Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди
30 январь 2023, 17:51

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди

Қизил китобга киритилган Зарафшон қирғовулини овлаган браконьер аниқланди. Ундан 3,6 млн миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага солинди.

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди
30 январь 2023, 17:19

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди

Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди
30 январь 2023, 16:43

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ижара асосида «Специя» клубига ўтди. Римликлар трансфердан 1,5 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди
30 январь 2023, 16:30

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди

Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.

Видео: Покистонда масжид портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
30 январь 2023, 15:58

Видео: Покистонда масжид портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжид худкуш томонидан портлатилди. Қурбонлар сони 28 кишини, жароҳатланганлар 150 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача номинал иш ҳақи 3,89 млн сўмгача ўсди
30 январь 2023, 15:00

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача номинал иш ҳақи 3,89 млн сўмгача ўсди

Республикада 2022 йилда ўртача номинал ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошиб, 3,89 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳудудлар орасида Тошкент, фаолият тури бўйича — банк соҳаси етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи бўйича фарқ ошишда давом этмоқда.

Мустақил комиссия HRWнинг Нукус воқеалари бўйича ҳисоботига муносабат билдирди
30 январь 2023, 14:35

Мустақил комиссия HRWнинг Нукус воқеалари бўйича ҳисоботига муносабат билдирди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Нукус воқеаларида ҳаддан ташқари куч ишлатилгани, кўплаб фуқаролар оғир жароҳат олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган, шунингдек, парламент комиссияси мустақиллиги шубҳа остига олинган. Комиссия HRWга жавоб қайтарди.

Uzbekistan Airways баҳордан Милан ва Парижга авиақатновларни тиклайди
30 январь 2023, 14:29

Uzbekistan Airways баҳордан Милан ва Парижга авиақатновларни тиклайди

Uzbekistan Airways баҳор мавсумидан бошлаб Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ, бироқ ёмғирли об-ҳаво кузатилади
30 январь 2023, 13:00

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ, бироқ ёмғирли об-ҳаво кузатилади

1 февралдан Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат ҳафта давомида кечалари −1…+4 даражани, кундузи +5…+10 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди
30 январь 2023, 12:37

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди

Ўзбекистонда сел, кўчки ва сув тошқинлари каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.

Нукусда икки нафар бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди, бири вафот этди
30 январь 2023, 12:11

Нукусда икки нафар бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди, бири вафот этди

Нукусда икки бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ улардан бири реанимацион чора-тадбирларга қарамай вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тез тайёрланадиган лапша маҳсулотидан заҳарланиш дея тарқалганди.

Нукусдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарга етди
30 январь 2023, 11:36

Нукусдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарга етди

Нукус шаҳридаги кўп қаватли уй портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Аввалроқ 5 ёшли қизалоқ қутқарилиб, шифохонага олиб кетилганди. Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳум — Саламат Разиев
30 январь 2023, 11:21

Нукусдаги портлашда ҳалок бўлган марҳум — Саламат Разиев

«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган эркакнинг шахсини аниқлади. У Саламат Разиев бўлиб, портлаш содир бўлган квартиранинг пастки қаватида яшаган.

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди
30 январь 2023, 11:15

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда
30 январь 2023, 10:56

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда

«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди
30 январь 2023, 10:31

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.

Аксарият банкларда доллар 11 390 сўмдан сотилмоқда
30 январь 2023, 10:14

Аксарият банкларда доллар 11 390 сўмдан сотилмоқда

Тижорат банклари 30 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 390 сўм.

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди
30 январь 2023, 08:57

Нукусда портлаган уй вайроналаридан фуқаро жасади ва 5 ёшли қиз топилди

Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.

Тошкент ва Наманганда Nexia`лар ёниб кетди
29 январь 2023, 23:22

Тошкент ва Наманганда Nexia`лар ёниб кетди

Икки кунда Тошкент ва Наманган шаҳарларида юриб кетаётган Nexiа автомобилларида ёнғин чиққан. Ҳодисалар оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 январь 2023, 23:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехиядаги сайловларда собиқ НАТО генералининг ғолиб бўлгани, Покистон ва Перуда автобус ҳалокатларида кўплаб инсонларнинг вафот этгани, Эрондаги заводларга дронлар ҳужуми, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнининг тўхтаб қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг