Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
2023 йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллади. ADM Jizzakh улуши 5,5 фоизни ташкил этган, бозорнинг қолган улуши импорт, жумладан, 291 млн долларлик 8948 та BYD автомобили ҳиссасига тўғри келди.
ADM Jizzakh заводи 2027 йил ўрталаридан гибрид автомобиль ва электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Инвестициялар ҳажми 550 млн долларга, бюджет тўловлари эса 700 млн долларга оширилиши кутилмоқда, бу компанияга мамлакатнинг энг йирик 5 солиқ тўловчиси қаторига кириш имконини беради.
Яшнобод туманида 2-сонли автобус ҳайдовчиси орқа эшикдан тушаётган ёши катта йўловчини пайқамай қолди. Оқибатда автобус эркакни 3−5 сония судраб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчи ишдан олинганини билдирди.
Жиззах вилоятидаги 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилиб, уларга элтувчи йўллар таъмирланади. Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сайёҳлар учун шароит ҳозирланиб, бу мақсадларни амалга ошириш учун ҳукумат комиссияси тузилади.
Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Drexel Construction компаниясининг қурилиш майдонларининг раҳбари Камолиддин Ҳазратқулов пудратчи компаниянинг қурилишда тўғри шерик танлаши лойиҳанинг якуний муваффақиятига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирди.
Паркент туманига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши сабаб 10−11−12−13 апрель кунлари Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида автомобилларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.
Мудофаа вазирлиги биринчи марта Ўзбекистон мудофаа саноатининг «Технофест-2024» кўргазмасини ўтказади, унда икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) маҳсулотлар намойиш этилади. Тадбир 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкентдаги Ғалаба боғида бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрида 10 апрель куни Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан айрим масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади.
Рамазон ҳайити муносабати билан 9 апрель соат 17:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати 24 соатга бутунлай тақиқланади.
ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентда метро вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёлнинг бели ва белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди.
Ўзгидромет 12−15 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари содир бўлишидан огоҳлантирди. Ёмғир сувлари тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Наманганнинг Чортоқ туманида шифохонанинг ҳушёрлантириш бўлимига ётқизилган эркак темир панжарага ўзини осиб, вафот этди. У бир кун аввал турмуш ўртоғининг чақирувига асосан мастлиги сабабли ИИБ ходими томонидан шифохонага олиб борилган. Ҳолат назоратга олинди, деб ёзди омбудсман матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилган Киберспорт аренаси билан танишди. Президент у ерда киберспорт, шахмат, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатиб, ёшлар билан суҳбатлашди. «Биз белгилаб олган стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз», — деди у.
Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларни олиб чиқиб кетаётганини эълон қилди, у ерда фақат битта бригада қолди. Исроил расмийлари ҳамон Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиш ниятида.
Янгиланди: 10 апрель куни эрталаб Тошкент шаҳри жамоат транспорти бепул ишлайди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида эса ЖТни бепул қилиш тавсия этилади.
Қозоғистонда 76 мингдан ортиқ одам хавфли сув тошқини зоналаридан эвакуация қилинди, мамлакатнинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ушбу тошқинларни сўнгги 80 йилдаги энг даҳшатли офат деб атади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг