оқибатида 14 ёшли бола жароҳатланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
E-auksion платформасида собиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор компания эгаси Havas супермаркетлар тармоғининг ҳам йирик акциядори ҳисобланади.
22 июндан Ўзбекистонда янги такси хизмати Uklon ишга тушди. Uklon`нинг асосий фарқи шундаки, об-ҳаво ва йўллардаги шароитлар саёҳат нархига таъсир қилмайди, фақат автомобиль кутиш вақти таъсир этиши мумкин.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «қаҳрамон» деб атади. Сайловолди дастуридан оғир аҳволдаги мигрантларнинг харажати қоплаб берилиши, ҳуқуқий ва Call-марказлар ташкил этилиши ва бошқалар ўрин олган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида музейлар ва уларда сақланаётган ашёлар ҳолати бўйича муҳокама ўтказилди. Тегишли қарорлар билан белгиланган бўлса-да айрим музейларда ҳамон таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани танқид қилинди. Давлат адабиёт музейидаги ноёб ашёлар хавф остида қолгани айтилди.
Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида UZ Euro Trade House савдо уйи очилди. Унинг фаолияти икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик ва мазмунли мулоқотни сезиларли даражада фаоллаштириши кутилмоқда.
Қурбон ҳайити муносабати билан 29 июнь куни Тошкент-Қарши, 26 июндан 3 июлгача эса Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди. Лицензия олган корхонанинг таъсисчиси Дубай компанияси ҳисобланади.
Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг