Оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатарда 3 та олтин медални қўлга киритди
4 январь 2023, 14:48

Оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатарда 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатардаги халқаро мусобақада учта олтин медални қўлга киритди.

ССВ тизимида яна бир бор «Коррупцияга қарши кураш йили» эълон қилинди
4 январь 2023, 14:26

ССВ тизимида яна бир бор «Коррупцияга қарши кураш йили» эълон қилинди

Декабрь сўнгида соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган Амрилло Иноятов тизимда 2023 йилни Коррупцияга қарши кураш йили деб эълон қилди. «Ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман», — деди у. Вазирлик тизимида 2020 йил ҳам коррупцияга қарши кескин кураш йили бўлганди.

Қашқадарёда Nexia уриб юборган 4 киши вафот этди
4 январь 2023, 13:22

Қашқадарёда Nexia уриб юборган 4 киши вафот этди

Яккабоғ туманида Nexia-2 автомашинаси 4 пиёдани уриб юборди. Улардан 3 нафари воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи тегишли тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Наманганда каналга тушиб кетган Nexia-2 олиб чиқилди
4 январь 2023, 13:13

Наманганда каналга тушиб кетган Nexia-2 олиб чиқилди

Чортоқ туманида бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган Nexia-2 ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди. Машина салонида икки киши бўлган.

Декабрь ойида келган «Док-1 Макс» дорилари Давлат божхона қўмитаси омборларида сақланмоқда
4 январь 2023, 12:59

Декабрь ойида келган «Док-1 Макс» дорилари Давлат божхона қўмитаси омборларида сақланмоқда

Ўзбекистондаги божхона омборларида декабрь ойида келган «Док-1 Макс» препаратининг учта партияси (тахминан 60 минг қути) ва ундан олдин келган икки партияси сақланмоқда. Мамлакатда унинг таъсирида вафот этган 20 га яқин бола воқеасидан кейин дори-дармонларни сотиш тақиқланди.

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди
4 январь 2023, 12:35

Халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди

Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди
4 январь 2023, 12:25

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди. Гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
4 январь 2023, 12:18

Самарқандда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор 2,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси миқдорини сунъий равишда бузиб (пасайтириб) кўрсатиб келган.

2 млндан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳалигача янгисига алмаштирилмаган — ИИВ
4 январь 2023, 11:49

2 млндан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳалигача янгисига алмаштирилмаган — ИИВ

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни янгисига алмаштириш муддати (берилган вақтига қараб) 2023 йилда якунланади. Ҳозиргача 2 млндан ортиқ «права», 557 мингдан ортиқ «техпаспорт»лар янгисига алмаштирилмаган. ИИВ ҳайдовчиларни эътиборсиз бўлмасликка чақирди.

Тошкент вилоятида ноқонуний фаолият юритган «заправка» масъулларига жиноят иши қўзғатилди
4 январь 2023, 10:54 2

Тошкент вилоятида ноқонуний фаолият юритган «заправка» масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган «заправка»ни аниқлади. Ҳолат бўйича АГТКШ ва «Ўзтрансгаз» ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш юз берди
4 январь 2023, 10:35

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш юз берди

Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди. 3 дона эшик ва ром жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Жароҳат олганлар йўқ.

Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди (янгиланди)
4 январь 2023, 09:51

Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди (янгиланди)

Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли ёпилди. Ҳудудда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 300 сўмдан ошди
4 январь 2023, 09:42

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 300 сўмдан ошди

Тижорат банклари 4 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 260 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 300 — 11 305 сўм.

Сирдарёда «Док-1 Макс» сиропи 7 нафар болага ножўя таъсир қилгани маълум бўлди
4 январь 2023, 09:37

Сирдарёда «Док-1 Макс» сиропи 7 нафар болага ножўя таъсир қилгани маълум бўлди

Сирдарё вилояти ССВ раҳбари ўринбосари «Док-1 Макс» дори воситаси 7 нафар бемор болага ножўя таъсир қилганини маълум қилди. Ҳозирда улардан 4 нафари соғайиб чиққан, 3 нафари эса жонлантириш бўлимида даво-муолажаларини давом эттирмоқда.

Тошкентдаги собиқ «Юбилейний» спорт мажмуаси ўрнида Alpomish муз саройи очилди
3 январь 2023, 23:18

Тошкентдаги собиқ «Юбилейний» спорт мажмуаси ўрнида Alpomish муз саройи очилди

Тошкентда собиқ «Юбилейний» спорт мажмуаси ўрнида Alpomish муз саройи фойдаланишга топширилди. Спорт иншоотини реконструкция қилиш ишлари дастлаб 2020 йил 1 сентябргача якунланиши режалаштирилган бўлса-да, икки йилдан ортиқ давом этди.

Ўзбекистон ССВнинг янги раҳбари Quramax`нинг барча дорилари савдосини тўхтатиш бўйича топшириқ берди
3 январь 2023, 22:47

Ўзбекистон ССВнинг янги раҳбари Quramax`нинг барча дорилари савдосини тўхтатиш бўйича топшириқ берди

ССВнинг янги раҳбари Амрилло Иноятов дорихоналарга йўллаган хатида Quramax 2022 йилда импорт қилган барча дориларнинг сотилишини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди. «Док-1 Макс» ва «Амбронол» препаратларининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси ҳам киритилган.

Тошкент — Олмаота рейсидаги ҳодисада 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатлангани маълум бўлди
3 январь 2023, 16:57

Тошкент — Олмаота рейсидаги ҳодисада 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатлангани маълум бўлди

Air Astana авикомпаниясининг Тошкент — Олмаота рейси самолёти турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши оқибатида жабрланганлар орасида 3 нафар ўзбекистонлик фуқаролар борлиги маълум қилинди. Бош консулхона ходимлари улар билан учрашиб, фуқароларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Самарқандда жамоат жойида хавфли манёврлар қилган Mercedes-Benz ҳайдовчиси қамалди
3 январь 2023, 16:10

Самарқандда жамоат жойида хавфли манёврлар қилган Mercedes-Benz ҳайдовчиси қамалди

Самарқандда Янги йил байрами кечаси Mercedes-Benz машинасида хавфли манёврлар билан дрифтлар бажарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У тартибга чақиришга уринган ходимларнинг талабларига ҳам бўйсунмаган.

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
3 январь 2023, 14:13

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди. «Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

АҚШ элчихонаси мамлакатга Мексика орқали киришга уринаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
3 январь 2023, 14:10

АҚШ элчихонаси мамлакатга Мексика орқали киришга уринаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали мамлакат ҳудудига киришга уринаётган ўзбекистонликларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишларидан огоҳлантирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг