2035 йилга келиб бутун дунёда шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси камаяди ва одамлар «самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ» транспортни танлашади, дея башорат қилмоқда McKinsey консалтинг компанияси.
19 июнь куни кучли шамол туфайли Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қарийб 40 минг истеъмолчи электр тармоғидан узилди.
Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий вакили Roodell янги Chery Arrizo 6 Pro моделини тақдим этди ва нархларини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда «Мовий гумбазлар» хиёбонида яшил майдон бўйлаб ўтувчи йўлакка аттракцион ўрнатилишига қарши чиққан аҳолининг видеоси тарқалди. Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов аҳоли билан учрашиб, аттракционлар демонтаж қилинишини маълум қилди.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш қайд этилган.
Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди. Мирзиёев Эроннинг қийинчиликларга қарши чидамлилигини таъкидлади.
Халқаро арбитраж беш йиллик жараёндан кейин Россиянинг МТС компаниясининг Туркманистон устидан киритган даъвосини рад этди. Мобил оператор мамлакат ҳукумати 2017 йилда компания лицензиясини узайтиришдан бош тортиб, унинг инвесторлик ҳуқуқларини бузганини даъво қилган.
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Абдулазиз Мирвалиев ҳам жамоа ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь — чоршанба кунига тўғри келади ва фуқаролар 2 июлгача кетма-кет 5 кун дам олади.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнда нишонланади, дея маълум қилди Мусулмонлар идораси.
18 июнь куни Янгиҳаёт туманида юк ташувчи лифтнинг носозлик туфайли тезлашиб кетиши оқибатида 13 кишининг ҳаёти хавф остида қолди. Бош прокуратурага кўра, май ойида фойдаланишга топширилган уйнинг аҳолига мўлжалланган 2 та лифти носоз бўлган. Шу боис улар юк ташувчи лифтдан фойдаланиб келишган.
Central Asian Expo Uzbekistan UFI Европа конференциясида янги кўргазма майдонини тақдим этди. Тадбир Нидерландияда 14−16 июнь кунлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон транспорт вазири ва Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Эрон-Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш, шунингдек, Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишиб олди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан газ келишуви тафсилотларини эълон қилди. Ҳужжат икки йилга тузилган, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Аввалроқ «Коммерсант» ҳажм бундан икки баравар кўпроқ бўлиши ҳақида ёзганди.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.
13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш тартибини тасдиқлади.
ДХХ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 9,6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Тижорат банклари 19 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490−11 520 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг