Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди
16 ноябрь 2023, 22:38

Президент Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди

Сурхондарёда ичимлик суви таъминоти лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди.

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлиги учун глобал таҳдид деб атади
16 ноябрь 2023, 22:08

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлиги учун глобал таҳдид деб атади

ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлигига глобал таҳдид деб атади ва ижтимоий алоқаларни ўрганиш бўйича комиссия тузди. Мутахассислар ёлғизликнинг зарарини кунига 15 та сигарет чекишга тенглаштирди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди
16 ноябрь 2023, 21:49

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон футболчилари Туркманистонни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасидаги илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этди. Голларга Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди (фото, видео).

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари устидан тадбиркорлар шикоятларини тўплашга киришди
16 ноябрь 2023, 20:43 1

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари устидан тадбиркорлар шикоятларини тўплашга киришди

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи ритейлерларнинг озиқ-овқат етказиб берувчилари ҳуқуқларини бузаётгани тўғрисидаги аризаларни қабул қилишни бошлади. Тадбиркорлар камида 2019 йилдан буён савдо тармоқлари томонидан «камситувчи шартлар» қўйилаётгани ҳақида шикоят қилмоқда.

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари B5+1 бизнес-платформасини ишга туширмоқда
16 ноябрь 2023, 20:20

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари B5+1 бизнес-платформасини ишга туширмоқда

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари минтақанинг Америка компаниялари билан иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Business 5+1 давлат-хусусий мулоқот бизнес-платформасини ишга туширмоқда.

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди
16 ноябрь 2023, 19:23

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади ва 1/8 финалига йўл олди. Фото ва видео.

Ўзбекистон аэропортларида унутиб қолдирилган юклар сотилмайди — Uzbekistan Аirports тарқалган хабар ҳақида
16 ноябрь 2023, 17:22

Ўзбекистон аэропортларида унутиб қолдирилган юклар сотилмайди — Uzbekistan Аirports тарқалган хабар ҳақида

Тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида унутиб қолдирган юклар 26 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Uzbekistan Airports ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақирди. Компания юклари сотилмаслиги ва учинчи шахсларга берилмаслиги билдирди.

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда
16 ноябрь 2023, 16:59

«Тўпаланг» дарёсининг юқори қисмида янги ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда

Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари Тўпаланг дарёсида «Зарчоб-3» кичик гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди.

Россия ИИВ ресторанлар эгаси Александр Орловни қидирувга берди
16 ноябрь 2023, 15:30

Россия ИИВ ресторанлар эгаси Александр Орловни қидирувга берди

«Тануки», «Такахули» ва «Хорошая девочка» ресторанлари асосчиси, Ўзбекистонда ҳам бир қанча ресторанларга эгалик қилувчи Александр Орлов Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан федерал қидирувга берилди.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш борасида Саудия Арабистони билан музокараларни якунлади
16 ноябрь 2023, 14:46

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш борасида Саудия Арабистони билан музокараларни якунлади

15 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азиз Ўрунов ва Саудия Арабистонининг ЖСТдаги элчиси Сақер Алмоқбел товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома имзолади.

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Муносабат
16 ноябрь 2023, 13:35

Россиялик депутат Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Муносабат

Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.

Ўзбекистонда 9 ойда оналар ўлими 100 минг тирик туғилишга нисбатан 14,1 промиллини ташкил этди
16 ноябрь 2023, 13:09

Ўзбекистонда 9 ойда оналар ўлими 100 минг тирик туғилишга нисбатан 14,1 промиллини ташкил этди

Ўзбекистонда 9 ой давомида оналар ўлими кўрсатгичи 100 минг тирик туғилишга нисбатан 14,1 промиллини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 13,1 промиллига тенг бўлган. Хусусан, Сирдарё вилоятида кўрсаткич 11,6 промиллидан 45,6 промиллига ошган.

Тошкент вилоятида вертолёт ва Captiva`лардан иборат тўй кортежи уюштирилди
16 ноябрь 2023, 13:02

Тошкент вилоятида вертолёт ва Captiva`лардан иборат тўй кортежи уюштирилди

Оққўрғон туманида келин-куёвни олиб кетаётган вертолёт ва еттита Captiva иштирокида тўй кортежи уюштирилди. Тошкент вилояти ЙҲХБ кортеж иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилганини билдирди.

Санитария ва гигиена қоидаларини бузганлик учун жарима жазоси кучайтирилди
16 ноябрь 2023, 11:55

Санитария ва гигиена қоидаларини бузганлик учун жарима жазоси кучайтирилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Лицензиялаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилди. Энди санитария ва гигиена қоидаларини бузган фуқаролар 3,3 млн сўмгача, мансабдор шахслар 6,6 млн сўмгача жарима тўлайди. Шунингдек, лицензия шартларини мунтазам бузганлар ундан 1 йилга маҳрум бўлади.

Давлат дастурлари доирасидаги кредитлар электрон платформаларда ажратилади
16 ноябрь 2023, 11:33

Давлат дастурлари доирасидаги кредитлар электрон платформаларда ажратилади

2024 йил июлдан давлат дастурлари доирасида кредитлар барча босқичларда электрон платформалар орқали ажратилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил этилган кичик тадбиркорларга товарларини йилига 10 млрд сўмгача тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.

Chery компаниялар гуруҳи октябрда 200 минг дан ортиқ автомобиль сотди
16 ноябрь 2023, 11:00

Chery компаниялар гуруҳи октябрда 200 минг дан ортиқ автомобиль сотди

Chery Group компанияси дунё бўйича бир ойда 200 минг дан ортиқ автомобиль сотди, бу кўрсаткич 2022 йилнинг октябридан 50,8 фоизга кўпроқ.

Самарқандда 117 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
16 ноябрь 2023, 10:55

Самарқандда 117 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Самарқандда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Улар махсус техникаларда янчилиб, сувга бўктирилди ва яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.

ЕИ санкцияларининг 12-пакети Ўзбекистон ва Қозоғистон компанияларини ўз ичига олиши мумкин
16 ноябрь 2023, 10:06

ЕИ санкцияларининг 12-пакети Ўзбекистон ва Қозоғистон компанияларини ўз ичига олиши мумкин

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Сингапур компаниялари Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетига киритилиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg. Ҳужжат лойиҳасида Россия олмосларини етказиб беришни тақиқлаш ва нефть нархининг юқори чегарасига қўшимча чекловларни ҳам ўз ичига олади.

Фаластиндаги даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз — Зироат Мирзиёева
16 ноябрь 2023, 10:00

Фаластиндаги даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.

Xiaomi биринчи электромобилини намойиш этди
16 ноябрь 2023, 09:45

Xiaomi биринчи электромобилини намойиш этди

Xiaomi ўзининг биринчи электромобили — Beijing Xiaomi SU7`ни намойиш этди. Панорама ойнали томга эга, беш ўриндиқли ушбу моделнинг яна бир неча версиялари бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг