Нега Тошкент шаҳрининг кўплаб туманларида йўл-қурилиш ишлари кетмоқда?
3 июнь 2023, 13:38

Нега Тошкент шаҳрининг кўплаб туманларида йўл-қурилиш ишлари кетмоқда?

Сўнгги ҳафталарда пойтахтда йўл-қурилиш ишлари фаол тарзда кетмоқда. Бу электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида қилиняпти, деди ҳокимлик. 2023 йилда 903 км паст кучланишли электр тармоқлари, 228 та трансформатор янгиланади. Бундай йирик масштабдаги иш илк марта амалга оширилмоқда.

Ҳиндистонда поездлар тўқнашиб, 290 га яқин киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди
3 июнь 2023, 12:23

Ҳиндистонда поездлар тўқнашиб, 290 га яқин киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин киши жароҳат олди. Қурбонлар сони ортиши мумкин, дейди расмийлар.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади
3 июнь 2023, 10:53

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади

Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?
3 июнь 2023, 10:43

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?

Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди. Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтди. Тафсилотлар.

Нима тайёрлаймиз: Олчали пишириқлар
3 июнь 2023, 10:19

Нима тайёрлаймиз: Олчали пишириқлар

Олчали американча пирог, кекс, олчали ўрама ва печеньелар, тезпишар тарталетка ва бошқалар — Zira.uz олча солиб тайёрланган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Веломарафон муносабати билан 4 июнда Тошкентнинг айрим кўчалари 3 соатга ёпилади
3 июнь 2023, 09:33

Веломарафон муносабати билан 4 июнда Тошкентнинг айрим кўчалари 3 соатга ёпилади

Пойтахтдаги айрим кўчалар 4 июнь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 8:00 дан 11:00 га қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).

Ўзбекистон президенти МО ва ЕИ ўртасидаги мулоқот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди
3 июнь 2023, 09:06

Ўзбекистон президенти МО ва ЕИ ўртасидаги мулоқот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
2 июнь 2023, 22:00

2 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ўзбекистонликларда мавжуд 12 млрд долларга яқин маблағ, лотин алифбосида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», судланаётган Термизнинг собиқ ҳокими, Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Zilzila mobile дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Шум бола» BBC томонидан барча даврларнинг энг яхши болалар китоблари 100 талик рўйхатига киритилди
2 июнь 2023, 20:46

«Шум бола» BBC томонидан барча даврларнинг энг яхши болалар китоблари 100 талик рўйхатига киритилди

Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари BBC’нинг «Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари» рўйхатига киритилди. Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан 177 эксперт, жумладан Ўзбекистондан икки вакил қатнашган.

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда
2 июнь 2023, 18:41

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда

Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.

Тошкентда $20 минг эвазига Ҳаж визасини тайёрлаб бермоқчи бўлганлар ушланди
2 июнь 2023, 18:35

Тошкентда $20 минг эвазига Ҳаж визасини тайёрлаб бермоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда хусусий фирма раҳбарлари танишлари орқали фуқаро ва унинг онасига Ҳаж визасини тайёрлаб бериш учун 20 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Улар 4 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқандда дам олиш кунида телефонига жавоб бермаган ходимларидан тушунтириш хати олган мансабдор жазоланди
2 июнь 2023, 18:17

Самарқандда дам олиш кунида телефонига жавоб бермаган ходимларидан тушунтириш хати олган мансабдор жазоланди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи 1,6 млн сўм жаримага тортилди. Бунга агентликнинг 2 та тумандаги бошлиқларига дам олиш кунида қўнғироғига жавоб бермагач, тушунтириш хати ёздиргани сабаб бўлди.

Марказий банк капиталга бўлган талабни қондириш учун банкларга бирлашишни тавсия қилди
2 июнь 2023, 17:46

Марказий банк капиталга бўлган талабни қондириш учун банкларга бирлашишни тавсия қилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали ҳажми 200 млрд сўмни ташкил қилиши керак бўлади. Ҳозирча саккизта банк бу талабга жавоб бермайди. Марказий банк капиталлашув талаблари бажарилмаса, лицензия бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди ва уларга бирлашишни тавсия қилди.

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-сессияси президенти ва иккита қўмита аъзоси этиб сайланди
2 июнь 2023, 17:44

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-сессияси президенти ва иккита қўмита аъзоси этиб сайланди

София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Экологияга зарар етказиш ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жарималар оширилади
2 июнь 2023, 17:36

Экологияга зарар етказиш ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади. Шунингдек, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилади.

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади
2 июнь 2023, 17:28

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади

Ўзбекистонда 2025 йил охиригача ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими пайдо бўлади. Бунинг учун ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади, корхоналардан тозалаш ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда
2 июнь 2023, 17:00

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади.

Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети очилади
2 июнь 2023, 16:43

Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети очилади

Янги ўқув йилида Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети — Green University очилади. Университет минтақанинг экологик муаммоларига ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлайди.

«Аҳолининг қўлида 12 млрд долларга яқин маблағ бор» — МБ раиси
2 июнь 2023, 16:11

«Аҳолининг қўлида 12 млрд долларга яқин маблағ бор» — МБ раиси

Марказий банк раиси аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд доллар пул борлиги, банк сектори буларнинг барчасини жалб қила олмаслиги, лекин банкка пулларни топшириш тенденцияси мавжудлигини таъкидлади.

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди
2 июнь 2023, 15:59

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг