Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади
24 декабрь 2022, 17:34

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарини таваллуд куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик тилади.

Блогерга қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш очилди
24 декабрь 2022, 16:47

Блогерга қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш очилди

Тошкент шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган ҳужум юзасидан «босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, флеш-диск ёзувларни текшириш учун мусодара қилинган. Блогер уни рухсатисиз олиб кетишганини айтганди.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга боради
24 декабрь 2022, 16:02

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга боради

Ўзбекистон президенти 26−27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди, Тошкент прокурорига янги унвон берилди
24 декабрь 2022, 15:40

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди, Тошкент прокурорига янги унвон берилди

Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.

Тошкентда 17 ёшли ўсмир поезд уриб кетиши сабаб вафот этди
24 декабрь 2022, 14:52

Тошкентда 17 ёшли ўсмир поезд уриб кетиши сабаб вафот этди

Тошкент — Салар темир йўл бекатлари оралиғида қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган вояга етмаган шахсни поезд уриб юборди. Ҳодиса оқибатида ўсмир вафот этди.

Блогер Абдуқодир Мўминов унга ҳужум бўлганини маълум қилди
24 декабрь 2022, 13:39

Блогер Абдуқодир Мўминов унга ҳужум бўлганини маълум қилди

Youtube`даги «Koʻzgu» канали муаллифи Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар томонидан унга ҳужум уюштирилгани, машинасининг олд ойнаси бита билан синдирилгани ҳақида хабар берди.

Нима тайёрлаймиз: Байрамона салатлар
24 декабрь 2022, 12:57

Нима тайёрлаймиз: Байрамона салатлар

Янги йил байрами рамзи бўлган оливье, «Мандарин», тунец балиғи ва тухумлик гренкалар, дудланган товуқ ва корейс сабзиси билан салат, стейк ва карамелланган нокли салат, «Қордаги тошлар» ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона салатлар рўйхатини тақдим этади.

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 27 декабрь куни чақирилади
24 декабрь 2022, 12:18

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 27 декабрь куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади. Унда 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги, Ўзбекистон ва Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим ва бошқа қонунлар кўриб чиқиш режалаштирилган.

Шайхонтоҳур ва Учтепанинг баъзи ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди
24 декабрь 2022, 11:58

Шайхонтоҳур ва Учтепанинг баъзи ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди

Токентнинг икки туманидаги баъзи ҳудудларда 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Бунга ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади
24 декабрь 2022, 11:44 2

Ўзбекистонда 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади

Президент фармонига кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади, 24 тасининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.

Ўзбекистонда йил бошидан бери 150 га яқин киши ис газидан вафот этган
24 декабрь 2022, 10:49

Ўзбекистонда йил бошидан бери 150 га яқин киши ис газидан вафот этган

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил бошидан буён 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Улар оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Чилонзорда машиналар ойнасини синдириб, ўғрилик қилган шахс қўлга олинди
24 декабрь 2022, 10:23

Чилонзорда машиналар ойнасини синдириб, ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

Чилонзор туманида 3 та автомобиль ойнасини синдириб кетилгани аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан гумондор сифатида 2005 йилда туғилган шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб беришни яхшилаш учун насослар ўрнатмоқда
24 декабрь 2022, 08:32

Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб беришни яхшилаш учун насослар ўрнатмоқда

Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти корхонаси пойтахтдаги муаммоли участкаларга 230 та рециркуряция насосларини ўрнатмоқда. Компаниянинг қайд этишича, бу иссиқлик ва иссиқ сувни етказиб беришни яхшилашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосарлари сони икки баробарга қисқартирилади
24 декабрь 2022, 08:09

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосарлари сони икки баробарга қисқартирилади

Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилади, бош вазир маслаҳатчилари лавозимлари тугатилади. Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазирлик ва бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари тақиқланди.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилди
24 декабрь 2022, 07:52

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилди

Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди. Вазирликларнинг янги номлари рўйхати.

Олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилади
23 декабрь 2022, 23:27

Олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилади

Ўзбекистон президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиши айтилди. Мақсад — ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Нукус воқеаларига оид янги иш бўйича судда 39 нафар айбланувчи сўзга чиқди
23 декабрь 2022, 23:04

Нукус воқеаларига оид янги иш бўйича судда 39 нафар айбланувчи сўзга чиқди

Нукус воқеаларига оид жиноят иши бўйича судда гувоҳларни сўроқ қилиш давом этмоқда. Жорий ҳафтада 115 киши, жумладан, алоҳида жиноий иш бўйича 39 нафар судланувчи кўрсатув берди. Жамоат кафиллиги остида озод қилинган ёки уй қамоғига ўтказилган 107 нафар айбланувчи ҳам сўроқ қилинмоқда.

Ўзбекистон-Саудия бизнес форумида умумий қиймати 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди
23 декабрь 2022, 22:07

Ўзбекистон-Саудия бизнес форумида умумий қиймати 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди. Нефть-газ ва нефть-кимё саноати, машинасозлик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

23 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 декабрь 2022, 22:00

23 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Депутатлик фаолиятини якунлашини айтган Расул Кушербаев, унинг кетидан яна бир депутат ишда кетишга қарор қилгани, 2023 йилга қўшимча дам олиш кунлари, яна 60 туп дарахт кесиб ташлангани, пора билан ушланган Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
23 декабрь 2022, 18:32

Ўзбекистонда 2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг