Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
20 июнь 2023, 16:24

Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди

Зангиота туманида 14 ёшли қиз 9 метрлик қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди ва шифохонага ётқизилди.

АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди
20 июнь 2023, 16:03

АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди

АҚШ Россияга қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни «қора рўйхат»га киритди. Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
20 июнь 2023, 15:41

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:15 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

«Осмондан алангага ўхшаш нарса тушди». Андижонда 2 кишини чақмоқ урди, 17 ёшли йигит вафот этди
20 июнь 2023, 15:19

«Осмондан алангага ўхшаш нарса тушди». Андижонда 2 кишини чақмоқ урди, 17 ёшли йигит вафот этди

Пахтаобод туманида 2 кишини чақмоқ уриб, 17 ёшли йигит вафот этди. Воқеа жойида бўлган аёлнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳодиса вақтида у қизи ва марҳум билан далада чопиқ қилаётган бўлган. 15 ёшли қиз шифохонага ётқизилган ва аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини 1200 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20 июнь 2023, 15:17

Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини 1200 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида С ва D тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган шахс қўлга олинди.

2022 йил февралидан бери Украинада 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
20 июнь 2023, 14:09

2022 йил февралидан бери Украинада 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери 9000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, 16 000 га яқин киши жароҳатланди. БМТ маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган жойлардан маълумот йиғиш қийинлиги сабабли ҳақиқий рақамлар анча юқори бўлиши мумкин.

«Шароити оғир» 47 та тумандаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда
20 июнь 2023, 12:54

«Шароити оғир» 47 та тумандаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та «шароити оғир» бўлган туманда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилди.

Фарғонада мушукни ёқиб юборганлар 990 минг сўмдан жаримага тортилди
20 июнь 2023, 12:17

Фарғонада мушукни ёқиб юборганлар 990 минг сўмдан жаримага тортилди

Фарғона вилоятида мушукни ёқиб юборган уч эркакнинг ҳар бири БҲМнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ҳолатда жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши учун асос бўлсада, ундай бўлмади. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳаракати прокуратурадан жазони қайта кўриб чиқишни сўради.

«Ўрта Осиё Транс» компаниясидаги давлат улуши Hyper Partners`га сотилади
20 июнь 2023, 11:50

«Ўрта Осиё Транс» компаниясидаги давлат улуши Hyper Partners`га сотилади

Давлат активлари агентлиги «Ўрта Осиё Транс» корхонасидаги 51 фоиз давлат улушини Hyper Partners МЧЖга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Савдо доирасида Hyper Partners ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар рўйхатига киритилмагани тўғрисида хулоса тақдим этилган.

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
20 июнь 2023, 11:34

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

ОТМларнинг бакалавриат босқичига онлайн рўйхатга олиш бошланди
20 июнь 2023, 11:33

ОТМларнинг бакалавриат босқичига онлайн рўйхатга олиш бошланди

20 июндан абитуриентларни бакалавриат босқичига my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатга олиш бошланди. Жараён 20 июлга қадар давом этади.

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади
20 июнь 2023, 10:44

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

Ўзбекистондаги мактабларда депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Шунингдек, психиатрия, тиббий психология ва наркология клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат грант асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул бошланди
20 июнь 2023, 10:41

Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул бошланди

20 июнь куни мактабларда болаларни биринчи синфга қабул қилиш жараёни бошланди. Янги ўқув йилида 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчилари мактабга боради.

Банкларда доллар курси ошди
20 июнь 2023, 10:23

Банкларда доллар курси ошди

Тижорат банклари 20 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420−11 475 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 500−11 535 сўм.

Наркология маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади
20 июнь 2023, 10:17

Наркология маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади

2019 йилда ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади. Шунингдек, поликлиникаларда тиббий психолог, суицидолог каби штатлар жорий этилади.

Тошкент вилоятида экоинспектор иш вақтида пичоқланди
20 июнь 2023, 10:06

Тошкент вилоятида экоинспектор иш вақтида пичоқланди

Бекобод шаҳри экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўзаро келишмовчилик ортидан пичоқланди. Инспектор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентнинг 7 та туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
20 июнь 2023, 09:24

Тошкентнинг 7 та туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 7 та туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

МО давлатларининг етакчи аёллари Остонада инновациялар ва технологияларни муҳокама қилди
20 июнь 2023, 07:26

МО давлатларининг етакчи аёллари Остонада инновациялар ва технологияларни муҳокама қилди

Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилишида инновациялар ва технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегациясига Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилик қилди.

19 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 июнь 2023, 22:23

19 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

28 июнь — Қурбон ҳайити, байрам сабаб 5 кун дам, сешанбадан жазираманинг пасайиши, вилоятларда бошланган кучли шамол, норозиликка қарамай, муносабатларни ривожлантирадиган Ўзбекистон ва Эрон, Россиядан йилига 2,8 млрд куб метр газ етказиб берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди
19 июнь 2023, 20:41

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди

Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг