Binance криптобиржаси Ўзбекистонда фаолият юритиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишувга эришди. Криптобиржа мамлакатда ўз фаолиятини CoinPay компанияси орқали амалга оширади. Энди фойдаланувчилар маблағларни миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўлди.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Шундай қилиб, вафот этганлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Истанбулдаги шифохоналарда 3 ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.
Исроил бош вазири офиси Исроил ва ҲАМАСнинг музокара гуруҳлари келишув имзолаганини расман тасдиқлади. Энди уни Исроил ҳукумати тасдиқлаши керак. Битимнинг кучга кириши 19 январдан 20 январга қолдирилади.
АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Марко Рубио Жексон-Вэникнинг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга киритган тузатишини «ўтмиш сарқити» деб атади. Сенаторнинг тузатишларни бекор қилиш ҳақидаги саволига жавобан у ҳам буни муҳим деб ҳисоблашини таъкидлади.
Тошкент автобусларида нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш йўловчиларнинг ҳақиқий сонини кўриш имконини беради. Олинган маълумотлар асосида пойтахт йўналишларни оптималлаштириш ва тарифларни жорий этиш мумкин бўлади, дея таъкидлади ТШТХ ва Транспорт бошқармаси масъуллари.
Ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ҳозирда у тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги карта нима мақсадда ва кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.
Учтепа туманининг аввал ҳам уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога танишлари орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Тошкентда аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди.
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари орқали оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бунгача харидорларга 5, 10, 20, 50 граммлик қуймалар таклиф этилаётганди. Регулятор бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада оширишини кутмоқда.
Ankhor Invest Тошкент металлургия заводи акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. 2025 йил охиригача 2023 йилда кипрлик таъсисчиларнинг «ҳаракатсизлиги» туфайли банкротлик хавфи остида қолган ТМЗдаги давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкентга яна 1000 та автобус келишини айтганди. Пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи шаҳарда автобусларга бўлган эҳтиёж, янги машиналар қайси йўналишларга берилиши ва уларнинг келишига қандай тайёргарлик кўриш кераклигини тушунтириб берди.
Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.
Ўзбекистонга янги мобил қурилма олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади. Янги талаб 2024 йил бошидаёқ жорий қилинганди. Божхона органлари ва UzIMEI октябрь ойида тизимли интеграцияни якунлади.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Киевга ташриф буюриб, Украина билан 100 йилга мўлжалланган шериклик битимини имзолади. У сиёсий ҳамкорлик, эркин савдо, стратегик шериклик, Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича консенсусга эришиш каби йўналишларни қамраб олади.
Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларнинг етакчи дистрибьюторларидан бири Synergy PharmCo Италиянинг Gricar Chemical SRL заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, сифат стандартларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Россияга нисбатан савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бергани учун АҚШ ҳукумати Қирғизистоннинг «Керемет Банк»ига қарши санкциялар киритди. Бу Америка санкциялари остида қолган Марказий Осиёдаги биринчи банкдир.
Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.
2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида тажриба тариқасида ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга ижтимоий карта берила бошланди. Лойиҳа 2025 йил якунигача бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.
2022 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акмалжон Маҳмудалиев президент йиғилишида ишдан олинди. У ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кабиларда жиддий камчиликларга йўл қўйган. Яна 16 ҳокимга ҳайфсан эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг