Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди
14 декабрь 2024, 09:43

Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди

Ҳазорасп туманидаги енгил конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 13 та экипаж жалб этилди ва ёнғин бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил газаклари
13 декабрь 2024, 23:57

Нима тайёрлаймиз: Янги йил газаклари

«Арча» тарталеткалари, қисқичбақа таёқчаларидан «Рафаэлло», тунец балиғи, тухум ва маринадланган бодрингдан гренкалар ҳамда Янги йил учун бошқа газаклар — Zira.uz жамланмасида.

Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўламоқчи
13 декабрь 2024, 23:29

Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўламоқчи

Австрия ўз ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан пул тўламоқчи. «Ҳозир мамлакат қайта қуришда ўз фуқароларига муҳтож», — деди Австрия канцлери. Европадаги қатор давлатлар сингари Австрияда сурияликларга бошпана бериш жараёни тўхтатиб турилибди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда
13 декабрь 2024, 23:14

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси штатида биринчи котиб — ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда. Мақсад — Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш ва жиноятчиликка қарши курашишда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди
13 декабрь 2024, 23:01

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди

БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Марказий Осиё шаҳарларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш бўйича минтақавий ташаббусни ишга туширди. 5 миллион долларлик лойиҳа уч йилга мўлжалланган.

Башар Асад ҳатто қариндошларини огоҳлантирмай, Суриядан қочган — Reuters
13 декабрь 2024, 21:08

Башар Асад ҳатто қариндошларини огоҳлантирмай, Суриядан қочган — Reuters

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳатто қариндошларини ҳам огоҳлантирмасдан, мамлакатдан қочиб кетган. Москвага боришдан бир неча соат олдин у армияни Россиянинг ёрдами йўлда эканига ишонтирган, деб ёзади Reuters.

Ўзбекистон Париж битими бўйича мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёр — президент
13 декабрь 2024, 19:04

Ўзбекистон Париж битими бўйича мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёр — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Париж битими бўйича олган мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Мамлакатнинг ҳозирги мажбурияти 2030 йилгача зарарли газлар эмиссиясини 35 фоизга камайтириш ҳисобланади.

«Технониколь» тизимларидан фойдаланиш чет элда йирик саноат объектларини қуришда стандартга айланмоқда
13 декабрь 2024, 19:00

«Технониколь» тизимларидан фойдаланиш чет элда йирик саноат объектларини қуришда стандартга айланмоқда

«Наманган» тўқимачилик кластерини қуриш жараёнида бириктирилган изоляция ва Logicroof ПВХ-мембранали «ТН-Кровля Смарт PIR» тизимидан фойдаланилмоқда.

Президент энергетика соҳасида қиймати 3,7 млрд долларлик 18 та янги қувватни ишга туширди. Рўйхат
13 декабрь 2024, 18:40

Президент энергетика соҳасида қиймати 3,7 млрд долларлик 18 та янги қувватни ишга туширди. Рўйхат

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва лойиҳаларни ишга тушириш маросимида қиймати 3,7 млрд долларлик 18 та янги қувватни ишга туширди. Янги лойиҳалар орқали 4 миллиондан ортиқ хонадон узлуксиз тоза энергия билан таъминланиши таъкидланди.

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди
13 декабрь 2024, 17:41 1

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси ва актёр Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди. У «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Филлар менинг дўстларим», «Автомобилдан сақланинг» каби фильмларга овоз берган ва кўплаб киноларда роль ижро этган.

Энергетика вазири молиячи Отабек Бакировга қарши шикоят аризаси киритди
13 декабрь 2024, 17:34 1

Энергетика вазири молиячи Отабек Бакировга қарши шикоят аризаси киритди

Молиячи Отабек Бакиров энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов унга қарши шикоят аризаси берганини маълум қилди. Бунга сабаб «Сағбон» подстанциясининг доимий таъмирланиши ҳақидаги мақола бўлди. Молиячи бу шикоятни «энергоцензурага уриниш» деб баҳолади.

Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди
13 декабрь 2024, 17:25

Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди

Макрон Франция янги бош вазири этиб собиқ адлия вазири, марказчи Франсуа Байруни тайинлади. Унинг биринчи галдаги вазифаси 2025 йил учун бюджетни тарқоқликка учраган Миллий мажлисда маъқуллатишга эришишдан иборат.

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
13 декабрь 2024, 16:57

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди. Тармоқларда аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг оиласи билан муаммолари бўлгани айтилмоқда.

Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди
13 декабрь 2024, 16:26

Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Садир Жапаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирлади. «Ижодий йўлингиз кўпчиликни илҳомлантиради», — деди президент унга.

АҚШ Грузия расмийларига қарши виза санкцияларини жорий қилди
13 декабрь 2024, 16:12

АҚШ Грузия расмийларига қарши виза санкцияларини жорий қилди

АҚШ мамлакатда «демократияга путур етказганлик учун жавобгар» бўлган 20 нафар Грузия фуқаросига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Рўйхатга вазирлар, парламент аъзолари ва ички ишлар ходимлари киритилган.

Япониядаги Expo 2025 учун тайёрланган Ўзбекистон павильони Германия дизайн мукофотида олтин медаль олди
13 декабрь 2024, 15:32

Япониядаги Expo 2025 учун тайёрланган Ўзбекистон павильони Германия дизайн мукофотида олтин медаль олди

Ўзбекистоннинг Expo Osaka 2025 бутунжаҳон кўргазмасидаги павильони ҳар йили ўтказиладиган Германия дизайн мукофотининг «Аъло меъморчилик — ярмаркалар ва кўргазмалар» номинациясида олтин медални қўлга киритди. Лойиҳа машҳур ATELIER BRÜCKNER (Германия) студияси томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизи қоплаб берилади
13 декабрь 2024, 15:04

Ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизи қоплаб берилади

Ўзбекистонда ҳаракати чекланган болаларни мактабга келиб-кетиш харажатларининг 75 фоизини давлат қоплаб беради. Президент ҳар бир тумандаги боғчаларда биттадан инклюзив таълим гуруҳи очиш, 954 мактабда инклюзив синфлар ташкил этиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда
13 декабрь 2024, 14:46

Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофавий видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. У билан манзил-колониялар ҳамда тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг йилига 24 марта масофали видео учрашувлар олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади
13 декабрь 2024, 14:27

Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади

Президент эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли яшаётгани, лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётганини таъкидлади.

Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13 декабрь 2024, 14:07

Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Молдовада Россия газининг Украина орқали етказиб берилиши тўхтатилиши эҳтимоли муносабати билан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Украина 1 январдан Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатишини эълон қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг