Аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун таҳлил олинмаган — ИИВ
22 июнь 2023, 16:47

Аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун таҳлил олинмаган — ИИВ

Самарқандда аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан суҳбат уюштирилгани айтилганди. ИИВ ҳолатни рад этиб, буни «шошма-шошарлик билан тайёрланган маълумот» деб атади ва вилоят ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини билдирди.

Нодиржон Холбўтаев Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири бўлди
22 июнь 2023, 16:19

Нодиржон Холбўтаев Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири бўлди

«Ёшлик» журнали бош муҳаррири, Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган Нодиржон Холбўтаев Давлат тилини ривожлантириш департаментига мудир этиб тайинланди.

Коронавирусга чалинганлар билан ишлаётган шифокорларга бериладиган устама миқдори камайди
22 июнь 2023, 15:57

Коронавирусга чалинганлар билан ишлаётган шифокорларга бериладиган устама миқдори камайди

Президент фармонига кўра, коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган шифокор ва бошқа ходимларга ишлаган даври учун бериладиган махсус устама тўлови 200 фоиздан 50 фоизга туширилди.

Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурияти наркология диспансерида аниқланади
22 июнь 2023, 15:55

Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурияти наркология диспансерида аниқланади

Қонунчиликка наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.

Тошкент метросида 5 ойда 70 миллионга яқин йўловчи ташилди
22 июнь 2023, 15:31

Тошкент метросида 5 ойда 70 миллионга яқин йўловчи ташилди

2023 йилнинг беш ойи давомида Тошкент метрополитени 68,5 миллион йўловчи ташди. Энг кўп йўловчи оқими — 15,8 млн нафар йўловчи май ойида қайд этилди.

МИБ томонидан қўлланиладиган жарима миқдори ундирилиши белгиланган суммадан ошмаслиги белгиланмоқда
22 июнь 2023, 14:56 1

МИБ томонидан қўлланиладиган жарима миқдори ундирилиши белгиланган суммадан ошмаслиги белгиланмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда. «150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш — бу адолатдан эмас», — деди Сенат раиси.

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади
22 июнь 2023, 14:46

Ўзбекистон БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш тажрибасини ўрганади

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БААга ташрифи чоғида ёмғир ҳосил қилиш технологияси билан танишди ва Жаҳон метеорология ташкилоти президенти Абдуллоҳ Ал Мандус билан ушбу тажрибани Ўзбекистонда, айниқса, Оролбўйи минтақасида жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Қашқадарёда ободонлаштириш ишчиси каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
22 июнь 2023, 14:39

Қашқадарёда ободонлаштириш ишчиси каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида 35 ёшли Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Марҳум танасида тан жароҳати аниқланмаган, унинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Талон-торожликлар ортидан ишдан олинган Юсуф Турсунов лавозимига қайтди
22 июнь 2023, 14:36

Талон-торожликлар ортидан ишдан олинган Юсуф Турсунов лавозимига қайтди

2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилгани учун ишдан олинган Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 3 ой синов муддати билан эски лавозимига қайтди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади
22 июнь 2023, 14:31

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларга мурожаат қилинганда давлат божидан озод қилинади.

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда
22 июнь 2023, 13:44

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда

Пайшанба куни Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди. Соат 9:00 да ҳаводаги майда ПМ10 зарралари максимал рухсат этилган концентрациядан 14 баробар ошиб кетди. Соат 12:00 га келиб, бу кўрсаткич 9 га тушди. Аҳолига очиқ ҳавода бўлмаслик, ташқарида ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилди.

Миср Ўзбекистонга гепатит С`га қарши дорининг навбатдаги партиясини етказиб берди
22 июнь 2023, 13:36

Миср Ўзбекистонга гепатит С`га қарши дорининг навбатдаги партиясини етказиб берди

Мисрдан гепатит С касаллигига қарши «Даклатасвир» дорисининг 12 минг донадан ортиқ партияси Ўзбекистонга келтирилди. Бу етказилаётган препаратларнинг 8-партиясидир. Икки давлат ўртасида жами 4,8 млн долларлик 800 минг дона дорини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича келишув тузилган.

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди
22 июнь 2023, 13:17

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши олдинги санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилган 11-санциялар пакети бўйича келишувга эришди. Иттифоқ ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорти кескин ортгани ва кейинчалик Россияга етиб боришидан хавотир билдирди.

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas мусобақаси ўтказилади
22 июнь 2023, 13:00

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas мусобақаси ўтказилади

25 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб Ёшлар куни ва Olympic Day муносабати билан Yangi Nafas югуриш мусобақаси ўтказилади. Шунингдек, илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан югурувчилар қатнашади.

«Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз» — Танзила Нарбаева
22 июнь 2023, 13:00

«Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз» — Танзила Нарбаева

Сенатда сув ресурсларидан фойдаланишда мақсадсиз ва ўйловсиз ишлатилиши масаласи кўриб чиқилди. Сенаторлар ушбу муаммога қарши курашиш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирди.

Париждаги турар жой портлаши оқибатида 37 киши жабрланди
22 июнь 2023, 12:29

Париждаги турар жой портлаши оқибатида 37 киши жабрланди

Париж марказидаги турар жой биносида газ портлаши оқибатида камида 37 киши жароҳатланди, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди
22 июнь 2023, 12:04

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида АҚШ Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилди. Мамлакатнинг Қўшма Штатларга экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) юқорилади, импорт деярли ўзгаришсиз қолди. Туркияга экспорт камайди.

Антикоррупция агентлиги норматив ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади
22 июнь 2023, 11:40

Антикоррупция агентлиги норматив ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи ваколатли орган сифатида белгиланади.

Самарқандда аквапаркдаги раққосалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар билан суҳбатлашилди
22 июнь 2023, 11:39

Самарқандда аквапаркдаги раққосалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар билан суҳбатлашилди

Самарқанд вилоятидаги аквапаркда сузиш кийимида рақс тушаётган қизлар акс этган видео тарқалди. ИИБ ташкилотчи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани, унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди. Раққосалар ОИВ инфекциясига текширилиб, суҳбатдан ўтказилди.

Уолтер Айзексоннинг яна бир асари ўзбек тилига ўгирилиб чоп этилди
22 июнь 2023, 11:00

Уолтер Айзексоннинг яна бир асари ўзбек тилига ўгирилиб чоп этилди

Уолтер Айзексоннинг Нобель мукофотини олган олим ҳақидаги «Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби ўзбек тилида чоп этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг